Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўрта осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш

Ўрта осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш
11 Kasım 2019 - 13:50 'да юкланди ва 798 марта ўқилди.

Мустабид совет режими томонидан Туркистон халқларининг “миллий давлатларини ташкил қилиш” ниқоби остида уларни ажратиб ташлаш мақсадида амалга оширилган сиёсий тадбир (1924—25). Туркистон минтақаси азалдан туркий халқларнинг ягона маскани ва умумий ватани бўлган. 1918—24 йилларда мавжуд бўлган Туркистон АССР, БХСР, ХХСРнинг туб халқлари асрлар давомида турмуш тарзи ва анъаналари жиҳатидан бир-бирларига жуда яқин бўлишган. Туркистондаги турли давлатларнинг ҳар бирида туркий халклар: ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар, қозоқлар, қирғизлар, шунингдек, тожик халқи азалдан яшаганлиги тарихан таркиб топган ҳодиса эди. Туркистон минтақасининг халқлари шу тупроқни, Туронзаминни қадимдан ўзларининг асл Ватани деб билганлар.

Мустабид совет режими ва болшевиклар учун эса Туркистон ўлкасини бўлиб ташлаб, уни идора қилиш қулай эди. Хусусан, бу жараён Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат 1924 йилда, асосан, мағлубиятга учраганидан кейин ўзининг сўнгги босқичига қадам қўйди. 1924 йил февралиюн ойларида СССРдаги марказий органлар, Туркистон, Бухоро, Хоразм коммунистик партиялари ва РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси миллий чегараланиш масалалари юзасидан зўр бериб иш олиб боришди. Туркистон ва Бухоро Компартиялари МКлари ҳузурида махсус, кейинчалик ҳудудий ва бошқалар махсус комиссиялар тузидди.

1924 йил 12июнда РКП(б)МК Сиёсий бюроси Ў.Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш тўғрисида махсус қарор қабул қилгач, 15 июлда РКП(б)МК Ўрта Осиё бюроси янги ташкил этиладиган миллий республикалар ва областларнинг муваққат бюросини ташкил этди. Ҳудудий комиссия таркибига Ф.Хўжаев, А. Раҳимбоев, С. Хўжанов, Қ.Отабоев, Р.Исломов, Н.Айтоқов, йилАбдураҳмонов, И. Айдарбеков, И. Варейкис, Д.Манжара, И.Межлаук, Х.Сахат Муратов ва бошқалар сиёсий арбоблар кирган эди.

1924 йил 16 сентябрда Туркистон АССР нинг навбатдан ташқари сессияси, 20 сентябрда Бутун Бухоро халқ вакилларининг 5қурултойи, 2 октябрда Бутун Хоразм халқ вакилларининг 5қурултойи бу масалани кўриб чиқиб, Ўрта Осиёнинг миллийҳудудий чегараланиши тўғрисида қарор қабул қилдилар. Мазкур қарорларда ўзбек ва туркман халқларига Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР тузиш ҳуқуқи, Туркистон АССР нинг қирғиз (аслида қозоқ) вилоятларини 1920 йилда ташкил қилинган Қирғизистон АССР (аслида Қозоғистон АССР) билан бирлаштириш мақсадида қирғиз (аслида қозоқ) халқига Туркистон АССРдан чиқиш ҳуқуқи, қора қирғиз (аслида қирғиз) халқига Туркистон АССРдан чиқиш ҳуқуқи ва Қора Қирғиз (аслида Қирғиз) автоном областини ташкил этиш ҳуқуқи, тожик халқига ҳам Туркистон АССРдан чиқиб, Тожикистон автоном областини ташкил этиш ҳуқуқи берилиши кераклиги таъкидланди.

РСФСР (Бутун Россия) Марказий Ижроия Комитетининг 2сессияси (1924 йил 14 октябр) Ўрта Осиёдаги Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида Ўзбекистон ССР (ЎзССР) ва Туркманистон ССР, шунингдек, Тожикистон АССР (Ўз ССР таркибида), Қорақалпоқ ва Қора-Қирғиз (Қирғиз) автоном областлари ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

1924 йил 18 ноябрда Туркистон АССР, Бухоро ССР ва Хоразм ССР МИКлари махсус қўшма қарор қабул қилдилар ва шу қарорга биноан ўз ваколатларини Ўзбекистон ССР советларининг таъсис қурултойига қадар иш кўрувчи Ф.Хўжаев раислигида 31 октябрда ташкил қилинган Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетига топширдилар. Бу комитет Ўзбекистон ССР тузилишини бошқариб борди.

1925 йил 13 февралда Бухорода махсус қурилган Халқ уйида Ўзбекистон ССР советларининг 1қурултойи очилди. Қурултой 17 февралда “[[Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасини ташкил этиш тўғрисида декларация” қабул қилди. ЎзССР орадан кўп ўтмай СССР таркибига қабул қилинган (1925 йил 13 май). ЎзССР таркибида 1929 йилгача Тожикистон АССР ҳам бўлган.

Қорақалпоқ автоном области (1925 йил 16 февралдан) тузилиб, у дастлаб Қозоғистон АССР таркибига кирган. Кейинчалик Қорақалпоқ автоном области (1932 йил РСФСР таркибига, 1936 йилдан Ўзбекистон ССР таркибида) Қорақалпоғистон АССР қилиб қайта тузилди. Ўрта Осиё халқлари учун бу чегараланиш ва ташкил этилган янги “миллий давлатчилик” уларнинг бундан кейинги тараққиётига янги нозик фарқларни олиб кирди.

Ўзбекистон ССРнинг тузилиши “ўзбек халқининг миллий давлатчилиги ташкил қилинди”, деган фикрни англатмайди. СССР таркибидаги ЎзССР амалда ҳеч қандай суверенитет ва мустақилликка эга эмас эди. ЎзССР ташкил этилаётган вақтлардаёқ унинг олдига, асосан, Марказнинг манфаатларига хизмат қилиш, СССРнинг марказий районларига хом ашё етиштириб бериш каби вазифалар қўйилган эди. СССР инқирозга юз тутган ва парчаланган пайтгача бу вазифалар ўз кучини йўқотмади.

Раъно Ражабова, Қаҳрамон Ражабов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube