Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Чидамли чаён

Чидамли чаён
02 Aralık 2019 - 23:12 'да юкланди ва 690 марта ўқилди.

ЧИДАМЛИ ЧАЁН

Минг аср муқаддам қалам тебратган Юсуф Хос Ҳожиб ҳукмдорга қарата “бирон бир ўлкани лашкару қилич билан забт этиш табиий ҳол. Бироқ халқни қалам, яъни адолатли қонун-қоидалар билан бошқариш зарур” дея маслаҳат берган.

Юсуф Хос Ҳожибдан тўрт юз йил кейин ижод қилган Навоий ҳазратлари юрт ободлиги, халқнинг шоду хуррам ҳаётининг ягона шарти қуйидагича эканини алам билан айтганди:

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас.
То зулму ситам жониға бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

Асрлар шитоб ўтди. сиёсий тузумлар, ижтимоий тартиблар ўзгарди. Одамзод илму маърифат, балоғат даврида яшай бошлади. бироқ мустабидлик, зўравон халқларнинг камсонли халқларни қул қилиши; ўзини давлат эгаси ва халқнинг ҳукмрони ҳисобловчи бир тўда қароқчиларнинг халққа зулми, унинг қонини ичиши, эркини оёқ ости қилиши барҳам топмади.

Юз йил муқаддам, ХХ асрнинг бошларида мумтоз салафларга ҳамоҳанг оҳангда Чўлпон ҳам мардона хитоб қилди:

Кўнгил, сен мунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор,
Нечун сен мунча сустлашдинг?
Хақорат дилни оғритмас,
Тубанлик мангу кетмасми?
Кишанлар парчаланмасми?
Қиличлар энди синмасми?
Тириксен, ўлмагансен,
Сен-да одам, сен-да инсонсен.
Кишан кийма,
Бўйин эгма,
Ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!
..
Тошкент, 1922

ХХ асрнинг охирларига келиб Рауф Парфи жабру ситамлардан шикоят қилди:

Уммонлар йўлингда, жангал йўлингда,
Номаълум ҳар жойда қурилган доринг.
Оламнинг калиди сенинг қўлингда,
Жафо ҳабибингдир, хиёнат – ёринг

Зулм ва зўравонликдан зада Муҳаммал Солиҳ:

Мен бу ерлик эмасман асли,
Мен орзунинг фуқаросиман!
дея армонлар, орзулар юртига бош олиб кетди.

Зулм давом этаётган юртда Муҳаммад Солиҳ ҳамон мазлум мақомида:

“Бегона”
Юртимда адолат бўлмаса боқий,
Роббим, мен қулингга ҳузур буюрма.
Зулм давом этаркан юртимда токи,
Мазлум мақомидан мени айирма.
Тилим бийрон этма яратган Эгам,
Ҳақиқатни мумкин бўлмаса айтиш.
Токи халқим оёқ остида экан,
Менга ҳаром бўлсин юртимга қайтиш.
2019

Софокол давридан буён икки ярим минг йил ўтди.

Бироқ барча балоларга чидамли чаён сингари золимларнинг жабру ситами, золимлиги ва зулми ҳамон яшаб келмоқда.

АБДУЛҲАМИД ПАРДА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube