Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

САМИМИЙ БЎЛАЙЛИК

САМИМИЙ БЎЛАЙЛИК
01 Aralık 2019 - 11:04 'да юкланди ва 502 марта ўқилди.

Муҳаммад Солиҳнинг 70 йиллик таваллуд айёмига бағишланади

(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида босилган Иброҳим Ғафуровнинг “Шеърингизни тушунтириб берсангиз” мақоласига жавоб)

(Суратда Муҳамммад Солиҳ, Рауф Парфи ва Иброҳим Ғафуров (Дўрмон) ёзувчиларнинг таътил уйи. Январ 1986-йил.)

Одамга ўзи ёзган нарсаси ҳақида гапириш ноқулай. Уни ҳимоя қилиш ҳам, менингча, шарт эмас. Ёзилган нарсанинг ҳимояси ўзида. Борди-ю у ҳимоясиз бўлса – бўш бўлса, унинг учун қайғуришнинг не кераги бор?

Иброҳим Ғафуров мен самимий ҳурмат қиладиган мунаққидлардан бири. У менинг китобимдан танқид қилиш учун қулай шеърларни танлаган. Бу факт унга ҳурматимни янада оширди: шеърлар чиндан ҳам заиф.

Фақат мен бу нуқсонни улардаги “тушунарсизлик”да эмас, бошқа нарсада кўраман, сатрлар яхши ишланмаган, сўзлар танланмаган, оҳанг бузилган ва ҳоказо. Агар уларни қайта ишлаш имкони бўлганда, мен қайта ишлардим, яъни танқидчига ёқмаган нарсани янада чуқурлаштирардим. Мени тўғри тушунинг, танқидчига аччиқма-аччиқ эмас, балки шеърни унга нисбатан бошқача тасаввур этганим учун шундай қилардим.

Ўйлайманки, ёзувчи ҳам танқидчига лойиқ бўлмоғи керак, яъни, танқидчи уни кўкларга кўтариб мақтаганида кўкка чиқиб кетмасин. Ана шундагина уни “ерга уришганида” ерга ҳам кириб кетмайди. Мақтовга ҳам, танқидга ҳам ишониш керак эмас, деяётганим йўқ. Фақат мақтов ёки танқид довдиратиб қўядиган ёзувчи бошқа касб танлагани маъқул демоқчиман.

“Шоир – одамлар дардини ёзади”. Бу – илм. Аслида шоир ўз дардини ёзади. Ўша дард қанча самимий бўлса, У шунча одамларга яқин демак, “одамларники” бўлиши муқаррар. Шу боис шоир учун ўзини оқлашга зарурат йўқ. Зеро, “Фалон жойим оғрияпти, кечиринг”, деб узр сўраш кулгилидир.

Шоирнинг бир заиф жойи бор, бу – унинг шоирлигидир. У бошқалардан фарқли ўлароқ, ўз “бурга”сини ўз уйида эмас, ҳамманинг олдида “ўлдиради”, одамлар олдида “тозаланади”. Бу ғалати ҳуқуқни унга табиат берган. Бу ҳолат бизни гоҳо ижирғантириши, уялтириши ҳам табиий. Лекин, афсуски, шоирга мавзуни биз танлаб беролмаймиз, у оғриётган жойини ўзи билади. Шунинг учун танқидчи шоирга қандай ёзиш кераклигини ўргатмай, унинг ёзган нарсаси тўғрисида фикр юритса яхши бўларди.

Чунончи, шеъриятни танқидий мақолалар эмас, балки шеърият танқидни яратади. Бу эски ҳақиқатни такрорлашга мажбурмиз, чунки “ёшлар шеърияти” деб аталмиш шеърятнинг танқидчилари ёзган аксарий мақолалар ўша шеъриятнинг нима эканлигини кўрсатиш ўрнига, унинг қандай бўлиши кераклиги хусусида ҳавойи гаплардан нари ўтмаяпти.

Масалан, шу кунгача бирорта танқидчи кейинги ўн йиллик шеъриятимизнинг шакл жабҳасида нимани йўқотиб, нимани топганини батафсил таҳлил қилиб кўрмади. Ахир, бугунги бармоқ вазни (эркин шеърни қўйиб турайлик) эллигинчи, олтмишинчи йиллар “бармоғи”дан фарқ қилади-ку? Рауф Парфи, Усмон Азим, Йўлдош Эшбек ва Тилак Жўранинг китобларини эринмай, диққат билан ўқиб кўринг. Улар бу шаклга ўз оҳангини киритмоқдалар, уни ичдан ўзгартиришга уриниб кўрмоқдалар, айни пайтда оғзаки ижод мотивларидан унумли фойдаланмоқдалар.

Танқидчиларимиз бўлса “бу шоир оригинал бўлишга тиришади” қабилидаги юзаки баҳолар доирасида ўралашиб қолмоқдалар. Сирасини айтганда, оригиналликка интилишнинг нимаси ёмон?

Ахир, ўзини билган ҳар бир ижодкор шунга интилади-ку? Бу табиий эмасми?

Шоир – хоҳлаймизми, йўқми – шахс сифатида индивидуалист, у ўз қувончи каби қайғусини ҳам бўрттириб кўрсатишга мойил одам. Умуман, санъатнинг ўзи улкан Бўрттириш эмасмикан? Агар шундай бўлса, шоир – бўрттиришлар умумлашмасидир. Менингча, танқиднинг олий вазифаси – қалб кураши даражасини: иккиланиш амплитудасини аниқ кўрсатиб беришда бўлса керак.

Кейинги йиллар шеърияти ҳақида кўп ёзаётган мунаққидларимиздан бири – Иброҳим Ғафуровдир. Менингча, И.Ғафуров ўзининг сўнгги “Шеърингизни тушунтириб берсангиз…” мақоласида бош фикрини пардалаган.

Ваҳолангки, шеърни ўнинчи синф ўқувчиси ёки унинг отаси тушунмаса, бу “фожеа” эмаслигини танқидчи биздан кўра яхши билади. Ўйлашимча, танқидчи қандайдир шоирнинг тушунарсиз шеърларини эмас, балки 70-80 йиллар шеъриятидаги ўзгача кайфият, унга маъқул бўлмаган руҳ тўғрисида гапирмоқчи бўлган, лекин ёшлар шеъриятига ғамхўрлик юзасиданми, М.Солиҳни аябми, ўз фикрини анча юмшатган. Демоқчиманки, агар бу фақат ғамхўрлик оқибати бўлса, бугунги ёшлар бундай ортиқча имтиёзларга муҳтож эмас. Чунки яна такрорлайман, бугунги ёшлар бундай ортиқча имтиёзларга муҳтож эмас. Чунки яна такрорлайман, бугунги ёшлар шеърияти ҳар қандай танқидни кўтара оладиган, мақтовга ҳам, танқидга ҳам муносиб шеъриятдир.

Муҳаммад Солиҳ
Куюнчак китобхонлардан хатлар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси
1983 йил, 5 август, №32 (2720)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube