Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ кутилаётган сайловни танқид қилди

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ кутилаётган сайловни танқид қилди
28 Kasım 2019 - 12:06 'да юкланди ва 1005 марта ўқилди.

Туркияда яшаётган Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни “Настояшее время-Азия” ТВ дастури учун берган интервьюсида кутилаётган сайловларни танқид қилди.

Муҳаммад Солиҳ: Сўз эркинлиги жабҳасида ҳам аҳвол жиддий ўзгармади. Бу соҳадаги сохта либерализм бир-икки блогернинг коррупция ва мансабдорларнинг зўровонлигини танқид қилиши билан дарров чатнай бошлади. Ўзбекистондаги иқтидор каримов режими юзига сурилган атир-упадан бошқа ҳеч қандай сиёсий ислоҳотга қўл урмади. Юксак минбарлардан янграётган нутқлар – қип-қизил популизмдир.

Сайлов Комиссияси тарафидан рўйхатга олинган мана шу бешта партияга қаранг: уларнинг ҳаммаси қўғирчоқ партиялар!

Бештасини ҳам Ўзбекистоннинг собиқ ҳукмдори Ислом Каримов шахсан ўзи тузган. Улардан ҳеч бири ўзбек халқининг манфаатларини тамсил этмайди. Уларнинг асос вазифаси – ўлкада “кўппартиявийлик” таассуротини яратиш, кўппартиявийликни имитация қилишдир.

Бу партиялар ўзларини ҳукуматга мухолиф санайдилар, аммо улар 25 йил давомида ҳукуматни мақташ ва диктатор Каримов жиноятларини маъқуллаш билан машғул бўлишди. Чунки Каримов уларни дунёга келтирди, Каримов “сайлади”. УЛАР САЙЛОВГАЧА САЙЛАНДИЛАР.

Улар бугун ҳам халқ тарафидан эмас, президент тарафидан “сайланмоқдалар”

Ўзбекистонда ўзга фикрлиларни таъқиб этиш давом этмоқда. Яқинда режим танқидчиси журналист Давлат Назарни “шубҳали” бир юк машинаси “шубҳали шаклда” уриб кетди ва журналист ўлди. Бошқа бир мухолиф фикрли фаол Шабнам Оллошукурова Урганчда норозилик юришни дастакалгани учун жиннихонага ташланди.

Жамоатчиликнинг муттасил талабларига қарамасдан каримов режими тарафидан сохта айблар билан айбланиб қамоққа ташланган сиёсий маҳбуслар Акром Малик ва Рустам Абдураҳмоновлар ҳали ҳам озод қилингани йўқ.

Яқинда ўтадиган бу сохта “сайлов”ни кузатишга келадиган Оврупо Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти миссияси бу ташрифи билан Ўзбекистондаги антидемократизм ва посткаримов режимининг сиёсий репрессияларини машрулаштиришдан бошқа нарсага хизмат қилмайди.

Савол: Мухолифатнинг бу сайловни тан олиши учун нима юз бериши керак?

Муҳаммад Солиҳ: Бугунги иқтидорнинг қўлидан келмайдиган шу ишлар амалга ошиши керак: кейинги 30 йил ичида Каримов режими тарафидан ноҳақ айбланиб, жазоланган мухолифат арбоблари оқланиши лозим. Сургундаги мухолифат лидерлари ўлкага қайтиб келиши учун уларга йўл очилиши керак. Мухолифатнинг сайловларда қатнашиши ҳақда расмий баёнот берилиб, мухолиф номзодлар расман рўйхатга олиниши керак. Бу энг зарур ва биринчи шартлардир. Аммо бу шартларни бажарадиган бир ҳукумат йўқ бугун Ўзбекистонда.

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube