Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

АЖДАР ОҒЗИДАГИ ХАЛҚ

АЖДАР ОҒЗИДАГИ ХАЛҚ
07 Aralık 2019 - 21:34 'да юкланди ва 937 марта ўқилди.

Бу инсон Зоминлик фермер Алиқул Саримсоқов. Ўзбекистоннинг бугунги президенти Шавкат Мирзиёевни ҳали бош вазирлик кезларидаёқ илк бор судга берган шахс бўлади…. Аввалига, Саримсоқовни ЎзРесЖКнинг 159-моддасида айблаб, судлашганди. Эсимда, Алиқул аканинг судига ўшанда Урлаева. Рустамов ва мен бирга Зоминга боргандик.. Бироқ, суд ўхшамагач, бир куни Тошкентнинг Чорсу бозори биқинидаги Ҳуромад ошхонаси рўпарасидан, адашмасам, Саримсоқовни итни тутгандек тутиб, ИИБ машинасига босиб, Жиззахга ўғирлаб кетишганди ва Жиззахдаги руҳий касалхоналардан бирига жойлаб қўйишганди. Шу-шу Алиқул ака билан алоқа узилиб қолганди…

2019 йилнинг 11 июнь куни мени ўғирлаб Жиззахга элитишганларида, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси терговчиси Бобомурод Эркинов исм-шарифли йигит кутилмаганда “Алиқул Саримсоқовни танийсизми?” деб сўраб қолди. Савол қўққисидан берилгани учунми, эслай олмадим. “Билмадим, нима эди, устимдан ариза ёзганларданмикин?” дебман… Терговчининг жавобидан карахт аҳволга тушдим. Бобомурод Эркинов менга маъноли қаради ва “У киши оламдан ўтганлар” деса бўладими? “Э-э-э…? Қачон? Ҳали ёш эди-ку?” дедим ҳайратимни яширмай… Саволимга суҳбатдошимдан “Тўрт йилларча бўлиб қолди… Ўғиллари ҳаммомдан жасадини топишибди… Чўмилаётганида юраги приступ бериб қолганми?…” деган жавоб олдим. Ўша пайтда “Терговчи Бобомурод Эркинов (1991 йилда туғилган экан!) нима учун мендан айнан Алиқул Саримсоқов ҳақида сўради экан?” дея бир бора ҳам ўйлаб кўрмаган эканман…. Қизиқ, бу билан Эркинов менга “Бундан тўрт йли олдинги қадамларингизнинг ҳам қаричи бор бизда?” демоқчи бўлдимикин? Ёхуд, “Давлат тепасидагиларга қараб сапчийдигаларнинг барчасини қисмати шу?” дегани бўлдимикин бу? Хуллас, бу билан терговчи нимага ишорат бермоқчи бўлганини ҳечам тушунмадим…. Қаранг-а, ота бу дунёни тарк этибди-ю, бироқ бу ҳақда на хотини, на фарзандлари таниш-билишларига, маслакдошларига хабар ҳам беришмаса…. Мен Саримсоқовнинг вафоти ҳақида айтганимда Шуҳрат Рустамов ҳам худди мен каби ҳайратда қолди…. Нима бўлгани бандасига гумон, ёлғиз Худогагина аён… Бироқ менда Саримсоқовнинг ўз ажали билан ўлганига негадир жуда катта шубҳа бор….

Кимки ҳоҳ Каримовнинг бўлсин, ҳоҳ Мирзиёевнинг бўлсин салтанатига “соя” ташлаган бўлса, аксарияти ё у, ё бу маънода “лат” еди… Айримлар чорак асрлик умрини қамоқда ўтказишга маҳкум этилди, Урлаева, Нафосат кабилар, Жамшид Каримовлар руҳий касалликлар шифохонасида “меҳмон” қилинди… Давлатназар кабилар сирлик ўлим топди….

Яратганим, менга қилган иноятингми, қудратингми бу, қандай қилиб аждарнинг оғзидан омон чиққанимга ҳалигача ишонгим келмайди…

Малоҳат Эшонқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube