Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (3)

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (3)
08 Kasım 2019 - 14:46 'да юкланди ва 418 марта ўқилди.

(боши)

(воқеий қисса)

Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олай тоғ тизмаларида айиқ ва бошқа маҳлуқотлар қуршовида яшайди. Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан иймони сайқалланиб, жисмонан ёшариб, руҳан покланиб қайтади.

Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ҳуруж қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, айрим мусулмонларнинг ўз дини аҳкомларини нотўғри тушунишлари натижасида жаҳон миқёсида исломофобиянинг авж олишига қисман сабабчи бўлаётганлари, ҳамда вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди. Кенг китобхонлар оммасига мўжалланган.

Аллоҳнинг чексиз карами билан 92 ёшни қаршилаётган меҳрибон онажоним Ҳайрихон ҳожи аяга таъзим билан бағишлайман.

***

3-БОБ

Она меҳри чексиз қудратга эга, ибтидоий, худбинроқ, лекин таъмасиз.
У ҳеч нарсага қарам эмас.
Теодор Драйзер.

Тўлғоқнинг чидаб бўлмас азобларига дош бера олмай ингроғ-у фарёд аралаш ўкириб, чор-атрофни ларзага келтирган, тўлғониб, жон ҳолатда талвасага тушган урғочи айиқ нимқоронғи, заҳ ҳандакда бирин-кетин дунёга келган эгизак фарзандларига кўзи тушиши билан барча оғриқларни унутди… У энди ОНА АЙИҚ деган улуғ даражага, бола туғиб, авлодини давом этдирувчи деган мақомга кўтарилган эди. Парвардигор шу йиртқич ҳайвонга ҳам оналик меҳри деган сирли ҳилқатни ўз қудрати ила бериб қўйган эди…

* * *

Ҳомиласининг вақти-соати етиб келган аёллар кўпинча соатлаб тўлғоқда қийналиб, икки дунё оралиғида турган, 360 бўғину, барча мушаклари буралиб оғриб, гўёки мингта тиши бирваракайига оғригандек азобланганда ўзларини койишар экан: “Шунисини туғиб олай, омон қолсам, иккинчи туғмайман!”. Бироқ, эсон-омон кўз ёриб, доялар гўдагини қорнига ётқизишганда, ёруғ оламга келиб, энди кўзини очаётган чақалоғининг ҳидини туйиши билан, унинг мурғак юзига кўзи тушиши билан… боягина ўзига ўзи ичган “қасами” ёдидан кўтарилар экан. Севинчдан оқаётган кўз ёшларини артиб-артмай гўдагини турмуш ўртоғига кўрсатишни истаб қолар экан. Қиз туққан бўлса ўғил, ўғил туққан бўлса қиз туғиш орзуси она қалбининг бир чеккасида яна ниш ура бошлар экан. Бир сонияда Аллоҳнинг меҳрибонлиги ила бутун оғриқлар қаёққадир ғойиб бўлиб, ҳомиладан халос бўлган аёл фариштадай енгил тортиб қолар экан…

* * *

Она айиқ сарғиш товланган жигарранг, тумшуқчаси биринчи туғилган шеригидан сал узунчоқроқ, овози ҳам нозикроқ, туғилиб-ла олдинги оёқларидаги тукларга ёпишган қонларни ялаб, тозалаш билан овора бўлаётган боласи “қиз” эканини ўзи англамаган бир туйғу билан фаҳмлади. Қорачиғи ҳам, юнглари ҳам қорамтирроғи, туғилиши билан қилган иши “дўқ” аралаш “ғў-ғў”лаб бақиргани, онасининг сийнасига ёпишиб, овқат талаб қилгани аниқ ўғил эди. Агар айиқларда ҳам исм қўйиладиган бўлганда Она айиқ уларнинг рангига қараб қизини “Маллахон”, ўғлини эса “Қоравой” деб номлаган бўлар эди. Пўмпалоқ “Қоравой” тумшуғини қанчалар онасининг сийнасига нуқимасин, қанчалар емак иштиёқида сўрмасин, ниятига етмади. У хархаша қилиб инграб, бақира бошлади. Онаси эса унинг усти-бошини ялаб, тозалаш билан овора эди. Шу тобда оламда ундан бахтлироқ айиқ йўқ эди!

Она айиқ эрини ҳатто эслаб ҳам қўймади. Унинг эри гул кўтариб, йўғ-э, тишлаб, унинг ёнига кўргани ҳам келмайди. Чунки айиқларнинг одатига кўра, эркак айиқ урғочи айиқ билан “никоҳ кечаси”ни ўтказгач, унда ҳеч қандай “қарзи ва фарзи” қолмас экан. Ҳомиладор айиқ болаларининг отасини бошқа кўрмас ва изламас экан. Эркак айиқларда айрим инсофсиз одамлардек “оила” деган тушунча бўлмас экан. “Қоравой” шеригига қараб туриб, унинг ўзига оро беришига ғаши келди. Бир сакраган эди, унинг ёнига тушди ва биринчи қилган иши унинг қорнига калла қўйиш бўлди. Орқа оёғини кўтариб, тумшуғини олдига тортганча уни тозалаш билан банд бўлган “Маллахон” кутилмаган зарбдан ағдарилиб тушди ва инграй бошлади. Бу ҳолат “Қоравой”га кулгили туюлди. У яна бирин-кетин енгил турткилар билан шеригини юмалатиб ўйнади. Униси қанчалик қийналса, буниси шунчалар хурсанд бўлиб ёқимли қичқирар эди. Она айиқнинг қизига раҳми келиб, олди оёғини болалари ўртасига қўйди. “Қоравой” ногаҳон қулоғига тегиб кетган баҳайбат, қалин юнгли нарсадан қўрқиб, орқасига тисарилди. Унинг кўзига онасининг қайрилган, узун тирноқлари қўрқинчли нарсага ўхшаб кўринди. Бу ҳолатдан “Маллахон” ҳам ўз фойдасига қўлланди: у ҳам ўйланиб турган акасини мўлжаллаб бир сакради-да, “Қоравой”нинг биқинига калла қўйди. У дод солиб йиғлай бошлади. Энди хурсанд бўлиш навбати сингилга келган эди…

Етти мучаси соғ туғилган айиқчаларнинг оналари паноҳидаги бахтли ҳаёти бошланган эди. Одам бўйи ёққан қор ҳали-бери эришни хаёлига келтирмас, она замин бағридан кўтарилиб чиқққан тоғу тошлар тизмаси 20 даража совуқдан роҳат олиб, ястаниб ётар эди.

Бегижон Аҳмедов
(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube