Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Брежнев ўлганида

Брежнев ўлганида
12 Kasım 2019 - 9:13 'да юкланди ва 622 марта ўқилди.

Брежнев ўлганда 3-синфда ўқирдим. Ана энди уруш бошланиб кетади, деб ваҳимага тушганим эсимда. Пионерчасига қайғуга ботиб, кўзимда ёш билан достон ёзиб ташладим. Ҳар доимгидек, дадамларга кўрсатдим. Дадам раҳматли, одатда шеърнинг техникаси- қофия, бўғин, туроқ ва бошқа жиҳатларга эътибор қиладиган одам, охиригача нафасларини ичларига ютиб, жим ўқиб чиқдилар ва жуда паст овозда “бунақа темаларда ёзишга ёшлик қиласан ўғлим, ёзмагин. Ғафур Ғулом Сталин ҳақида достон ёзиб, умрининг охиригача афсус қилиб ўтган” дедилар. “Брежнев ҳақидами, деб сўрадим, – йўқ, умуман, Брежнев, Рашидов, Сталин-шунга ўхшаган катталар ҳақида” дедилар.

Аммо нима учун улар ҳақида ёзиш керакмаслигини охиригача тушунтирмадилар. Шундай бўлса ҳам, мен бу мавзуларда ёзишнинг яхши нарса эмаслигини ўзимча тушундим ва “Гулхан” журналига юбориш учун тайёрлаб қўйган Брежнев ҳақидаги достонимни ёқиб юбордим. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Брежневнинг китоблари ҳам ёқилди. Совет раҳбарлари бирин-кетин ўлиб берди. Горбачевнинг қайта қуриш даври бошланди. Аммо дадам раҳматли барибир сиёсий ҳушёрликни йўқотмадилар. Кейин билсам, Хрушевнинг илиқ-милиқ сиёсатига ишонган эканлар. Комсомол бригадасида маккажўхори етиштириш бўйича зарбдор бўлиб, “хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими” унвонини Хрушевнинг қўлидан олиш учун Москвага отланган пайтлари Тошкентда самолётдан туширилиб, Марказқўмда унвон ва Хрушев имзоси бўлган дипломдан ҳам мосуво қилишган экан. Ўша куни СССРда давлат тўнтариши содир этилиб, Хрушев ҳокимиятдан четлатилган бўлган. Никита Сергеевич ўзининг инновациялари билан марказқўмчиларнинг ҳаловатини бузган (айрим тутуруқсиз ислоҳотлари билан уларнинг жонига ҳам тегиб кетган) Шунинг учун сокин давлат тўнтариши қилишган. Эскилардан қутулмагани учун унинг ўзидан қутулишган. Маккажўхори сингари янчиб ташлашган. Шундай қилиб, Брежневнинг ўлими менга сабоқ бўлди. Дадамнинг насиҳатлари билан раҳбарларга бағишлаб достон ёзмайдиган бўлдим. Шеър ёзғичлар озгина сабр қилиб турса, ҳаммаси ўтиб кетаркан. Кейин қоп-қора туш кўрдик, деб достон ёзиб юрмаскан.

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube