Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (6)

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (6)
05 Aralık 2019 - 15:13 'да юкланди ва 1173 марта ўқилди.

(боши)

(воқеий қисса)

Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олай тоғ тизмаларида айиқ ва бошқа маҳлуқотлар қуршовида яшайди. Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан иймони сайқалланиб, жисмонан ёшариб, руҳан покланиб қайтади.

Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ҳуруж қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, айрим мусулмонларнинг ўз дини аҳкомларини нотўғри тушунишлари натижасида жаҳон миқёсида исломофобиянинг авж олишига қисман сабабчи бўлаётганлари, ҳамда вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди. Кенг китобхонлар оммасига мўжалланган.

Аллоҳнинг чексиз карами билан 92 ёшни қаршилаётган меҳрибон онажоним Ҳайрихон ҳожи аяга таъзим билан бағишлайман.

***

6-БОБ

Одам қанчалик жохил бўлса, ўзи ҳақида шунчалик юқори фикрда бўлади. Унинг ўйлари қандайдир бўйсунмас, кўр-кўрона ички ишончдан пайдо бўлади. Иккиланиш ва сабр фақат маданиятли инсонларга хосдир.
Эрих Мария Ремарк.

Бир куни Анвар ўзининг ҳашаматли офисида ўтирган чоғида АҚШдаги бизнес ҳамкорларидан бири Майкл қўнғироқ қилди. У Буюк Британия қироличасининг қариндоши, Австралиядаги бир губернаторнинг Уильям исмли жияни Анварнинг шаҳрига катта лойиҳа бўйича сармоя билан келганини, унга ишончли маҳаллий мутахассис маслаҳати кераклигини айтиб, Уильямга ёрдам беришни илтимос қилди. Эртаси куни бўлиб ўтган танишув ва мулоқот иккала суҳбатдошда ҳам яхши таассурот қолдирди. Маълум бўлдики, Уильям 20 миллион доллар пул сарфлаб, тоғли, баланд, олис ҳудуддаги кўмир конларидан кўмир ташиш имконини берадиган асфальт йўл қурилишини бўйнига олибди. Эвазига тўққиз миллиард доллар фойда кўриш мумкин бўлган кўмир конини сотиб олган маҳаллий тадбиркорлар ўз даромадларига шерик қиламиз, дейишибди. Уильям рози бўлиб, йўл қурилиши бошланибди. Тоғли қишлоқлардаги ишсизларга Уильям маҳаллий ўлчовда жуда катта – 300-400 доллардан маош тайинлаб, техник жиҳозларни келтирибди. Масалан, биргина тракторни бир ярим миллион долларга Япониядан сотиб олиб келибди. Лекин иш суст кетар, энг замонавий тошкесар ва бошқа зарур техника олиб келингани билан Помир тоғи этакларида бошланган иш сира жадалламаётган экан.

Уильямнинг илтимосига кўра Анвар қурилиш бўлаётган жойга шахсан етиб борди ва барча икир-чикирлар билан танишди. Ҳаражатлар ўта ошириб юборилгани, жумладан, сотиб олинаётган ашёлар нархи жуда қиммат қилиб кўрсатилгани, ўғирлик роса авжига чиққани маълум бўлди. Чет элликни энидан ҳам, бўйидан ҳам ўмаришаётгани ойдай равшан бўлди. Йўл қураётган маҳаллий ишчиларнинг сўзамол, соқол қўйган пешвоси бор экан. Анвар ўша одамни чеккага тортиб, инсофга чақирди: йўл қурилиб, кўмир кони ишга тушса, чекка қишлоқларнинг келажаги учун, бу жойда яшовчилар учун янги иш ўринлари тузилиб, инфратизим ривожланишини тушунтирди. Чет эллик сармоядорни қўллаб-қувватлаш кераклигини, керак бўлса, уни қўлда кўтариб олиб юриб, йўлни қурдириб олиш лозимлигини, инглиз миллионери кетиб қолса, йўл ҳеч қачон қурилмаслигини куюниб тушунтирди. “Пешво” айёрона ярим очиқ кўзлари билан Анварга сассиз: “Сен айтаётган гапларнинг ҳақлиги бизга ҳам аёнлигини билмайсан-да, қани гапиравер-чи”, маъносида қараб турар эди.
– Сен мусулмонмисан? – кутилмаганда савол берди “Пешво”.
– Бунинг гапимизга қандай дахли бор?
– Жавоб бер! “Ҳа”ми ёки “Йўқ”ми?
– Худонинг борлигига ишонаман.
– Ундай бўлса, нега кофирнинг тарафини оляпсан?
– Биринчидан, Уильям кофир эмас, ғайридин, иккинчидан, мен ундан кўпроқ сизларнинг келажагингиз ҳақида қайғуряпман…
– Мусулмонмасми, демак, кофир! – чўрт кесди “Пешво”.
– Кофир эмас!
– Кофирнинг тарафини олган ҳам кофир!
– Оғзингизга қараб…
– Гапимни бўлма! – кўзлари ҳунук олайди ҳамсуҳбатнинг. – Билмасанг, билиб ол: кофирларнинг мулкини тортиб олиш биз мусулмонларга фарз! Аслида ўлдиришимиз керак уни. Жон десин, тирик юрганига! Китобларда шу ҳукм ёзилган, ҳе сани…
– Уильям насроний, яъни у ғайридин, кофир эмас!
Кўрсат, Қуръони Каримнинг қайси оятида шундай дейилган?! – деди сенсирашга ўтиб Анвар ҳам. – Қайси ҳадисда айтилган, юртингни обод қилаётган ажнабийни алда, тала, ўғирла, ўлдир деб?! Кўрсат! Шуми ислом дини дегани? Ўйлаб гапиряпсанми, ўзинг?
– Қайси оят экани эсимда йўқ. Арабчани яхши билмайман. Биз ўқиган китобда аниқ бор. Сен ҳам кофир экансан, муртад! Билиб қўй, жиҳоднинг нишонисан бугундан бошлаб!
“Пешво” муштини кўтариб Анварни урмоқчи бўлганда унинг ёнида ўтирган ёшгина, сийрак соқоллик йигитча: “Биродар, қўлингизни кофирга тегизиб таҳоратингизни бузманг”, деб ҳамлачининг тирсагидан ушлаб қолди. Тўнининг пешини асабий қоққан бўлиб, чангини суҳбатдошига силкиб, соқоллик одам уни кутиб турган оломон тарафга юрди. Ёш шериги унга эргашди. Анвар аҳволнинг бу даражада мураккаб эканини тасаввур ҳам қилмаган, ҳозиргина эшитган гапларидан, меҳмоннинг номига ва ўзига нисбатан айтилган очиқ таҳдиддан бироз карахт бўлиб қолди. Лекин у қўлини узатса анча жойга етадиганлардан бўлгани боис дарров зарур чораларни кўрди. Қисқа вақт оралиғида бу ҳудудда нуфузи баланд бўлган шахс орқали Анварга ва чет эллик сармоядорга қўл текизмаслик ҳақида соқоллик одамга жиддий айтилди. Эҳтиёт чорасини кўришлик ўша йилларда жиддий зарурат эди…

Бегижон Аҳмедов
(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube