Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ӯзбекистонда кадрлар сиёсати касодга учраган

Ӯзбекистонда кадрлар сиёсати касодга учраган
09 Kasım 2019 - 11:06 'да юкланди ва 732 марта ўқилди.

Яқинда Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши ҳақидаги постимда охирги уч йилдан бери масъул лавозимларга ҳаммамизга отнинг қашқасидек таниш бӯлиб қолган эски, Каримов давридан буён судралиб келаётган 7-8 одам билан кечаётгани ҳақида ёзгандим. Светлана Артикованинг янги лавозимни тайинланиши фикр билдиришда унчалик адашмаганимни тасдиқласа керак.

Светлана Артикованинг Ӯзбекистон Республикаси Бош прокурори ӯринбосари лавозимига тайинланиши мамлакатимизда кадрлар сиёсати том маънода касодга учраганидан, ӯтган 25 йил давомида Тошкент Давлат Юридик университети малакали мутахассислар етиштириб чиқармаганидан, бундан 15-20 йил олдин юридик институтини тугатган минглаб кадрлар ичидан шу кунга қадар бош прокурор лавозимини эгаллай оладиган даражага эриша олган мутахассисга айланган атиги битта ҳам кадр шаклланмаганидан далолат эмасми?

Агар ӯтган йиллар давомида малакали кадрлар етишиб чиққанида, балки шу пайтгача айрим соҳаларга ҳақиқий мутахассис бӯлмаган кадрларни тайинлашдан воз кечилармиди?! Шунингдек, бир пайтлар эгаллаб турган мансабини суистеъмол қилган, жиноий ишлар фигурантлари бӯлган шахсларни масъул лавозимларга раҳбар қилиб тайинлашга чек қӯйилармиди?!

Светлана Артикованинг Бош прокурор ӯринбосари лавозимига тайинланиши ҳар қандай кишида шубҳа уйғотмай қӯймайди. Ахир Артикова хоним ҳам қонунларимизни менсимайдиганлигини очиқча намойиш қилган шахслардан бири эканини кӯпчилик биладику! Қонунларимизни тан олмайдиган, менсимайдиган, қонунларга риоя қилмайдиган киши қандай қилиб қонун ҳимоячиси бӯлиши мумкин?

Фикримиз қуруқ гап бӯлиб қолмаслиги учун фактларга таянамиз.

2017 йилнинг июль ойида сенатор Светлана Артикова Халқаро пресс-клуб ва “Биз учун муҳим” ҳамкорлигида ӯтказилган Олий Мажлис Сенати аъзоларининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган учрашувда журналистнинг ӯқитувчилар, шифокорлар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг кӯча тозалаш ишларига жалб этилишига доир саволига: “Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тӯлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти. Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку?”, деб жавоб қайтарганди.

Ҳолбуки, юртимизда мажбурий меҳнат қонун билан таъқиқланган. Қонун посбонининг бу жавоби эса, мавжуд қонунларни оёқ ости қилиш ҳисобланади. Бошқа ҳеч нарса эмас!

Энг қизиғи шундаки, омма олдида мажбурий меҳнат тарафдори эканини баралла билдирган сенатор Светлана Артикова орадан ҳеч қанча вақт ӯтмасдан, мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари бӯлиб тайинланди.

Хӯш, С. Артикова Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раиси пайтида соҳада нималарга эришилди?

Бюджет ташкилотларининг пахтага чиқарилиши тӯла-тӯкис бартараф этилдими?

Аскарлару курсантларни пахтага чиқариш тӯхтатилдими?Санайверсак тугамайди, аксинча янги-янги қирралари очилаверади. Ички ишлар органи ходимларининг пахта теримига жалб қилиниши бунга яққол мисол.

Ӯқитувчиларни таътил пайтида мактаб таъмири ишларига мажбурий жалб қилиш барҳам топдими?

Ҳа, деб жавоб берган ва жавобини исботлай олган одамдан хато фикрим учун кечирим сӯрашга тайёрман (бу йил кечирим сӯраш йили муносабати билан кечириламан деган умиддаман. Агар ундай бӯлмаса, Мажбурий меҳнатга қарши комиссия раиси бӯлган пайтда мавжуд камчиликларни бартараф эта олмаган раҳбар қандай қилиб Бош прокурор ӯринбосари лавозимига муносиб бӯла олади?

Бизнингча, Бош прокурор ӯринбосари лавозимига эски кадрлардан эмас, ҳеч иккиланмасдан янги, ёш ходимлар ичидан тайинлаш керак эди. Чунки эски кадрларнинг тош ёғса товонига ботмайдиган даражага тушиб қолгани ҳақиқатга яқинроқ. Ёш кадрлар эса, барибир бирор янгилик қилишга талпинади.

Ҳукуматимизда шаффофлик қарор топиш ӯрнига омма, халқ билмайдиган сир-синоатлар кундан-кунга кӯпаяётгани ачинарли. Бироқ юқоридагилар халқни “лох” деб ӯйлашни, ҳеч нарсани билмайди деб англашни бас қилиши керак! Бугунги халқ кечаги халқ эмас!

Рўзибой Азимий
Манба:facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube