Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ХДП раҳбари маош ҳақида гапириб “қовун туширди”

ХДП раҳбари маош ҳақида гапириб “қовун туширди”
12 Kasım 2019 - 18:36 'да юкланди ва 608 марта ўқилди.

Парламент сайлови олдидан “демократия ўйини” ўйнашга киришиб кетган партиялар раҳбарлари билиб-билмай жамиятнинг катта қатлами норозилигига сабаб бўладиган баёнотлар беришда давом этмоқда.

Танишинг, бу сафарги “қаҳрамон” Ўзбекистон Халқ демократик партияси раси Улуғбек Иноятов. У кишининг фикри, биринчи навбатда, Тошкентда яшаётганларни масхаралашга ўхшаб кетади.

Хуллас, “истеъмол саватчаси” миқдори ҳақида гапирган собиқ коммунистик партия меросхўри бўлмиш ХДП раҳбарининг айтишича, Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 7 кишидан иборат оилани боқиши мумкин.

“Беш нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган бўлса, 2,5 миллион ойлик олса, бемалол уйидаги беш нафар фарзанди билан… Буни иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан”, – деди Улуғбек Иноятов.

Демак, беш фарзандли тўлақонли оилада жами 7 киши бўлади. Тўғри, баъзи нашрлар У.Иноятов 5 кишидан иборат оила ҳақида гапирганини ёзмоқда.

Аммо бу билан масаланинг моҳияти ўзгармайди. Чунки бу маблағ билан Тошкентда ундан кам сонли оиланинг ҳам ўртача даражада яшаши имконсиз эканини пойтахтда умргузаронлик қилаётганлар жуда яхши тушунади.

Тошкентда бунча пулга яшаш эмас, омон қолиш учун курашиш мумкин, холос.

Энг қизиғи шундаки, шу йилнинг сентябрь ойида ХДП Ўзбекистонда “тирикчилик учун зарур энг кам миқдор”ни белгилаш ташаббуси билан чиққан эди.

Энди ХДПнинг ўзи бу миқдорни партия раисининг қаричи билан жуда калта ўлчамоқда. Бу ўринда раис “қовун туширгани” сабабини Ўзбекистон тарихида сайлов олдидан сиёсий партиялар вакилларининг илк дебати чоғида мазкур масалада биринчи бўлиб гапиргани билан изоҳлаш мумкиндир балки.

Чунки ундан кейин гапирганлар “истеъмол саватчаси” миқдори борасида жуда эҳтиёткорлик билан фикр билдирган.

У.Иноятов ўз фикрини “Буни иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан”, дея асослашга уринганига қарамай, аслида бу гаплари ўринсиз.

Зеро, жорий йил июль ойида иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда “истеъмол саватчаси”нинг тахминий миқдори 650 минг сўм эканини айтган эди.

Буёғи оддий математика. 7*650 000=4 450 000 (ёки агар ХДП раиси 5 кишилик оилани назарда тутган бўлса, 5*650 000=3 250 000).

У.Иноятов қайси иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларини келтирган, буниси бизга қоронғу. Аммо ХДП очиқ расмий рақамлар билан ишлай олмайдиган бундай иқтисодчиларга суянадиган бўлса, бўлажак сайловда “косаси оқармаслиги” турган гап.

Худди пойтахтда ойига 2,5 миллион сўмга яшаётган кўп сонли оилалар каби…

Энди Улуғбек Иноятов “қаричи калталиги” учун матбуот ва ижтимоий тармоқларнинг нишонига айланиши шубҳасиз.

Шунинг учун эртага унинг тушунтиришлари битилган баёнотларни кутаверинг. Аммо ўқ отилиб бўлди. “Мерган”нинг ўзи энди нишон вазифасини бажаради.

Бундан аввалроқ ЎзЛиДеП раҳбари Актам Ҳайитов “кўп гўшт еяётганимиз” ҳақида чўпчак айтиб, кўплаб истеҳзоли чиқишлар нишонига айланганди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube