Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (5)

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (5)
19 Kasım 2019 - 13:29 'да юкланди ва 491 марта ўқилди.

(боши)

(воқеий қисса)

Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олай тоғ тизмаларида айиқ ва бошқа маҳлуқотлар қуршовида яшайди. Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан иймони сайқалланиб, жисмонан ёшариб, руҳан покланиб қайтади.

Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ҳуруж қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, айрим мусулмонларнинг ўз дини аҳкомларини нотўғри тушунишлари натижасида жаҳон миқёсида исломофобиянинг авж олишига қисман сабабчи бўлаётганлари, ҳамда вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди. Кенг китобхонлар оммасига мўжалланган.

Аллоҳнинг чексиз карами билан 92 ёшни қаршилаётган меҳрибон онажоним Ҳайрихон ҳожи аяга таъзим билан бағишлайман.

***

5-БОБ

Билим инсонларга айнан уларнинг қалбларинимустаҳкамлаш учун керак.
Шота Руставели.

Москвадаги университетнинг информатика ва хисоблаш техникаси куллиётида бошқа талабалар бир амаллаб “уч” баҳо олиш илинжида юрганда Анвар Алиев имтиҳонларда ортиқча тайёргарликсиз ҳам “аъло” баҳо олар эди. У ўзининг таҳлилга мойил ақли ва ўткир хотирасини иложи борича пухта билим олишга, жаҳон адабиётини ўқиб-ўрганишга йўналтирган эди. Умумий ётоқхонадаги бўлмада уч йил бирга яшаган Рома исмли армани йигит Конфуций ва Лао Цзининг муҳиби эди. Хитой фалсафаси мактаби намояндаларининг китобларини симириб “ичар” эди. Будданинг ҳаётига оид китоблар уларнинг хонасида доим токчада турар эди. Романинг таъсирида бу китобларни Анвар ҳам ўқиб чиқди. Шу боис унинг Худо, дунё, одам ва табиат ҳақидаги тасаввурлари қадимги Хитой донишмандларининг дунёқарашлари асосида шаклланди.

Анварнинг дадаси чинакам шўро кишиси бўлиб, фашист босқинчиларига қарши Улуғ Ватан урушида ҳам мардонавор жанг қилган. У барча одамлар тенг бўлади деган марксизм-ленинизм ғояларига чин дилдан ишонган, ҳалол меҳнат билан кун кечирган, кўпни кўрган инсон сифатида танилган эди. Қирқ йил тоғма-тоғ юриб, электр симларини тортиб, олис қишлоқларга электр қуввати етказишда катта хизматлар кўрсатган. Намоз ўқимаган. Диний китобларда айтилишича, болани ота-она ўз динига тортади. Оилада дунёвий таълим кучли бўлгани билан, диний масалага эътибор берилмагани ёш Анварнинг дунёқарашига таъсир этди. У фақат мантиққа таяниб фикрлайдиган, иш кўрадиган бўлди. Талабалик йилларидан бошлаб Анвар олий математика, интеграл, программалаштириш, физика фанларидан ташқари психоанализ – руҳий таҳлилга доир илмлар билан қизиқди. Бу соҳадаги Зигмунд Фрейд, Карл Юнг, Освальд Шпенглер, Чезаре Ломброзоро ва Эрик Фромм каби классик олимларнинг асарларини рус тилида ўқиб чиқди.

Бадиий адабиётда эса Марк Твен, Александр Дюма, Даниель Дефо, Оноре де Бальзак каби европалик адибларнинг китобларини ўқиб тўймас эди. Мактабни она тилида битирган бўлса ҳам, институт ва аспирантураларда доимо рус тилида маърузалар эшитиб, суҳбатлашгани, китобларни ҳам фақат рус тилида ўқигани сабаб мана шу тилда фикрлайдиган русийзабон кишилар қаторини тўлиқлаган эди. Бора-бора она тилида гапирганда ҳам кўп ҳолларда рус тилидаги ибораларни ишлатадиган бўлиб қолди. Ўша йилларда Анвар учун энг таъсирли воқеа рўй берди. Инстутутнинг рус миллатига мансуб бир кекса профессори билан бўлган суҳбат чоғида домла унга қараб деди:
– Мен Умар Ҳайёмни жуда яхши кўраман. Унинг рубоийларини қайта-қайта ўқийман. Державин, Плисецкий, Семёновларнинг таржималарини мароқ билан ўқийман. Бир қанчасини ёддан биланман. Масалан:

“Жаҳон сири бўлсин дил дафтарида,
Очсанг, бошга бало эл назарида.
Дилдаги ҳар гапни айтиб бўлмайди,
Сен бу нодонлардан тургин нарида”.

– Қойил, домла.
– Сен Ўрта Осиёдансан, она тилингда Умар Ҳайём ғазалларидан ўқиб бергин, қани эшитай-чи, асл ҳолида қандоқ эшитилар экан.
Орага оғир жимлик тушди. Анвар умри бино бўлиб Шарқ шоирларининг бирорта шеър ёки ғазалини ёдламаган эди. Буни бўйнига олишдан уялар, домласига нима деб жавоб айтишни билмай турарди. Ҳайриятки, саксон ёшдаги профессор, “Ҳечқиси йўқ Анвар, келаси сафар ўқиб берарсан”, деб қўйди. Олим сукунатнинг сабабини ёш талабанинг устози олдидаги хижолатчилигидан деб тушунди. Ўша куниёқ Анвар институт кутубхонасидан Умар Ҳайём Нишопурийнинг ғазаллар тўпламини олиб, тўғри ётоқхонасига келди. Зеҳни ўткирлигидан, бир томони номус кучидан бир неча кун ичида олти юзга яқин рубойни форс-тожик тилида ёдлаб олди. Энди ҳар қандай даврада, ўтиришлар, туғилган кунлар, ҳатто қизлар билан танишишларда ҳам рубоийларни ўқиб, уларнинг маъносини русча тушунтириб, ҳамсуҳбатларининг олқиши ва ҳавасига сазовор бўла бошлади.

* * *

Орадан йиллар ўтди. Москвада электрон қурилма ва мосламалар муҳандислиги бўйича диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилиб, катта олимларнинг таҳсинларига сазовор бўлган Анвар Алиев олдида илм соҳасида катта имкониятлар эшиги очилди. Лекин ўшанда у СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлиб қолган Михаил Горбачёвнинг қайта қуриш сиёсати авж олган, тадбиркорликка кенг йўл очилган, шўролар тузуми инқирозга юз тутган шароитда фандан кўра тижоратни афзал кўрди.

Анвар ўтган асрнинг 90-йилларида биринчилардан бўлиб ўз юртида ҳали анча-мунча одам яхши тушунмаган компьютерларни олиб келиб сотишни, созлаш ва таъмирлашни йўлга қўйди. Уларни дастурлар билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш тармоқларини очиш бўйича биринчи ва яккаҳукмрон бўлди. Яна йиллар ўтиб, биринчилар қатори у Интернет-провайдерлик марказларини очди. Кундан-кунга унинг даромади ортиб борди. Пули шу қадар кўпайдики, гоҳида у кунига чўнтак чиқимлари сифатида минг долларгача пул сарф қилиб юборар эди. Бирга ўқиган курсдошлари электроника ва компьютер соҳасининг билимдонлари бўлиб, АҚШ, Европа, Россия ва бошқа мамлакатларда катта компания ва фирмаларнинг раҳбарлари бўлиб қолгани унга катта имконлар яратди. Энди Анвар улар билан биргаликда бизнес-лойиҳаларни амалга ошириб, гоҳ Америкага, гоҳ Буюк Британияга кетар, бир кўрсанг, Хитойда, бир қарасанг, Корея ва Японияда юрар эди. Иш орасида дам олиш учун олис сафарларда бўлиб келди. Русчадан ташқари инглиз тилида ҳам яхшигина гаплашадиган бўлди. Унинг ҳаёти ва жамиятда ўзини ўзгача тутиши ҳатто уйланишда ҳам намоён бўлди. Бизнеслари энди қулоч ёйган даврда ота-онаси танлаган қизга уйланган бўлса ҳам, тўйдан кейин умр йўлдошини чинакамига яхши кўриб қолди. Кўпчилик бўлажак қайлиқни ўзи танлаб, эҳтиросни – севги, ўрганиб қолишни – муҳаббат деб ўйлаб, уйлангандан кейин хотинидан кўнгли қолса, Анварда аксибўлди.

Бадавлат бўлиб кетгач, анча ялқов бўлиб қолган, ойлаб қўлига китоб ушламас, доимо чет эл сафарлари, тижорат ва кайфу сафо билан банд эди. Аслида у кимга уйланиш масаласига ҳам унча жиддий аҳамият бермаган эди. Ота-онам “Уйлан-уйлан”, деявермай, мени тинч қўйишса бас, хотиним уларнинг хизматини қилиб ўтирса бўлди”, деган ўйлар билан онаси топган қизга “хўп” деб уйланди. Тўйни “гумбура-қарс” қилиб, шаҳар аҳолиси узоқ вақт таърифлаб, эслаб юрадиган қилиб ўтказди. Пул деганини аямай сарфлади. Бой-бадавлат дўстлари кўп бўлгани учун тўёна ҳам роса тушди. Тушган пулларни санаб ҳам қўймади. Нима кераги бор? Ўз пулининг қанчалагини билмайди-ку!

…Ҳаётда Бойлик деган нарса ўзига Ташвиш ва Кўнгил қолиши деган эгизакларини ҳамроҳ қилиб юрар экан. Анвар бойиган сари атрофида унинг пулидан фойдаланишни, даромадига шерик бўлишни, имкони бўлса алдаб кетишни, қарз олиб бермай қўйишни, унинг мулкини ошкора ва ҳуфиёна ўғирлашни кўзлаган кимсалар кўпайди. Умрида кўрмаган одамлар қариндошликни даъво қилиб, қарз сўраб келишар, пулни олгач, қорасини кўрсатмай кетар эди.

Қарз беришдан чарчаган, табиатан саҳий бўлган тадбиркор ўз ихтиёри билан яқин қариндошларига беш-ўн минг доллар пулни уларнинг нафсониятига оғир ботмасин, деган истиҳола билан: “Ўзингизни тиклаб олинг, бирор тижорат бошланг, уй қуришингизга, тўйингизга ёрдам”, қабилидаги рўкачлар билан тарқатиб берди. Лекин, барибир нимагадир ундан кўпчилик норозидай кўринар эди. Анвар бунинг сабабини англаб етолмай хайрон. Мўмайгина пулни осмондан тушгандай енгил олганларнинг анчаси сахийлик қилган қариндошини қизғанчиқликда, бахилликда айблаб юрганларидан у бехабар эди. Бир куни у беихтиёр ўзи каттагина пул ҳадя қилган икки яқинининг суҳбатини эшитиб қолди:
-Шуми бергани, қурумсоқнинг! Йигирма минг, ҳеч бўлмаса, ўн беш минг берса ҳам бўларди… Ҳемириси камайиб қолмасди. Бергани бир йилда тугайди-ку?

Анвар ўзини ғийбат қилаётганлар уларнинг гапларини эшитганини сезиб қолишса, хижолат чекишмасин деб, товушсиз, оёқ учида секин юриб, тушлик қилгани кирган ошхонадан чиқиб кетди…

Аввал ҳам бир неча бор катта пул олган бир-икки қариндошига пул бермай қўйганда уларнинг оғизларидан чиққан гапларни эшитиб, ҳангу-манг бўлиб қолди. Гўёки Анварнинг улардан қарзи бору, ўша қарзини қайтаришдан бош тортаётгандай унга кўз олайтиришиб, роса ҳунук гапларни айтишди. Кейин уларнинг ўзини бошқаларга ёмонлаб юришганини эшитди. Шу аснода кундан-кунга ёнида юрганлардан, яқинларидан, жўра-дўстларидан хафсаласи пир бўлаверди, бўлаверди, бўлаверди… Кимга яхшилик қилса, ундан ҳиёнат ва ёмонлик кўрди, уларнинг ғийбатларни эшитаверди, эшитаверди… Одамларнинг кўпчилиги юзига ниқоб тақиб юриши, ниҳоят унга аён бўлиб қолди. Ёлғиз қолиб, ўзига нисбатан қилинаётган фирибгарлик ва лўттибозликлардан афсусланиб ўтирганда Анвар ўкиниб ўзига ўзи дерди: Қанийди, шунчалик бойлик топмасам! Балки, мен бу қадар саҳийлик қилмаганимда атрофимдагилар бу қадар ўзгариб, иккиюзламачи бўлиб кетишмасмиди..?

* * *

Дадасининг орзуси ўғли Анварнинг катта амалдор бўлиб етишганини кўриш эди. Шу сабабми, уни эркалатибми ёки ҳовлиқиб кетмасин, дебми, ҳойнаҳой, кези келса-келмаса, Анварни, “Сен ёмон боласан”, деб қўяр эди. Лекин ўғлининг битта таклифи билан шаҳар ва вилоятдаги манман деган амалдорлар унинг дастурхони атрофида жон деб ҳозиру нозир бўлишини, унинг ҳар қандай илтимосини бажаришга шай туришларини, менман деган амалдорларнинг ўғли билан қандай кайфу сафолар қилишларини ота билмас эди…

Анвар кучли мутахассис ва иқтисодчи, зукко ташкилотчи ва олим сифатида, истаган лавозимини муаммосиз эгаллаши мумкин эди. Бу борада унинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди. Аксинча, унинг ўзи бундай таклифларни рад этиб келмоқда эди. У давлат ишида ишлаш билан шахсий эркинлигидан, дунё кезиш имкониятидан маҳрум бўлишини, энг асосийси, ўзидан илми ва қобилияти паст, тажрибасиз амалдорга тобе бўлишини истамас, хаёлига ҳам келтира олмасди. Деярли ҳар куни маишат, тўй, меҳмонга бориш ва кутиш, юбилей ва байрамлар шарафига уюштирилган зиёфатлар унинг учун одатий ҳол бўлиб қолган эди. Бой тижоратчи билан ҳамтовоқ бўлишни, унинг ишончига кириб олишни истаганларнинг кети узилмас, ҳар бир танишув ва учрашувларда унга маст қилувчи ичимликларни роса ичиришар эди. Тилёғламаликка тўла қадаҳ сўзларидан сўнг, албатта, биллур қадаҳларга қуйилган оғуни бир томчи қолмагунча симиришар эди. Анвар маст бўлиб қолгач, мақтовчиларнинг “шахсий илтимос”лари авж оларди. Шундоқ ҳам қўли ва кўнгли очиқ, бировни алдамаган, ёлғон гапирмаган Анвар ичиб олганда ундан ҳам баттар “Хотамтой” бўлиб кетар эди…

Сурункали ичишлар Анварнинг соғлигига ёмон таъсир қила бошлади. Эрталаб уйғонганида унинг нақадар қийналганини меҳрибон рафиқаси Насиба ва фарзандларигина кўришар эди. Ҳар гал қайт қилиб, ҳолсизланиб, бошига сочиқ ўраб ётар экан, Анвар аёлига ва ўзига ўзи: “Энди тамом! Бошқа ичмайман, всё!” деб қасд қилар эди. Лекин тушлик пайти бўлар-бўлмас, “меҳрибон” улфатлари уни яна ошга ёки зиёфатга олиб кетишар эди. “Абадий дўстлик учун!”, “Оналаримиз учун!”, “Фарзандларимиз учун!”, “Хонадон соҳибининг соғлиги учун!”, деб бошланган қадаҳлар ўтириш охирига бориб: “Мени ҳурмат қилсанг, ичасан!”, “Ичмаган номард!” тариқасидаги сўзларга алмашар, қадаҳнинг кети узилмас эди. Кайф одам ахир қандай қилиб, “оналар учун” ичмаслиги мумкин?

Чиройли безакли шиша идишлардаги “шайтон сувлари”нинг хилма-хили, энг қиматлари ичилар эди. Ичишни хоҳламаганларнинг раддияси маст – аластларни умуман қизиқтирмас эди. Кемага тушганнинг жони бир, дейилади-ку! Ана, ичиш учун яна бир қадаҳ сўзи бор экан, ичмайман, деганингни улар эшитиб қолишса борми, ҳай-ҳай… Ўзимиз билмаган ҳолда уларга ичиш учун қўшимча баҳона топиб бермайлик, яна… Астағфируллоҳ! Аслидаароқ ва майхўрлар учун баҳонанинг ҳам кераги йўқ: улар хурсандчилик бўлса суюнгандан, мотам бўлса ҳафаликдан, кайфияти йўқ бўлса сиқилишдан ичишади, турли кайфият тўлғоқларини сабаб қилиб ичишади, ичаверишади. Тез-тез ичган одам “маданий ароқхўрга” айланиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолади. Бора-бора ичкиликбозга айлангач эса, баҳонаи сабабни ҳам изламай қўяди… Ичкиси келяптими, вассалом!

Шайтон одамларни тўғри йўлдан оздириш учун минг хил усул ва найрангларни қўллайди. Унинг таъсирига тушган ёки ўзи билиб-билмай шайтон хушлаган ишни қилганлар иблисга роса ёрдам беришади. Масалан, шайтони лаъин одамларни чалғитиб, ёмон нарсаларни яхши, яхши нарсаларни ёмон деб кўрсатишга уринади. Ёмон, инсон соғлиги ва руҳияти учун зарар бўлган ичимлик ва чекимликларга шундай чиройли, залворли, ранг-баранг ва юқори сифатдаги ғилоф ва ёрлиқлар ёпиштириладики, дўкон токчаларида турли шиша идишларда фусункор қилиб териб қўйиладики, уларга қараган “шинаванда” харидорнинг кўзлари қамашади. Ҳаром қилинган нарсаларга хунук, танаси ҳасталик вирусларига тўла фоҳишаларга ўзларига эркакларни жалб қилиши учун бўяниб, ялтироқ, чиройли кийимлар кийдириб қўйилганидай безак берилади. Афсуски, кўпчилик одамлар бундай синовларга дош беролмай, шайтоннинг тўрига тушиб қолишади.

…Навбатдаги базмдан ўта маст ҳолда келган Анвар эрталабгача ухлай олмай “тоғора қучоқлаб” чиқди. Саҳаргача олдига қўйилган жомга тинимсиз қусди, хонани қўланса ҳид тутиб кетди. Эртасига ҳеч қаерга бормади. Ким келса ҳам уйдагилар, “Анвар ака уйда йўқлар”, деган жавобни айтишди. Кейин яна базмлар давом этди. Ўчакишгандай, шундай кунлардан бирида, боши оғриқдан отилай деб турганда, Москвадан Анварнинг домласи Владимир Петрович телефон қилиб, “Докторлик диссертациясини қачон ёқлайсан?”, деб яна қистади. Устози уни яна илм-фан қучоғига қайтаришга хўп уринди. Иқтидорли шогирднинг шу тобдаги аҳволини кўрсайди… Кўрмагани яхши бўлди. Кемага чиққаннинг жони бир…

Аслида, бундай ҳаром ишларга мойил одамларнинг кемасига чиқмаслик керак. Бу кемаларнинг “Надомат уммони”даги муз қояларга урилиб, чил-парчин бўлиши, барча йўловчиларини ҳалок этиб, гуноҳ денгизларида ғарқ қилиши аниқ. Адашиб ёки билмасдан чиқиб қолганлар вақтида эс-ҳушини йиғиб, кемани тарк этмоқлари кераклиги ниҳоят Анварга аён бўлиб қолди. Неча бора у кемадан қочмоқчи бўлди, лекин денгизчилар уни қайта-қайта ўз кемасига зўрлаб, алдаб олиб чиқишар эди. Ана шундан сўнг ҳаётдаги йўналишини йўқотиб бораётган олим ва ишбилармон Анвар Алиев “денгизчилар” топа олмайдиган, кимсасиз жойларга кетиб қолиш чорасини излай бошлади…

Бегижон Аҳмедов
(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube