Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Али Қушчи – Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий

Али Қушчи – Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий
17 Kasım 2019 - 16:08 'да юкланди ва 319 марта ўқилди.

Али Қушчи (тахаллуси; асл исми-шарифи Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий) (1403, Самарқанд — 1474, Истанбул) — фалакиётшунос ва риёзиётчи олим, Улуғбек илмий мактабининг атоқли намояндаларидан бири, унинг яқин шогирди. Амир Темур қароргоҳи бошлиғининг ўғли. Улуғбек саройида қарчиғайлар боққани учун уни “Қушчи” дейишган. Али Қушчи бошланғич маълумотни Самарқандда олади (Қозизода Румийда таҳсил кўради), ўз маълумотини ошириш учун 1414 йилда Эроннинг Кирмон шаҳрига боради ва у ердаги мадрасада 3 йил таълим олади, айниқса табиий фанларни, хусусан фалакиёт, риёзиётни пухта ўрганади, 1417 йили Самарқандга қайтади. Бу вақтда Самарқандда Улуғбек мадрасаси қурилаётган эди. Али Қушчи шу мадрассада ҳам таълим олишни давом эттиради, Қозизода Румий ва Ғиёсиддин Кошийлардан илм сирларини ўрганади. Мадрассани битиргач, шу ерда фалакиёт ва риёзиётдан машғулотлар олиб боради, илмий ишлар билан машғул бўлади. Улуғбек расадхонасини қуриш ишларида ҳам фаол қатнашади. Шу даврда “Ҳисоб рисоласи” ва “Астрономия рисоласи” асарларини ёзади ва илм аҳли орасида катта обрў қозонади. 1428-йилда Улуғбек расадхонаси ишга туширилгач, бу ерда Улуғбек раҳбарлигида кузатувлар олиб боради, рисолалар ёзишда давом этади. Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари ёзилишида Али Қушчининг ҳам ҳиссаси катта. 1438 йилда Улуғбек Али Қушчини Хитой салтанатига элчи қилиб юборади, у Хитойдан қайтиб келгач, “Математика ва астрономик жуғрофия” асарини ёзади.

Улуғбек вафотидан (1449) сўнг унинг Самарқанддаги машҳур кутубхонаси хавф остида қолади. Кутубхонани АЛИ ҚУШЧИсақлаб қолган деган тахминлар бор; ри-воятларга қараганда кутубхонадаги кито-бларнинг кўп қисмини АЛИ ҚУШЧИ Самарқанд яқинидаги Хазрат Башир қишлоғига кўчирган. Кўп ўтмай, таъқиблардан қочиб, АЛИ ҚУШЧИ Самарқанддан чиқиб кетишга мажбур бўлади. У аввал Кармана ва бошқа шаҳарларда яшаб, 1465 й. Туркиянинг Истанбул шаҳрига боради. Турк султони Муҳаммад II (1451—81) тараққийпарвар шахс бўлиб, ўз атрофига олим ва шоирларни тўплар эди. Али Қушчининг донғини эшитган султон уни саройга хизматга таклиф килади ва олимларга раҳбар қилиб тайинлайди. АЛИ ҚУШЧИ Туркияда олимлар, файласуфлар, шоирларни ўз атрофига тўплаб, илмий ишларни тараққий этти-ришга интилади, ўзи эса риёзиёт, фалакиёт, фалсафа, мантиқ, адабиёт, мусиқа ва бошқа фан соҳаларидан рисолалар ёзади. А. Қ.дан 20 дан ортиқ илмий асар мерос бўлиб қолган. У кўп олимларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса А. Қ.нинг “Улуғбек зижига шарҳ” асари астрономия тарихида катта аҳамиятга эга. У “Зиж”ни геометрик теоремалар ёрдамида шарҳлайди. АЛИ ҚУШЧИ асарларининг кўпчилиги Туркиядаги Ая София мадрасаси кутубхонасида сақланиб қолган.

Улуғбек мактаби намояндалари ва хусусан А. Қ.нинг асарлари ва дунёқарашлари илм-фан тарихида ўзига хос ўрин тутади. АЛИ ҚУШЧИдунё моддий нарсалардан иборат, моддий нарсалар эса оддий ва мураккаб ҳолда бўлиб, уларда ички зиддиятлар мавжуд, деб ҳисоблаган. У фасллар алмашинувига Ернинг Қуёшга яқинлашуви сабаблигини айтган.

АЛИ ҚУШЧИ 16-17-асрларда Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида риёзиёт фани ривожига сезиларли таъсир кўрсатган. “Ҳисоб рисоласи” асаридан Ўрта Осиё мадрасаларида ўқув қўлланмаси сифа-тида фойдаланилган. Бу асарда ҳиндлар арифметикаси (ўнлик саноқ тизими), фа-лакиёцҳунослар арифметикаси (олтмиш-лик саноқтизими) ва геом. (ҳандаса) ҳақида янги фикрлар айтилган. “Китоб ул-Муҳамадия” асарида АЛИ ҚУШЧИ сонлар-дан ихтиёрий натурал даражали илдиз чиқариш усулларини ва Нютон биноми формуласини кўрсатади, унинг бу усуллари ҳозирги вақтда Руффини — Горнер схе-маси деб ном олган усулга ўхшашдир. Бу асарида Али Қушчи, квадрат илдизини, умуман I даражали иддизни тақрибий ҳисоблаш формулаларини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги илдиз ишораси Туркистон олимлари асарларида қўлланилмаган: илдиз сўзлар билан ёзилган. АЛИ ҚУШЧИ бу асари-да биринчи бўлиб асослаган “мусбат” ва “манфий” атамалари, уларнинг татбиқи мат. тарихида катта аҳамиятга эга. Ғарбий Европага “мусбат” ва “манфий” сонлар 15-аср охирларида пизалик Леонардо асарлари орқали тарқалган. Китобда узунлик (масофа), кесмалар ва юзларни ўлчаш ва жисмларнинг ҳажмларини ҳисоблаш қоидалари баён қилинган. Бу асарда три-гонометриядаги текис учбурчаклар тригонометрияси, синус ва косинус теоре-малари баён этилади, баъзи шаклларнинг сиртларини ҳисоблаш учун тақрибий формулалар берилади, бу формулалар АЛИ ҚУШЧИдан олдин ўтган олимлар асарларида учрамайди. Китобда келтирилган синуслар жадвалидаги синус функсиясининг қийматлари ҳозирги замон қийматларидан деярли фарқ қилмайди.

АЛИ ҚУШЧИ учбурчакнинг юзини топиш усулини ҳам берган. Ҳозирги и.т. иш-лари кўрсатишича, АЛИ ҚУШЧИ асарларидаги тўғри чизиқли тригонометрияга доир кўп масалалар биринчи марта берилган экан. Учбурчакларни ечиш масаласида конуслар теоремасини Коший ва АЛИ ҚУШЧИбиринчи марта иш-латганлар (Европа-да 1593 й. биринчи марта Виет татбиқ этган). АЛИ ҚУШЧИ “Астрономияга оид рисола” асарида Улуғбек расадхонасида олиб борилган кузатишларнинг натижа-си ўлароқ, юлдузлар ва сайёраларнинг ҳаракати, паст (перигей), юқори (апо-гей) масофалари ҳақидаги, фазода ҳар бир сайёранинг ўрни, Қуёш узоқлиги ҳақидаги ҳисоблашлар ва жадвалларни келтирган, Ой ва Қуёш тутилиши маса-лаларини ҳам жуда аниқ, тўғри ва илмий тарзда тушунтириб берган. Юқорида айтилган “Астрономия рисоласи”да АЛИ ҚУШЧИ тузган дунё ҳаритаси берилган. Ха-ритада асосан шим. ярим шар чегарала-ри кўрсатилган; ҳаритадаги кўндаланг чизиқлар иқлимлар чегарасини ифодалайди. Экваторнинг шарқий ярим шари-даги уз. “3332 фарсанг”— тахминан 20 минг км га тўғри келади. Ҳарита бир қадар схематик тарзда тузилганлигига, унинг ҳақиқатга мос келмайдиган жойлари борлигига қарамай, у Ўрта Осиё ҳарита-шунослигининг бир на-мунаси сифатида аҳамиятга эга. АЛИ ҚУШЧИ математика фанидан ўқиш китоблари ва қўлланмалар ҳам ёзган. АЛИ ҚУШЧИ Самарқанд илмий мактаби анъанала-рини давом эттириб, бу илмий мактабнинг фан соҳасидаги катта ютуқларини Ўрта, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига тарқатишда фаол иштирок этади. АЛИ ҚУШЧИ вафотидан сўнг унинг шогирдлари — Мирим Чалабий, Ҳусайн Биржандий, Баҳоваддин Омулий, Нажмиддин Алихон ва бошқа унинг илмий ишларини давом эттирдилар.

АЛИ ҚУШЧИ асарлари қўлёзмалари Тошкент Шарқшунослик ин-тида, Душанба, Санкт-Петербург , Машҳад, Истанбул, Оксфорд, Лейден (Нидерландия) ва Аё София (Туркия) кутубхоналари ва бошқа жойларда сақланмоқда.

Шоҳиста Улжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube