Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МУСТАФО ЧЎҚОЙНИ ЭСЛАБ… (видео)

МУСТАФО ЧЎҚОЙНИ ЭСЛАБ… (видео)
27 Kasım 2019 - 10:09 'да юкланди ва 541 марта ўқилди.

1917 йилда Қўқонда асос солинган Туркистон мухториятининг илк ва сўнгги раҳбари Мустафо Чўқой 1941 йил декабрь ойида Берлинда вафот этган ва шу ердаги Шаҳидлик қабристонига дафн этилган.

Мустафо Чўқой 1890 йил 25 декабрь куни Хива хонлигининг Сирдарё беклигида, Оқмасжид (хозирги Қизил Ўрда) шаҳри яқинидаги овулларидан бирида, зиёлилар оиласида дунёга келган. Унинг бобоси Сирдарё беклигига бош бўлган, отаси бекликнинг қозиси бўлган, онаси – Хива хонларининг хонадонига мансуб, зодагон хивалик аёл бўлган.

Мустафо Чўқой Тошкентдаги рус гимназиясини аъло баҳоларга битиради. Унга олтин медаль берилиши керак эди. Лекин гимназиянинг рус ректори ўзининг ирқчи ва миллатчилигига бориб, медальни рус миллатига мансуб битирувчига топширади. Лекин рус йигити инсофли чиқиб, олтин медальдан воз кечади, уни Мустафо Чўқойга ўзи топширади ва курсдошининг билимларига тан беради.

Кейинчалик Мустафо Чўқой Санкт-Петербургдаги университетнинг юридик факультетини аъло баҳоларга битиради. Ўзининг билими ва интилувчанлиги билан Питердаги туркистонликлар ва русларнинг назарига тушган Чўқой Россия Давлат Думасидаги (парламентидаги) мусулмон фракциясида Туркистон ишлари бўйича котиб бўлиб ишлайди.

Мустафо Чўқой 1917 йилда Қўқонда Туркистон мухториятини ташкил қилишга бош бўлади ва мухториятнинг илк раҳбари этиб сайланади. Бироқ кейинги йили Ленин бошчилигидаги большевиклар бошлаган қатағонлар туфайли у аввал Озарбайжонга, у ердан Грузияга, кейин Туркияга ва кейинчалик Францияга ҳижрат қилишга мажбур бўлади. Муҳожиротда яшаб ҳам, Чўқой “Янги Туркистон” ва “Ёш Туркистон” журналларини чиқаради, “Туркистон Советлар зулми остида” китобини ёзади. Хуллас, қизил террорга қарши курашини тўхтатмайди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Гитлер Германияси Францияни ишғол этади. 1940 йилда нацистлар Мустафо Чўқойни Францияда ҳибсга олишади ва Германияга келтиришади. Мустафо Чўқой 1941 йил 27 декабрь куни сирли равишда вафот этади ва Берлиндаги Шеҳидлик қабристонига дафн этилади.

Мусулмонларнинг Берлиндаги илк қабристони 18 аср охирида барпо этилган. Унинг пайдо бўлишига Усмонли ҳалифалигининг Берлиндаги элчиси Али Азиз бейнинг 1798 йилда тўсатдан вафоти сабаб бўлади. Жасадни Стамбулга олиб боришга кўп вақт талаб этилади. Шунда Усмонли султони Селим III-чи Пруссия (ҳозирги Германия) қироли Фридрих Вильгельмга мактуб ёзиб, элчини Берлиннинг ўзига дафн этишни илтимос қилади. Қирол бу илтимосни ерда қолдирмайди.

Шу тариқа Берлин тупроқларида илк мусулмон қабри ва қабристони пайдо бўлади. Бора-бора бу ерга дафн қилинган мусулмонлар сони ортади: Туркиядан, Қримдан, Озарбайжондан ва бизнинг Туркистонимиздан келган муҳожирлар, таниқли сиёсий арбоб, олим ва табдиркорлар шу ерга дафн этилади. Орадан салкам 100 йил ўтгач, аниқроғи 1980 йилда, Ғарбий Берлиндаги турк диаспораси қабристон ёнида Шеҳидлик масжидини барпо этади.

Бобомурод АБДУЛЛА

2019 йил 26 ноябрь, Берлин

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube