Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Ҳайратул аброр”. Иккинчи ҳайрат

“Ҳайратул аброр”. Иккинчи ҳайрат
30 Kasım 2019 - 6:30 'да юкланди ва 198 марта ўқилди.

(Боши)

“Маърифатуллоҳға шуҳуд англади…”

Набиймиз, ҳабибимиз, оламлари сарвари Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қирқ ёшларида ваҳий келди. Ҳиро ғорида Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг илк каломида етказдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўрқиб кетдилар. Уйларига келдилар ва Ҳадийжа розияллоҳу анҳу онамизга: “Мени ўраб қўйинг! Мени ўраб қўйинг!” – дедилар…

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг айтишларича, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳаяжонларини босиш учун ўраниб ётиб олдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом яна келдилар ва Музаммил сурасининг илк оятлари нозил бўлди:
ﻳَٓﺎ اَﻳُّﻬَﺎ اﻟْﻤُﺰَّﻣِّﻞُ﴿١﴾
ﻗُﻢِ اﻟَّﻴْﻞَ اِﻟَّﺎ ﻗَﻠٖﻴﻠًﺎ﴿٢﴾

“Эй ўраниб олган зот! Тунлари ўрнингдан тур – кечанинг бир қисмини ибодатда ўтказ, бир қисмида истироҳат эт!” (1-оят)
“Музаммил” сўзи луғатга кўра, “Ўраниб олган одам” маъносини билдиради.
Музаммил сураси 20 оятдан иборат. Ўн тўққиз ояти Маккада тушган. Йигирманчи ояти эса Мадина шаҳрида нозил бўлган. Оятлар сиёқига кўра, Аллоҳ таоло ўз Расулини, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қўллаб-қувватлайди, унга кунларни, тунларни қандай тақсимлашни ўргатади, Аллоҳга ибодат қилиш йўл-йўриқларини беради, Аллоҳнинг динига кофир бўлганларга азоб ваъда қилади.
Алишер Навоий “Ҳайратул аброр” достонидаги иккинчи ҳайрат бобида Кўнгилнинг малак – фаришталар оламидан дунё осмонига – коинотга қилган саёҳати ҳақида ҳикоя қилган. Бобнинг сарлавҳасида эса юқорида тарихи ва мазмунидан гап бошлаганимиз Музаммил сурасидаги 8-оятни келтирган. Шоир айнан Музаммил сурасини танлагани нафақат Кўнгилнинг саёҳтларини тушуниш, балки “Ҳайратул аброр” достони, умуман, “Хамса”нинг тўлиқ концепцияси, ғоявий йўналиши, мақсад-муддаоси, шоирнинг маслаку эътиқоди ҳақида аниқ, равшан, қатъий хулосани беради. Кўнгил фаришталар оламини кўрди. Оддий кўзнинг қуввати етмайдиган оламда бўлди. Энди у коинот оламига қадам қўйди. Ҳақиқатан, қизиқ жараён. Замон ва макон жиҳатдан олиб қарасак, горизонти ва вертикал ўлчамлари бениҳоя кенг, ҳатто, ўлчамсиз, ҳажмсиз – яъни инсон ақлига сиғмайдиган – ҳудудларда воқеалар содир бўлмоқда. Алишер Навоий одам ақлини, қалбини, руҳини – умуман, Инсоннинг ўрнини Илоҳий олам сарҳадларининг ичида тасвирламоқда. Адабий тафаккур мезонлари билан қараганда бу баланд юксаклик. Юксакликки, баланд юксаклик. Ақл ожиз, руҳ – кўнгил қодир бўлган юксаклик ҳақида сўз бормоқда.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий келиши – Илоҳият ва инсоният ўртасида алоқа тикланганига далолат эди. Алишер Навоий одамзод тарихида бу улуғ ҳодиса жараёнида тушган Музаммил сурасидан 8-оятни асос қилиш билан, аслида, инсон Кўнгли қандай бўлиши лозимлигини ёки инсон Кўнглининг асл ўрни, макони қаер эканлигини, инсон Кўнгли қаерга қараб талпиниши зарурлигини айтмоқда.

Шоир Кўнгилни иккинчи ҳайрат бобида ҳумоюбол қуш деб атайди. Коинотни малакут олами – мулк олами ўлароқ кўрсатади. Зотан, коинот Аллоҳнинг мулкидир. Мулк оламидир. Кўнгил қуш каби парвоз этди. Мулк оламидаги ҳар бир қават фалакка чиқди, кўнди, назар солди. Уларнинг ҳаммаси Музаммилдаги 8-оят ҳукми билан мутаҳаррик эканини кўрди:
وَاذْﻛُﺮِ اﺳْﻢَ رَﺑِّﻚَ وَﺗَﺒَﺘَّﻞْ اِﻟَﻴْﻪِ ﺗَﺒْﺘٖﻴﻠًﺎ
“Роббингнинг исмини бутун оламлардан узилган ҳолда зикр эт ва унга бутун вужудинг билан юзлан!” (Музаммил, 8-оят)
Атрофда нима содир бўляпти – ҳеч бир иш қизиқ эмас, ҳар бир фалак ўз йўлидан юриб, фақат Аллоҳни, ўз Роббисини зикр этади, фақат Унга юзланади. Кўнгил коинотда ана шуни кўрди ва ҳамон ўзининг аҳволини ғафлатда топиб, ҳушдан кетди. Алишер Навоий шу ҳолатни тасвирлайди.
Биринчи кунни фаришталар оламида ўтказган кўнгил иккинчи тонгда кўзини қайта очди. У ўтказган кеча жуда машаққатли кечди. Ҳар кўргани ажаб устига ажаб туғдирди. Чархи фалак ҳар нафасда янги тилсимларини кўрсатар, Кўнгил лолу ҳайрон эди. У қуш каби қанот қоқди ва Сомон йўлини кўрди. Бу йўл унни фалак айвонига қараб йўллар эди. Кўнгил беихтиёр шу йўл бўйлаб учди.
Алишер Навоий Кўнгилни тойири қудсий деб айтади. Тойири қудсий – муқаддас қуш, яъни Аллоҳнинг амри ила қудсиятга боғлиқ қуш. Кўнгил фалакка қараб қанот қоқди, унинг бу учиши билан тан Ер устида қолди.

Қолиби хокий қолибон хок уза,
Чиқти фалак ахтари афлок уза.

Кўнгилнинг қаноти – Руҳ эди. У Руҳ сабабли учди.

Руҳ қаноти била тойир бўлуб,
Чарх шабистониға сойир бўлуб.

Кўнгил Сомон йўли бўйлаб учаркан, қаватлашган фалакларга дуч келди. Дастлабки фалак – Ойнинг макони эди. Ойнинг нури унинг гирдини ҳалқа каби ўраган. Алишер Навоий ойни ҳажр тунидаги машъал, гадонинг кулбаи вайронасидаги шамъга қиёслайди. Кўнгил Ойни айланиб томоша қилди ва у Аллоҳга тасбиҳ айтиб ўтирганини кўрди. Муттасил, тўхтовсиз Ҳаққа ҳамд айтаётган Ой нурга тўлганди:

Ҳайъати гаҳ доира монанд ўлуб,
Савт анга тасбиҳи худованд ўлуб.

Гоҳ бўлуб пайкари андоқки тил,
Айтур учун ҳаққа сано муттасил.

Кўнгил Ойнинг макони бўлган фалакдан учиб, кейинги фалакка бориб тўхтади. Бу фалакда кумуш танли бут каби гўзал маскан тутган эди. Бу гўзалнинг қоши фусункор, кўзлари танноз, ишлари ишваю ноз эди. У – Зуҳра (Венера) сайёраси эди. Аторуднинг гўзаллигини тасвирлаган шоир уни беҳад озғинлиги, суяклари кўриниб тургани ҳақида сўзлайди ва у ҳам беш вақт ибодатда шукр ила машғуллигини тасвирлайди:

Ўзи ҳам ул раглар ила хамс адо,
Раглару рагзан қилибон шукр адо.

Зуҳра маконидан кейинги фалак Аторудга тегишли эди. Унинг иши ёзиш эди. Аторуд қанчалик хат битмасин, бари Илоҳнинг ҳамдидир:

Хамасидан нома сиёҳ ўлмайин,
Ёзғони жуз ҳамди илоҳ ўлмайин.

Аторуддан кейинги фалак – Қуёшнинг маконидир. Қуёш бутун оламга ҳаёт бағишлайди, нурлари ҳаёт нафасидир, унинг ҳам иши Ҳақ зикридир:

Йўқки бу хат боштин-аёқ тил бўлуб,
Ҳар тили ҳақ зикрига қойил бўлуб.

Қуёш жойлашган фалакдан сўнг Баҳром (Марс) сайёрасининг орбитаси келган. У қўлида қилич тутган, қон тўкиш унга одат. Лекин Баҳром ҳар жиҳати ила ҳар лаҳза Аллоҳга шукур ўқийди:

Румҳи била уқлари, бал тиғи ҳам,
Тиллар ўлуб дегали шукри ниам.
Баҳромнинг мақомидан кейин Зуҳал (Сатурн)нинг фалакхонасидир. У ибодат ила банд. Унинг машғулоти ҳам саною ҳамддир:

Кишвар анга нуру сафо хиттаси,
Анши этиб ҳамду сано хутбаси.

Кўнгил бу сайёралар жойлашган фалакларни кезиб, ўн икки юлдуз буржига етиб келди. Кўрдики, уларнинг ҳам иши ҳол тили сўзлаб, Аллоҳу Каримни олий билишдан иборатдир:

Ҳол тили бирла мақол айлабон,
Ҳамди карими мутаол айлабон.

Ўн икки бурждан ўтиб, ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрани сайр қилган Кўнгил бу мавжудотларнинг бари Аллоҳнинг зикрида эканлигини топди. Уларнинг ҳар бирида Аллоҳни таниш, Аллоҳнинг маърифатини англаш учун бир шаҳодат бор эди:

Борчасида зикру сужуд англади,
Маърифатуллоҳға шуҳуд англади.

Бутун мулк олами Аллоҳнинг зикри ила банд эканини кўрган Кўнгилга бир ғайрат келди. Бир ҳайрати минг бўлди. Барча зикрда зокир, у эса гунгу лол! Кўнгилнинг кечаги хижолати зиёда бўлиб, ҳушини йўқотди:

Қилди яна ҳайрати беҳад ани
Ҳуш заволи била бехуд ани.

Эй соқий! Эй Аллоҳнинг маърифати ила ориф бўлган мўмин! Менга иймон сўзларини айт. Ҳикмат чашмаларига юзлантир. Агар жисмим заиф, ақлим ожиз, қалбим хаста бўлса, ҳолимга яраша муолажа кўрсат. Аллоҳнинг маърифати – Маърифатуллоҳга томон қадам бақадам етакла!
Бу Алишер Навоий талқинидаги Кўнгилнинг иккинчи ҳайрати эди. Кўнгил иккинчи оламга ҳам сайр этди ва Аллоҳнинг зикри ила тўлган коинотни кашф этди.
وَاذْﻛُﺮِ اﺳْﻢَ رَﺑِّﻚَ وَﺗَﺒَﺘَّﻞْ اِﻟَﻴْﻪِ ﺗَﺒْﺘٖﻴﻠًﺎ
“Роббингнинг исмини бутун оламлардан узилган ҳолда зикр эт ва Унга бутун вужудинг билан юзлан!” (Музаммил, 8-оят)
У топган ҳикмат, у кўрган ибрат денгизи шу эди.

(Давоми бор)

Акром Малик
15.11.19

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube