Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Ўзбекистон фуқароси бўлганим учун жуда афсусландим”

“Ўзбекистон фуқароси бўлганим учун жуда афсусландим”
01 Aralık 2019 - 10:42 'да юкланди ва 401 марта ўқилди.

OzodMaktub рукнида Туркияда ишлайдиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири мактубини эълон қиляпмиз.

Матн имло хатолари тузатилган, стилистикаси сақланган ҳолда берилмоқда.

“Асалому алайкум, Озодлик.

Сизларнинг радионгизга битта илтимос билан ёзаётгандим. Менинг турмуш ўртоғим вафот этганидан сўнг, ўзимизда оилани боқишга иш ва етарли маош бўлмагани учун Туркияга ишлагани кетган эдим. Битта ўғлим бор, боқувчимни йўқотганим учун ишлашга мажбурман.

Уйда энг катта қизман. Онам ва битта синглим ногирон. Мени битта синглим Озарбайжонга турмушга чиккан. Ҳозирда 4та фарзанди бор. Мен Туркияда ишлаб имконим борлиги учун синглимни кўргани борувдим.

Паспортимдаги икки йиллик чиқиш визам март ойида тугаганди. Бокуга виза керак эмаслигини биламан. Синглимни кўргани беш кунга бориб яна Истанбулга қайтдим.

Ўз ишимда ишлаб уч ойдан кейин янги виза ва паспорт олиш учун Ўзбекистон ҳаво йўлларида ватанга қайтдим. Лекин мени чегарани бузгансан деб, паспортими олиб қўйишди. Уч ярим ой судрашди ва ниҳоят кеча суд бўлди.

Судга отам билан бирга бордим. Мен ҳақиқатан визам тугаганини билардим лекин Истанбул-Боку, Боку-Истанбулга қайтганим учун конунни бузганимни билмасдим. Бизнинг билганимиз, хорижга чиққандан кейин икки йиллик виза муддати тугаса ҳам қачон қайтсангиз бўлаверарди эди. Кейин билишимча, чиқиш визаси муддати тугагандан кейин виза жорий қилинган мамлакатга кириш мумкин эмас экан. Бундай қонун борлигидан бехабар эдим.

Судда адвокатга берадиган пулим йўқлиги учун ундан воз кечдим ва ариза ёзиб қўл қўйдим. Суд мени қилган гуноҳим учун 40 миллион сўм жаримага тортди. Мен бунча пулни тўлаш имконим йўқ деганимдан сўнг 20 миллион 200минг сўмга тушириб беришди.

Рости гап роса алам қилди. Ўзбекистон фуқароси бўлганим учун жуда афсусландим. Камбағал туяга чиқса ит қопади дегани тўғри эканига энди амин булдим.

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти жорий қилинди. У билан истаган мамлакатингизда истаганча юришингиз мумкин. Бу томонда эса эски қонунлар амал қилмоқда. Хорижга чиқиш стикери билан икки йилга чиққанларга бошқа талабу, хориж паспорти билан чиққанларга бошқа талаб.

Энди шу пулни топиб, тўлаб кейин Истанбулга қайтишим керак. Истанбулда бир онага қарайман. У ерда ишлашни ўзи бўлмайди. У овқат еса мен ҳам ейман, емаса оч қолиб бўлсаям ўтираман. Шунисига ҳам шукр деб ишлаяпман. Ўзга юртда, яқинларингдан узоқда ишлашнинг ўзи азоб. Ўзимга ўзимдан бошқа ҳеч ким ачинмайди.

Бизнинг Ўзбекистонда бева аёлларга имкониятлар йўқ. Ўғлимни ишга қўйишим, ҳали уйлантиришим керак. Ўзбекистонда қолиб ишлашим учун оилани боқадиган иш ҳам йўқ. Бу пулни тўлаш учун, яхшиям синглим уйини сотган, ундан қарз олиб тўлайман.

Лекин қачонгача ёмон отлиғ бўлиб чет мамлакатда ишлашга мажбурмиз, шуниси алам қилади. Мен президентимиз учун жуда хам миннатдорман, қурилиш ўзгаришлар бўляпти. Лекин одамларни шароитини, инвалидлар шароитини хам яхши қилиб берсалар бўларди. Ҳаммага бўлган ишончим йўқолиб ишлагани кетаман яна.

Ва охирида мен каби мусофирликда юрган ватандошларимга эслатиб қўймоқчиман, агар фуқаролик паспортидаги икки йиллик стикер билан хорижга чиққан бўлсангиз, виза муддати тугаган бўлса, виза талаб қилинадиган бошқа давлатга борманг. Акс ҳолда, мен каби сарсон-саргардон бўлиб, катта жарима тўлайсиз!

Муҳожир синглингиз”.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube