Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

БИЗДА ТИЗИМ МУАММО

БИЗДА ТИЗИМ МУАММО
17 Kasım 2019 - 16:31 'да юкланди ва 796 марта ўқилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиб юбориш, шарманда қилиш, “итнинг боласи” деб ҳақоратлаш каби таҳдидлардан иборат аудиоси (https://kun.uz/21122412) тарқалгач, одатдагидек “Прокуратура қаерга қараяпти?”, “АОКА раҳбари Алламжонов қандай изоҳ беради?” – дейишни бошладик ва табиийки бу саволларимизга жавоб йўқ.

Чунки бундай ҳолатлар бузуқ тизимнинг алоҳида бир кўриниши холос. Токи тизим тўғриланмас экан, бу каби кўринишлар авж олаверади. Биз эса сабабларга қарши курашиш ўрнига натижалар билан ўралашиб юраверамиз.

Масалан, охирги уч ойни олиб қарайлик: Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов Kun.Uz нашри ходимига ҳужум қилиб, унинг камераси штативини синдириб ташлади (https://bit.ly/37aNSUH). Воқеа шов-шув бўлди, ҳамма “Энди ҳоким ўринбосари тамом бўлди”, деб турганида эртаси куниёқ Ваҳобов шу масалада интервю бериб, нашр журналистини пора беришга уринганликда айблади (https://youtu.be/O7uUzLrM9rw). Тошкент шаҳар прокуратураси эса орадан қирқ кун ўтиб “Ваҳобовнинг ҳаракатларида (ҳатто журналистга қилган очиқ туҳматида ҳам) жиноят аломати йўқ”, деди (https://bit.ly/2Xleb61). Кейин орадан икки кун ўтиб кутилмаганда Абдурасул Ваҳобов ишдан бўшатилди-ю (https://bit.ly/2OnQV38), қайнаб турган қозонни ёпишди. Воқеадан нақ уч ой ўтиб, шаҳар прокуратураси шошилинч брифинг ўтказди, ундан атиги 1,5 соат аввал берилган эълонни ўқиб етиб келган журналистларга тўғри тушунтирилди: “Энди бас қилинглар, барака топкурлар”. (https://bit.ly/2r20zkg)

Бутун бошли идора уч ой давомида биргина журналистга қилинган тажовуз ва туҳматга тўғри муносабат билдира олмади. Энди Ўзбекистоннинг ярмини монополияга айлантирган қудратли шаҳар ҳокимини ким сўроққа тутиши мумкин? Фақат президентми?

Тўғри тизим шундай нарсаки, давлатнинг биринчи рақамли мансабдори ундаги энг оддий фуқарони ҳақоратлагани учун мансабидан маҳрум бўлади. (Британия бош вазири Гордон Браун 2010 йилги парламент сайловлари олдидан бир кекса аёлни сўккани оммага маълум бўлгач, унинг партияси сайловларда ютқазган эди (https://bbc.in/32Z2CTu) Тўғри тизимда бутун бошли туман аҳолисини “ҳароми” дея ҳақоратлаган ҳоким орадан бир ярим йил ўтиб медал олмайди. Тўғри тизимда оғзи шалоқ шаҳар ҳокими ахлоқсиз суратлари тарқалгани учун эмас, айнан ҳақоратлари сабаб ишдан кетади. Тўғри тизимда пулдор тадбиркор шаҳар бошқарувига келиши мумкин, аммо бу шаҳарни ободонлаштиришга ўз чўнтагидан эмас, бюджетдан пул сарфлайди ва ҳоказо.

Айни вазиятда Жаҳонгир Ортиқхўжаевни оқлаб бўлмайди. Айниқса, журналистларни “итнинг боласи” деганидан кейин. Аммо у ҳам мана шу бузуқ тизимнинг бир ҳалқаси ва тизим тузатилмас экан, ўрнига келадиган одам ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди – бир муддат ҳаммага табассум қилиб юриб, кейин сўкинишни бошлаб юборади.

Хуллас, бизда тизим муаммо. Уни тўғрилаш, агар бунинг имкони бўлмаса, худди Саакашвили қилгандек бутунлай йўқотиб, янги тизим қуриш керак. Рокировкалардан фойда йўқ.

Манба: facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube