Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

1916 ЙИЛГИ ТУРКИСТОН ҚЎЗҒОЛОНИНИНГ ТОР-МОР ҚИЛИНИШИ

1916 ЙИЛГИ ТУРКИСТОН ҚЎЗҒОЛОНИНИНГ ТОР-МОР ҚИЛИНИШИ
26 Kasım 2019 - 17:34 'да юкланди ва 838 марта ўқилди.

Жиззахда қўзғолончиларга ёрдам бериш учун бутун вилоятдан одам оқиб келарди. 16 июль куни чор қўшинлари эски Жиззахнинг маркази ва ён-атрофдаги қишлоқларга ўт қўйдилар. Кураш жуда қаттиқ бўлди. Фақат 18 июлга келиб чор отряди Жиззахни эгаллади ва қўзғолончиларни тоққа сиқиб чиқарди. Қўзғолончилар улкан йўқотишларга дуч келдилар. Уларни тутган жойларида отиб ташлашарди. Ўликларни кўмиш учун тунлари тоғдан уларнинг кариндошлари тушиб келишарди.

1916 йил қўзғолонининг асосий ҳаракатлантирувчи кучини оддий халқ оммаси ташкил қилганди. Бунда шаҳарнинг камбағал аҳолиси, ҳунармандлар, мардикорлар, чорикорлар муҳим роль ўйнашди. Бутун Туркистон ўлкаси бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Чоризм исёнчилар бошига тиш-тирноғигача қуролланган қудратли армия билан бостириб келди. 25 июлга келиб қўзғолон деярли ҳамма жойда бостирилди, қўзғолончилар шафқатсиз жазога тортилди. Айниқса, Жиззах аҳолисининг ҳолига вой бўлди. Улардан бутун мол-мулки, чорва моллари, уйидаги дон-дунигача олиб қўйилди, оилалар эса очликдан ўлишга маҳкум бўлди.

Янги тайинланган генерал-губернатор генерал Куропаткиннинг буйруғи билан Жиззах уезди аҳолисининг бутун ерлари мусодара қилинди. Минглаб одамлар Сибирга сургун қилинди ва қамоқларга ташланди.

1916 йил қўзғоолони Россия империяси ўрнатган мустамлакачиликка қарши миллий-озодлик ҳаракатининг энг юқори нуқтаси бўлди. Бироқ қўзғолон тартибсиз равишда юзаг келган бўлиб, аниқ бир мақсадлар қўйилмаганди. Қўзғолончилар тарқоқ ҳолда, умумий бир режасиз ҳаракат қилдилар. Шунга қарамай, бу Туркистон минтақасида миллий озодлик ҳаракатининг ривожланишидаги муҳим босқич эди. Қўзғолон Туркистон ўлкаси халқлари чоризмга қарши оммавий озодлик ҳаракати йўлига тушганлигини кўрсатди. 1916 йил қўзғолонининг тарихий аҳамияти шундаки, одамлар юмшоқ ва итоаткор бўлишдан бош тортди.

1917 йил февралдаги Россиядаги инқилобдан кейин Туркистон ўлкаси аҳолисининг муаммоларини тез ва адолатли ҳал қилишга умид пайдо бўлди.
1917 йил 30 мартда Туркистон округи генерал-губернатори ва қўмондони Куропаткин лавозимидан четлатилди ва ҳибсга олинди. Минтақани бошқариш учун Муваққат ҳукуматнинг Туркистон қўмитаси тузилди. Бу Туркистон генерал-губернаторининг 50 йиллик мавжудлигига якун ясади.
Бироқ, мамлакатнинг озодлиги ва мустақиллиги учун курашда ҳали жуда узоқ йўл бор эди.

Манба: islamonline.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube