Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

12 ноябр – Мурод Жўраев озод этилган кун

12 ноябр – Мурод Жўраев озод этилган кун
12 Kasım 2019 - 18:32 'да юкланди ва 458 марта ўқилди.

Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, айни пайтда тинч сиёсий фаолияти учун қамалган дунёнинг энг кекса маҳкуми марҳум Мурод Жўраев 2015 йилнинг 12 ноябр куни 63 ёшида, ўлимидан икки йил бурун турмадан озод этилган эди.

1994 йилнинг 18 сентябрида ҳибсга олинган Мурод Жўраев ноҳақ йигирма бир йил панжара ортида ўтирди. Дастлабки тўққиз йиллик жазо турли баҳоналар билан 12 йилга узайтирилди. Бу давр мобайнида уни муттасил қийноқларга тутишган ва у жиддий касал бўлган.

Ўзбек ҳукумати Жўраевнинг қийноқларга тутилгани, ўзбошимчалик билан унинг жазо муддати муттасил чўзиб келингани, унга турмада зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмаганлиги фактлари астойдил ўрганиши керак, дейлади жумладан ХРВ ўз сайтида эълон қилган, Инсон ҳуқуқи ташкилотлари матбуот хабарида.

“Сўнгги йигирма бир йил Мурод Жўраев ва унинг оиласи учун мисли кўрилмаган жаҳаннам бўлди, – дейди Стив Свердлов, Хьюман Райтс Вотчнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси ташкилотнинг бугун тарқатган пресс релизида.

“Ўзбек ҳукумати энди, Жўраевни қийноққа солган ва қамоқ муддатини ўзбошимчалик билан узайтирган шахсларни жавобгарликка тортиши лозим”, дейди у.

Ҳибсга олингунига қадар Жўраев 1991-1992 йилларда парламент депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг таниқли арбоби, шунингдек Қашқадарё вилоят, Муборак тумани ҳокими бўлган.

Жўраев Совет Иттифоқи қулатилгач, биринчилардан бўлиб Коммунистик партия шаҳар қўмитасини тарқатиб юборгани учун президент Каримов ғазабига дуч келган шахсдир, дейилади матбуот релизида.

1994 йилнинг 18 сентябри куни, уни Қозоғистонда ҳибсга олиб Ўзбекистонга жўнатишади. У ҳибсга олиш пайти қаттиқ калтакланади, қовурғалари синдирилади.

1995 йилнинг 31 майида, Жўраев, жумладан тақиқланган “Эрк” партиясига аъзо ёшкларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказган деган туҳмат билан судланади. Ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган деган иддао билан дастлаб 12 йилга озодликдан маҳрум этилади, кейинчалик муддат 9 йилга туширилади.

“Ўзбек ҳукумати кўплаб ўзининг потенциал танқидчилари сифатида кўрган маҳкумларни муттасил жазолаб келган, уларнинг қамоқ муддатларини абсурд айбловлар билан асоссиз тарзда чўзиб келган”, дейди Бриджит Дюфур, Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро ҳамкортик ташкилоти (ИҲХҲ) директори.

Ҳукумат айни ўзбошимча тарзда Жўраев муддатини 2004, 2006, 2009, ва 2012 йиллари тўрт марта “Турма қоидаларини бузиш” айблови билан чўзиб келган.

Жўраевга қўйилган айбловлар сирасига “сабзини нотўғри тўғраганлик” ва казармага киришда “пойафзални нотўғри жойлаш” каби мантиқсиз сабаблар рўкач қилинган. Шу зайл у 21 йил Каримов турмасида қолган.

Жўраев тиббий ёрдамга ўта муҳтож. 2011 йилия АСАТ-Франция ташкилоти, уни турмада қаттиқ қийноққа солишгани ва у сил касалига чалинганини билдирган. Жўраевнинг рафиқаси у билан 2013 йили у билан учрашганида барча тишларининг тушиб кетгани, қийин овқатланаётгани, доимо боши ва ошқозон оғриғидан, ўнг қўли эса вақти вақти билан жонсизланиб қолишидан шикоят қилган.

У сўнгги бор тергов чоғида, уни турмада тирик сақлаб турган ягона нарса, “Муттасил узоқ давом этган маҳкумлиги даврида руҳан қўллаб қувватлаб келаётган ўз рафиқасига бўлган миннатдорлик туйғуси” эканини билдирган.

Соғлиғи ёмонлиги ва елкасида кучли оғриқ борлигига қарамай, турма мулозимлари Жўраевни ғишт заводидаги оғир ишларга мажбур қилишган.

„Ўзбекистоннинг Халқаро ҳамкорлари, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи ноҳақ қамалган ва ўзбошимча тарзда тумада қолаётганларни озод этиш учун барча воситаларни ишга солишлари лозим..“, дея билдиради ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари.

Сиёсий мотивлар билан қамалган ва муддати узайтирилган маҳкумлар орасида: 1999 йили қамалган ва икки марта қамоқ муддати узайтирилган “Эрк” газетасининг собиқ муҳаррири Муҳаммад Бекжонов, у билан бирга 16 йилдан буён қамоқда қолаётган журналист Юсуф Рўзимуродов, 2006 йили таъмагирликда айбланиб қамалган, 21 май куни қамоқ муддати беш йилга узайтирилган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновлар бор.

Ўзбекистонда фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи учун курашган маҳкумларнинг зудлик билан ва ҳеч бир шартсиз озод этилиши ва реабилитация қилиши лозим дейилади 9 ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари чиқарган матбуот релизида.

Мурод Жўраев 2017 йилнинг 4 декабрида Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳридаги уйида 65 ёшида вафот этган.

Қариндошларининг айтишича, Мурод Жўраев чой ичиб ўтирган вақтида тўсатдан жони узилган.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube