Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ПОЙКЕНТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ…

ПОЙКЕНТНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ…
02 Aralık 2019 - 6:50 'да юкланди ва 385 марта ўқилди.

Пойкенд, Пойканд — қад. карвон йўли устида қад кўтарган шаҳар ҳаробаси (милоддан аввалги 4—3—милодий 11-асрлар). Бухородан 44 км жан.-ғарбда, Жондор ва Қоракўл туманлари туташган худудда жойлашган. Ўрта аср ёзма манбаларида шаҳар Бойканд, Хитой солномаларида эса Би номлари билан тилга олинади. Унинг номлари “Қуйи шаҳар” маъносини англатади. ПОЙКЕНТ ташқи деворларининг ниҳоятда мустаҳкамлигидан шаҳар илк ўрта асрларда “Шаҳристони Рўин”, яъни “Жездан қурилган шаҳристон” (Жез шаҳар) номи билан шуҳ-рат топган.

ПОЙКЕНТ ўтмишда 4 қисм: 1) дарвозали арк (майдони 1 га); 2) дарвозали ички шаҳристон (майдони 11 га); 3) дарвозали ташки шаҳристон (майдони 6 га); 4) шарқ, ғарб ҳамда жан. томонларида қад кўтарган (майдони 100 га дан ошиқроқ) улкан ра-бодлардан иборат бўлган. Арқса қад. ибо-датхона, подшоҳ саройи, 9—10а.ларда қад кўтарган кошинкор меҳробли жоме маежиди, ички ва ташки шаҳристонларда савдогар ва ҳунармандларнинг турар жой, маҳалла-кўйлари, ички бозор, ус-тахона, нонвойхона ва дорихоналар каби бино ва иншооту корхоналар жойлашган. Шаҳарнинг рабод қисмида эса 50 дан ортиқ наус (остодонлар хилхонаси)лардан иборат оташпарастларнинг қабристони (некропол), ташки бозор ва бир неча (Наршахийнинг кўрсатишича, мингдан ортиқ) работлар, яъни карвонсаройлар қад кўтарган. Манбаларда қайд этилишича, исломият даврида ҳам ПОЙКЕНТ науслари очиқбўлган. Оташпарастлар ўз марҳумлари устухонларини ҳатто, Бухоро шаҳридан ПОЙКЕНТ наусларига элтиб дафн этганлар.

Айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ПОЙКЕНТ қадимги Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Ҳар бир подшо ўзи учун бу шаҳарда ўрдугоҳ барпо этган. Эфталийлар давлати ҳукмронлиги даврида (5-асрнинг 2ярми ва 6-аср бошлари) у пойтахтга айлантирилган. Нар-шахийнинг ёзишича, шаҳар аҳолисининг аксарияти савдогар бўлиб, улар Хитой ва денгиз бўйи мамлакатлари билан савдо қилганлар ва жуда давлатманд бўлган. Шу боисдан араб географлари Ибн Ҳурдодбеҳ ва Ибн ал-Фақиҳлар ПОЙКЕНТни “Мадина ат-тужжор”, яъни “Савдогарлар шахри” номи билан таъриф этадилар.

ПОЙКЕНТ ўз тарихи жараёнида Бухоро воҳасининг нафақат йирик савдо марказларидан бири сифатида, балки тутган географик ўрни жиҳатидан Ғарбий Суғднинг сиёсий ҳаётида стратегик томондан муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг жан.-ғарбий чегарасида ҳарбий истеҳком сифатида бино қилинган ПОЙКЕНТ илк ўрта асрларда Бухоро вилоятининг атрофи ягона мудофаа иншооти — Кан-пир девор билан ўраб олингунга қадар у жан.ғарб, дашт ҳудудларидан мутта-сил содир бўладиган кўчманчи қабилаларнинг чопкунларини қайтариш ва ташқи душман ҳужумларининг йўлини тўсиб, уларга дастлабки зарбаларни беришда мустаҳкам ҳарбий қарор-гоҳ вазифасини ўтаган. Унинг мудофаа иншоотлари ниҳоятда мустаҳкам қурилган бўлиб, замонасининг ҳар қандай қамалига бардош бера олган.

ПОЙКЕНТ арки, ички ва ташқи шаҳристонларининг ҳар бири алоҳида қалин (3,5– 5 м) ва баланд деворлар ҳалқаси билан ўралган. Девор бўйлаб ҳар 60 м масофада ва ташқи бурчакларда баланд (11,5—12,5 м ) 2 қаватли буржлар ўрнатилиб, дарвоза атрофи мудофаа иншоотлари (лабиринт) билан мустаҳкамланган. Шаҳар деворлари ва буржлари ҳар 1,6 м оралиғи бўйлаб шахмат услубида 3 қатор нишон туйнуклари (тиркаш) ўрнатилган.

674 йилда ПОЙКЕНТ Араб халифалиги лашкарбошиси Убайдуллоҳ ибн Зиёд томонидан фатҳ этилади. 707 йилда эса ПОЙКЕНТ халифаликнинг Хуросон волийси Кутай-ба ибн Муслим томонидан қамал қилинади. ПОЙКЕНТликлар қаттиқ туриб арабларга қаршилик кўрсатадилар. Қамал 50 кун давом этади. Куч билан ПОЙКЕНТни қўлга кири-та олмаган араблар шаҳар девори ос-тидан лаҳим (туннел) қазиб ичкарига бостириб кирадилар. ПОЙКЕНТ араблар кулига ўтади. ПОЙКЕНТликлар каттагина бож тўлаб Қутайба билан сулҳ тузадилар. Бироқ шаҳарликларнинг қўзғолони оқибатида ПОЙКЕНТ қайта эгалланиб, вайрон этилади. Жуда катта миқдорда олтин ва кумушдан ясалган бут ва жомлар билан бир қаторда кўплаб қурол-яроғ ҳамда ҳарбий анжомлар ўлжа тарзида олинади. Қутайба аскарлари бу қурол-аслаҳаларнинг бир қисми билан қуролланиб оладилар. Табарийнинг ёзишича, шаҳарнинг бойлигидан араблар ҳайратга тушганлар. Хатто, эритилган олтин-кумуш анжомлар ва бутларнинг тош қолипидан 150 минг мисқол миқдорда ёмби ажратиб олинган.

9-асрнинг охирги чораги ва 10-аср мобайнида ПОЙКЕНТ ва унинг деҳқончилик воҳаси равнақ топади. Ички ва ташқи савдо муносабатлари кенгайиб кулоллик, шишасозлик, кошинкорлик, мисгарлик ва бинокорлик тараққий этади. Илм-фан, айниқса, фиқҳшунослик ривожланиб, бир гуруҳ ПОЙКЕНТлик фиқҳшунос олимлар етишиб чиқади. Аммо сомонийлар ҳукмронлиги барҳам топгач, 11-асрда ПОЙКЕНТнинг суғориш тармоклари сувсизликдан қуриб қолади. Оқибатда шаҳар бўшаб, ҳаробага айланади. 12-асрнинг 1-чорагида Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон ҳукмронлиги даврида ПОЙКЕНТ қайта тикланиб ва унинг атрофи қайта ободонлаштирилади. Шаҳар аҳолиси яна гавжумлашиб, куркам турар жойлар, подшоҳ учун эса муҳта-шам сарой қурилади. ПОЙКЕНТнинг сув таъминотини яхшилаш мақсадида Қо-ракўл дарёсидан уз. 1 фарсахли канал қазиб чиқариш учун ҳаракат қили-нади. Бироқ, канал қазилиб тугатилмай қолади. ПОЙКЕНТ сувсизликдан 12-асрнинг 2 ярмида бутунлай қуриб яна вайронага айланади.

ПОЙКЕНТ шаҳри ҳаробалари археологик жиҳатдан дастлаб 1903 йилда Р.Пампелли, 1913—14 йилларда Л.А.Зиминлар томонидан ўрганилган. Бухоро воҳаси шаҳарсозлик маданиятининг юзага келиши ва ривожланиш тарихини ўрганиш муносабати билан ўтган асрнинг 80—90 йилларида ПОЙКЕНТ ҳаробаларида кенг кўламда муттасил археологик қазиш ишлари амалга оширилди. Археологик тадқиқотларни ташкил этиш мақсадида 1980 йилда Ўзбекистон ФА Археология институти ва Россия Давлат Эрмитажининг махсус қўшма археологик экспедицияси (А.Муҳаммаджонов раҳбарлигида) ташкил этилди. Бу экспедиция аъзолари (Г.Л.Семенов, Ж.Мирзааҳмедов, Ш.Одилов ва бошқалар) кўп йилларга режалаштирган археологик қазишларни то ҳозирги кунга қадар давом эттирмоқдалар . И.тлар ва археологик қазишлар натижасида ПОЙКЕНТ йодгорлигининг умумий тарихий топографияси ўрганилиб, режалари чизмаларга туширилди. Унда қад. кўтарган илк чегара истеҳкоми, сўнгра шаҳар қиёфасини шакллантирган баланд ва қалин мустаҳкам мудофаа деворлар билан ўралган арк, 4 томонида бир нечта дарвозалар (эни 3,5 м) ўрнатилган ва қатор буржли деворлар қад кўтарган ички ва ташқи Шаҳристон ҳамда сахн бўйлаб кўплаб карвонсарой ва наусли некропол жойлашган улкан рабодларнинг юзага келишини тарихий босқичлари ва маданий қатламларининг қалинлиги белгиланди. ПОЙКЕНТнинг қад. қисми — аркнинг ос-тида маданий қатлам қарийб 18 м га борса, ички ва ташқи шаҳристонлари остида эса унинг қалинлиги 4—4,5 м дан ошмайди. Аркнинг қуйи қатламида қавд этилган топилмалар милоддан аввалги 4—3-асрлар, ички шаҳристоннинг остки қатлами топилмалари милодий 3—4-асрлар ва ташқи шаҳристоннинг қуйи қатлами ва топилмалари эса 4—5-асрлар билан саналади. Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича, ПОЙКЕНТда ҳаёт милоддан аввалги 4-асрдан то милодий 11-асргача, яъни 1500 йил давомида кечгани маълум бўлди.

Аркда қад. ибодатхона, жоме масжид ва подшоҳ саройи ҳаробалари, ички шаҳристонда дорихона (8-аср), бир қанча улкан тандирлар ўрнатилган шаҳар нонвойхонаси, ташқи шаҳристонда кулоллик, шишасозлик каби ҳунармандларнинг маҳалла-кўйлари, 4 томони супали марказида сандали бор ётоқхона, ошхона, омборхона ва ташнобли таҳоратхонали мўъжазгина бир қаватли ҳовлижойларнинг ҳаробалари қазиб очилди. ПОЙКЕНТнинг рабод қисмида кулоллик, шишасозлик ва темирчилик ус-тахоналари-ю хумдон ва қўралари ҳамда 50 дан ортиқ наусларнинг қол-дикдари билан бир қаторда ПОЙКЕНТдан Бухорога томон йўналган карвон йўли (кенглиги 20 м)нинг 2 ёқаси бўйлаб жойлашган 20 дан ортиқ карвонсаройларнинг вайроналари қайд этилиб, улардан бир нечтаси қазиб очилди. 8— 10-асрларга мансуб бундай меҳмонхона ва қўноқхоналар мурабаа (75х75м) шакдда хомғиштлардан бино қилинган. Ташқи деворнинг 4 бурчаги доира шаклида буржлар билан мустаҳкамланган. Ҳовлисининг марказида туяларга ортилган юклар тушириладиган 1 ёки 2 узун супа ишланган. Карвонсарой қарамақарши томонларида 2 дарвоза (3–5 м) ўрна-тилган. Меҳмонхонанинг 4 томони бўйлаб 60 дан ортиқ супали, сандалли 1 ёки 2 хонали ётоқхоналар, ўчокли ёки тандирли овқатхона, ташнобли таҳорат ёки ғуслхона ва омборхоналар жойлашган. Саройнинг шим.-ғарбий бурчагида оташпарастларнинг оташкадали ибо-датхонаси бино қилинган. Хоналарнинг томи равоқсимон шаклда ёпилиб, марказ қисмида сопол қувурлардан мўрконлар ўрнатилган.

Археологик қазишлар жараёнида ПОЙКЕНТ ёдгорлигидан турли хил топилмалар: сирли ва сирсиз сопол кўза ва товоқлар, шиша идишлар, жез ва темир бу-юмлар, қуроляроғлар, шунингдек, турли саналарда зарб этилган чақа тан-галар (Хитой, Сосоний, Умавий ва Аб-босийларнинг фулуслари; Бухоро, Самарқанд, Марв, Фарғона, Ахсикат ва Исфижоб зарбхоналарида зарб этилган Сомоний ва Қорахонийларнинг тангалари ҳамда Ҳиротда зарб этилган Ғазнавийларнинг 1 дона олтин динори) топилди. Топилмаларнинг каттагина қисми ҳозирги вақтда ПОЙКЕНТ ёдгорлиги яқинида ташкил этилган “Археология музейи” залларида намойиш этилган.

Шоҳиста Улжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube