Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ОТАМУРОД РАҲМОН: “АХМАТЖОН ОТАЖОНОВ НЕГА ЁЛҒОН ГАПИРЯПТИ?”

ОТАМУРОД РАҲМОН: “АХМАТЖОН ОТАЖОНОВ НЕГА ЁЛҒОН ГАПИРЯПТИ?”
01 Aralık 2019 - 19:31 'да юкланди ва 650 марта ўқилди.

“Дунё Ўзбеклари”да Аҳматжон Отажонов даъво қилаётганидек 1992 йил 16 январда талабаларни кўчага Муҳаммад Солиҳ олиб чиқмаган.

Унинг Талабалар шаҳарчасидаги намойишдан хабари ҳам бўлмаган.

Бу воқеалар хусусида ўша воқеалар гувоҳи бўлган Муҳаммад Солиҳнинг “Йўлнома” китобидан қуйидаги парчани эътиборингизга ҳавола қиламан:

16 ЯНВАР

Соат кечқурун тахминан саккиз эди. Шоир Омон Матжоннинг уйида бир-икки дўст билан меҳмонда эдик. Дастурхон ёзилиб, чой қўйилганди, телефон жиринглади ва мени чақиришаётганини айтишди.

– Ассалому-алайкум, – деди, русча талаффуз билан таниш овоз, – сиз билан Ислом Абдуғаниевич гаплашмоқчи, телефонни уласам бўладими?

– Уланг, – дедим.

– Яхшимисиз, – деди президент ва қисқа ҳол-ахвол сўрашгандан кейин:

– Бу одамларингизга айтиб қўйинг, тўс-тўполон қилишмасин, бошқаларга ҳам ўзларига ҳам зарар беради аммо, – деди ўпкали оҳанг билан президент.

– Қайси одамлар, мен тушунмадим, – дедим мен.

– Эшитганингиз йўқми, ВУЗгородокда талабалар сизнинг номингизни плакатга ёзиб, намойиш қилишаяпти, милисага ҳужум қилишди, қаттиқроқ чора кўришга тўғри келди, агар яна давом эттирсалар, ёмон бўлади лекин айтиб қўяй… Мен бу воқеаларни биринчи марта эшитаётгандим. Талабалар билан ишлаётган бўлим ҳам менга намойиш ҳақида ҳеч нарса демаганди. Аммо Президентнинг овозидаги таҳдид оҳанги менга ёқмади, жавобим дағалроқ чиқди:

– Кечирасиз-у, бутун кўчага чиққанлардан мен масъул бўлолмайман, биз агар намойиш қилмоқчи бўлсак, ижроқўмга ариза берган бўлардик, – дедим.

– Илтимос, шуни тинч йўл билан ҳал қилайлик, бизга ёрдам беринг, қон тўкилмасин, – деди Каримов, – ҳозирча уларни изоляция қилдик, аммо эртага яна кўтарилиши хавфи бор…

Президентнинг «қон тўкилмасин,» дегани воқеанинг анча жиддий эканлигидан дарак берарди. У пайтда қоннинг аллақачон тўкилгани ва уни хаспўшлаш учун президент менга ва бошқаларга телефон қилаётганини, албатта, билмасдим. Бизникиларга телефон қлиб вазиятни аниқладим. Жанжал ошхонада чиқибди. Ноннинг баҳоси ошганига норозилик билдириб, бир гуруҳ кўчада тўплангач, милиса уни тарқатмоқчи бўлган, лекин оломон каттаяверган.

Кечқурунга қараб талабалар намойиши сиёсий тус олган, шиорлар ҳукуматнинг ғазабини қўзғаган ва «омон»чилар талабаларга ўт очган, оқибатда иккита талаба шаҳид тушиб, ўнларча киши ярадор бўлган. Лекин талабалар исёни давом этган. Шаҳарча тун бўйи милиса кордони билан ўраб турилган.

Эрталаб «Эрк» партиясининг котиби Абдулҳай Абдураҳмоновни ёнимга олиб Талабалар шаҳарчасига жўнадик.

Соат ўнлар чамаси эди, талабалар шаҳарчаси ичидан ўтган марказий кўча одамга тўла эди. Йўл четида тикланган панжара устига чиқиб олган икки-учта кишидан биттаси «бирлик»чи Абдуманноп Пўлатов эди, у талабаларга қарата нимадир деб гапираётганди. Мени ҳам шу «панжара-минбар»га таклиф этишди.

«Минбар»дан оломонга кечаси шаҳид бўлганлар учун таъзия изҳор қилдим. Шикоятларини тингладим. Талабалар ҳибсга олинган бир гуруҳ сафдошларининг қўйиб юборилишини талаб қилдилар. Биз «омон»чилар қароргоҳига бордик. У ерда Тошкентшаҳар ҳокими Адҳам Фозилбеков ва Жумҳурият Прокурори Мустафоев бор эдилар. Талабаларнинг талабини айтдим. Улар қабул қилишди, фақат оломонни тинчлантириш керак, дедилар.

Мен, сизлар бу ерда бекиниб ўтирсангизлар тинчланмайди, талабаларнинг муаммоларини ўз оғизларидан эшитинг ва чора кўринг, дедим. Биз борамиз-у, фақат талабалар агрессив, кеча иккита одам ўлдирилди, жанжал яна бошланмаса, деб қўрқаяпмиз, деди Фозилбеков. Мен талабаларнинг ёнига бордим ва уларга ҳокимият вакилларини олиб келаман, фақат ур-қир қилмайсизлар,дедим. Оломон «хўп» деди. Фозилбеков, Жумҳурият Прокурори Мустафоев, Абдуманноп Пўлатов навбатма-навбат гапира бошладилар. Биз, нотиқлар, ҳали ҳам ўша «панжара-минбар»да омонат туриб дарахт шохларидан ушлаб, нутқ қилардик. Манзара кулгили эди.

Тўладан келган Прокурор «минбар»га зўрға пишиллаб чиққанди, оғзидан чиққан ҳар сўз минбардан қулаш хавфини туғдирар ва шу боис овозини секин чиқарарди. Пастда турган ёшлар эса «қаттиқроқ гапиринг,» дея бақиришарди. Фозилбеков ҳам Прокурор ҳам шляпаларини энсасига суришган, терлаган манглайларидан буғ кўтариларди.

Намойишчилар ерда ўтириб тинглашаётганди. Ўтирган одам тикка турган одамдан сокинроқ бўлади, деб ўйлардик ва қайта қуриш йилларида ўтказилган йиғинларнинг аксариятида бу усулни қўллагандик.

Мулоқот яхши кетаётганди, ҳокимият вакилларининг ваъдалари оломонни анча тинчлантирди. Бу оломон ичидаги провакаторларга ёқмади. Мен аниқ кўрдим, бошига қимматбоҳо савсар телпак кийган 40 ёшлар чамасидаги бир кимса биз томонга худди ҳазиллашаётгандай, юзида табассум, кичик бир тош отиб юборди. Бир неча сония сўнгра худди шундай кичик тошча иккинчи бир нуқтадан отилди, кейин учинчи, тўртинчи ва борган сари бу тошлар каттая борди.

– Бизнинг йигитларни ўлдиришга шу Мустафоев буйруқ берди! – деди бир ваҳший овоз.

Оломон оёққа қалқди. Тошлар ёмғир каби ёға бошлади. Ёнимда турган нотиқлар ўзларини таппа-таппа ерга ташлаб жуфткани рослашди. Оломон тош отишни тўхтатиб бизга томон югура бошлади. Менинг ўнг оёғимга тош тегиб ғазабим жунбушга келганди.

– Бас қилинг, ҳайвонлар!, – дея бақирганимни билмай қолдим.

Бу сўкинч худди қамчи каби таъсир қилди, оломон тўхтади. Аммо 50-60 киши қочаётган нотиқларни қувалаб бораётганини кўрдим.

Оломонни қайтадан ўтиртирдик. Талабаларга «сизлар жанжал қилмаймиз, деб сўз бердингизлар, аммо аҳдингизга вафо қилмадингизлар,» дедим. Тўғри, тўғри, ичимизда иғвогарлар бор эди, дея бақиришди ёшлар. Оломон ғалати бир ҳилқат. Ичида иғвогар борлигини билади, унинг нияти ёмонлигини билади, аммо у иғвосини бошласа, оломонжон бу иғвога учиб, бузишга, синдиришга, майиб қилишга, ҳатто ўлидиришгача бориши мумкин.

Албатта, талабалардан иккитасини ўлдирган ҳокимият ўз жазосини тортиши керакди.

Аммо оломоннинг линч қилишни истаётгани – на Фозилбеков, на Мустафоев буни ҳақ этганди. Жазони ҳақ этган давлат эди, давлат эса, битта одам эди. У одам 1991 йилги президентлик сайловларидан кейин ўз халқи билан учрашишни бас қилганди. Ва ортиқ ҳеч қачон учрашмаяжак эди. Эртаси куни «Комсомолъская правда» газетаси 17 январ ҳақида «бирлик»чилар маълумотига таяниб ёзилган бир мақола чоп этди. Мақола «студенты забросали камнями недавнего своего кумира Мухаммада Салиха,» дея хабар берарди. Бу «Бирлик» ҳаракатидаги «Эрк» мухолифларининг илк дезинформацияларидан бири эди. Кейинроқ бу кичик гуруҳ мухолифликни янада ашаддий аламзадалик билан юритажагини, режим четда қолиб, бутун фаолиятини «Эрк» ва каминага қарши сохта хабар тарқатишга қаратишини ҳеч ким тасаввур қилмаганди.”

Кўриб турганингиздек, Муҳаммад Солиҳ шаҳарчага бориб вазиятни қўлидан келганча юмшатишга ҳаракат қилган.

У шу йўлни тутмаганда эди, ўнлаган йигит-қизларни Алиматовнинг каллакесарлари президентнинг ишончини қозониш учун отиб ташлаган бўларди.

Ўшанда, Ички ишлар вазири президент Каримовнинг ишончини қозониш учун куйиб пишаётган замонлар эди.

Талабалар шаҳарчасидаги норозиликлардан усталик билан фойдаланишни кўзлаган Алиматов Шавқиддин Жўраев, Садриддин Қурбонов сингари ўнлаган талабалар ичидаги хуфияларини ишга солиб, тартибсизлик чиқаришнинг пайида бўлади.

Уюшган жиноятчилар билан ҳукуматнинг бошини бирлаштиришга мафия томонидан маҳкум қилинган Алиматов, албатта ҳар бир қадамини Каримовнинг хоҳиш-истаги ва унинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб босарди. Хуллас, Бош Жаллод президент Каримовнинг розилигини олгач яқин кишилари орқали зимдан талабаларни отишга кўрсатма беради.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига қарашли бўлинма бошлиғи Субанов Бахтиёр буйруқни амалга оширишга киришади. Қўли остидагилари унинг амридан бўйин товлагач Субанов Бахтиёр тўппончасини чиқариб юқори қаватда болконда турган талабага ўқ узади. Ўқ еган талаба болкондан ерга қулаб тушади.

Бу Ўзбекистондаги террорнинг илк бошланиши эди. Ишни шахд билан давом эттирган Алиматов Андижон фожеаларидан кейин байроқни СНБбоши Рустам Иноятовга олдириб қўяди.

Ҳа, ўшанда ўзбек халқи бутун инон-ихтиёрини, бор сарватини иқтидорсиз ва жиноий тўдага бой берган эди.

Бу ҳолат Каримов ўлган кунгача давом этди. Бу орада қанчадан-қанча йигит-қизлар қурбон бўлгани биргина Аллоҳга аён. Қанчадан-қанча инсонлар эътиқоди учун қамоқхоналарда ўлиб кетмади. Ишсизлик ва адолатсизликлардан қанчадан-қанча оилалар пораканда бўлмади, қанчадан-қанча ўзбек болалари тирик етим қолмади.

Аҳматжон Отажонов нима учун гапирмайди?

Чунки, у ҳам Каримовнинг ялоғидан ювинди еган ялоқхўрлардан бири эди. У ҳозир ҳам эски ишини давом эттириб, Мирзиёевнинг назарига тушишни истайди.

Эртага СССР тикланадиган бўлса, у СССРга хизмат қилади. Хуллас, бунақа кимсалар ҳар доим ҳукумат томонда бўлади.

Ҳукуматнинг қайси тарафда экани уни қизиқтирмайди.

Уни халқ эмас, ҳукуматдан мансаб олиш илинжи элитгани сабаб, нафси кўпроқ қизиқтиради. Қайси йўл билан бўлмасин бунақалар депутат бўлишга ё бирор лавозим олишга тиришади. Улар вазиятнинг шаффоф ва соғлом бўлишини ҳеч замон истамайди. Чунки, очиқ курашда ютолмаслигини унақалар яхши биладилар. Ялтоқлик, пора ва таниш-билишчилик уларнинг асосий қуроли.

Аммо, Каримовнинг ишончини қозониш йўлида уни ҳам бошлиғини ҳам иккинчи жиноий тўда мажақлаб ташлади.

Аввал ҳам, ҳозир ҳам ДХХ ва ИИВлигида ватанпарвар, ҳалол ва қўрқмас йигитлар кўп бўлган. Аҳматжон Отажоновлар минг жиблажибонлик қилмасин, ҳамма маълумотлар аслича сақланяпди. Вақти келиб ҳақиқат юзага чиқади. Халқ барчасидан хабардор бўлади.

Яна, бола-чақаси билан совуқда газсиз, электрсиз, ишсиз, пулсиз уйида дийдираб ўтирган бир миллатни ҳашаматли уйлар ва сайловлар қизиқтирмаслигини у яхши билмайдими?! Сайловда овоз бериши керак бўлган омманинг қарийиб яримиси хорижларда бола-чақа деб қора меҳнат билан оворалигидан ҳам у бехабарми?! У ҳаммасини яхши билади!!!

Аввало, биз рост ва тўғри гапирайлик.

Ҳақиқат айтилмас экан, ҳеч қачон ёлғонлар битмайди!

ОТАМУРОД РАҲМОН

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube