Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тарихимизни сохталаштиришнинг салбий оқибатлари ёҳуд“Жалолиддин Мангуберди қабртоши” рисоласига шарҳ

Тарихимизни сохталаштиришнинг салбий оқибатлари ёҳуд“Жалолиддин Мангуберди қабртоши” рисоласига шарҳ
09 Aralık 2019 - 14:04 'да юкланди ва 1022 марта ўқилди.

Тарихимизнинг ёрқин сиймоси, давлат арбоби, улуғ саркарда, халқ қаҳрамони ва Чингизхоннинг ёвуз мақсадларига қарши мислсиз озодлик кураши йўлбошчиси Жалолиддин Мангуберди билан боғлиқ баъзи чалкаштирилган масалаларга ойдинлик киритиш ниятида қўлга қалам олдик. Халқимизнинг тарихий онгини ҳаққоний шаклланишига тўсиқ бўладиган соҳта қарашларни ҳақиқат жабҳасидан туриб таҳлил этиш ва бундан кейин тарихий манбалар тўғрисида фикр юритилганда фақат асл манбаларни холисона тилга киритиб, тарихимизнинг очилмаган қирраларини саҳифаларга тушириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаймиз.

Биз тилга олмоқчи бўлган “Жалолиддин Мангуберди қабртоши” дея номланган мўъжазгина рисола Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг олимлари Муродхон Ҳошимов ва Мирвоҳид Даминов томонидан ҳаммуаллифликда ёзилган. Адади 10 нусха ва ҳажми 0.75 босма табоқ бўлган ушбу китобча Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг босмахонасида 2014 йилда чоп этилган.

Рисолада қайд этилишича, унинг ёзилишига туртки бўлган манба – Хатирчи туманида ўлкашунос сифатида фаолият юритувчи Исроил Карамовнинг “Кўк тош бобо” Жалолиддин Мангубердининг қабрими?” қўлёзма матни асосий адабиёт тарзида қайд этилган. Муаллифларнинг рисоласини саёзликка элтиб ташлайдиган ҳолат аслида ана шу шошмашошарлик ва рисола ёзишга масъулиятсиз ёндашувдан бошланган. Ҳаммуаллиф тарихчи олимлар буюк тарихий шахсимиз, жаҳонга машҳур саркарда ҳақида шунчалар енгил – елпи фикрларни илгари сурадики, хатолар хатоларни етаклаб рисола саҳифаларини тўлдира боради. Бундай асар битишнинг фойдасидан кўра зарари кўпдир. Барча китобхонлар аросат кўчасида қоладиган, эртак сифат ҳодисалар йиғиндисидан чўпчаклар мужассами ҳосил қилинган. Воқеалар тўқиб бичишдан бошланиб, шундай ҳолатда рисола якунланади. Буларни китобчанинг ўз саҳифаларидан матн ва далилларни келтирганимиз ҳолда шарҳлашни лозим топамиз.

Ҳаммуаллиф олимлар рисоласи қуйидаги воқеликни келтириш билан унинг илк саҳифасини очганлар: “Навоий вилояти Хатирчи тумани Навандак қишлоғи олдида 25-30 гектар жойни эгаллаб ётган эски Навандак қабристони жойлашган. Қабристонда кўплаб эски араб ёзувида битилган қабр тошлари бор. Лекин афсуски кўпларида ёзув ўчиб кетган ёки тошлар бошқа жойга кўчириб олиб кетилган. Лекин улардан бири шакли ва ҳажми билан Амир Темур қабри устидаги нефрит тошига ўхшатиб ишланган ва маҳаллий аҳоли “Кўк тош” деб атаган серҳашам қабр тоши сақланиб қолган. Ҳозир бу тош маҳаллий аҳоли учун зиёратгоҳ жойга айланган. Тошнинг айланаси бўйлаб арабча ёзувлар ўйиб битилган. Навандак қишлоғининг вафот этган табаррук инсони Бурхонхон Эшон бу ёзувни ёзиб олган. Унда “Анбар Амир Жалолиддин бинни Молик Душохий, 850 хижрий “ яъни милодий 1446 йил 30 июнь деган сатрлар битилган. Бу сатрлар кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Наҳотки у Хоразм элининг шерюрак ўғлони Жалолиддин Мангубердига тааллуқли бўлса. Чунки кекса қўлёзмаларда(бу сўзни муаллифлар қўллар эканлар, унинг қаерда, қандай қўллаш лозимлигини ҳам ўйлаб кўрмаганлар ҳолбуки кекса сўзи қўлёзмага нисбатан асло қўлланилмайди) масалан Низомий Жомийнинг “Зафарнома”сида Жалолиддин Мангубердининг вафот этган санаси 1231 йил эмас, 1446 йил ёзилган. Бу саволларга Навандак қишлоғида фаолият кўрсатаётган ўлкашунос Карамов Исроил жавоб топа олган”. Ушбу ярим саҳифада келтирилган шарҳ ва таҳлиллар шунчалар юзаки битилганки, ёқа ушламай ҳеч илож йўқ. Чунончи, унда қўлланилган ушбу матнга диққат қиламиз: “Анбар Амир Жалолиддин бинни Молик Душохий, 850 ҳижрий “ яъни милодий 1446 йил 30 июнь” бу каби қабр тошдаги ёзув ва келтирилган сананинг Жалолиддин Мангубердига нима даҳли бор?

Бу ерда олимлар амир билан султон каби сиёсий ва ҳарбий атамаларда осмон билан ерча фарқ бўлсада, заррача унинг фарқига бормаганлар, асл манбаларда ҳеч қачон буюк саркарда Жалолиддин бинни Молик Душоҳий номи билан аталмайди ва аталмаган ҳам. Шунингдек, рисолада қайд этилган: “Низомий Жомийнинг “Зафарнома”сида, Жалолиддин Мангуберди номи бошқача Жалолиддин ибн Маликшоҳ деб аталган” деган муаллифларнинг сўзлари икки карра хатодир.

Аслида Жалолиддин Мангубердига отаси Муҳаммад Хоразмшоҳ, бобоси Такаш, умуман ануштегинлар номи қўшиб айтилган, бу сўзлар унинг муҳрида ҳам, фармонларида ҳам ўз ифодасини топган.

Энди китобхонлар диққатини рисоланинг 3-саҳифасида баён қилинган қайдларга қаратайлик. Муаллифлар китобхонга ҳудди Американи Колумбдан кейин қайта кашф этгандек “янгилик”ларни бериб уларни ёлғон ва уйдирмалар майдонига (бу асло тарих эмас) бошламоқчи бўладилар: “Ўндаги (матнда шундай берилади, аслида ундаги бўлиши лозим) қабр тошидаги ёзувга келсак, у (бу ерда мантиқ йўқ) ҳақиқатан ҳам Жалолиддин Мангуберди қабр тоши бўлиши мумкин. Чунки Жалолиддин Мангуберди бизнинг давримиздагина Мангуберди деб атала бошланган, қадимий қўлёзмаларда у Жалолиддин ибн Моликшоҳ (муаллифлар дастлаб Маликшоҳ, кейин эса Моликшоҳ дея берадилар) деб аталган. Тошдаги “Душоҳий” қўшимчасига келсак, Буюк Хоразмшоҳлар Қутбиддин, Муҳаммад Отсиз, Эларслон, Алоуддин Такаш, Султон Муҳаммад (Жалолиддиннинг отаси) ва Жалолиддиннинг ўзи ўзларини “Душоҳий”, яъни Искандари Сонийдан кейинги иккинчи подшоҳ деб аташган”. Ушбу матнларда грамматик, стилистик (сўз тузилиши ва қурилиши)дан ташқари тарихий ҳадисаларни изоҳлашдаги услубий ва илмий хатолар сафма-саф турганлигига гувоҳ бўламиз. Тарих шунчалар хор бўладими, деган фикрга бормай илож йўқ. Бу мулоҳазалар олимнинг фикри эмас, тарихдан хабарсиз авомнинг фикридан ҳам заифроқ, кўчанинг олди-қочди сўзлари чанг-чунги билан аралаш бирикмаси бўлиб, зиёлиларча таҳлилдан асар йўқ, ҳаёлий уйдирмалар йиғиндисидир.

Аввало, Хоразмшоҳлар сулоласидан ҳеч бир ҳукмдор ўзини Душоҳ сиёсий таҳаллуси билан атамаган. Фақат Муҳаммад Хоразмшоҳ қорахитойларни мағлубиятга учратиб ўзига Искандари Соний номини бериб фармонлар чиқаргани ҳақиқатдир. Бошқа Хоразмшоҳлардан ҳеч бири бу иборани фаолиятлари давомида бирор марта қўлламаган.

Муаллиф олимлар юқоридаги воқеаларни саҳифалар баёнида давом қилдирар эканлар яна грамматик ва тарихни сохталаштирувчи инқирозга маҳкум хатоларни ғиж-ғиж кашф этишга интилаверадилар: “Жалолиддиннинг қабри нима учун у ҳалок бўлган Кавказда ёки юрти Хоразмда эмас, Хатирчи туманидаги Шаҳри Бар-барда ётибди? Бу саволга ҳаммуаллиф. “жалолиддиншунос олимлар” фақат Жалолиддин ҳалок бўлган давр ва шароитни таҳлил қилган ҳолда фикр юритиш билан жавоб бериш мумкин, дея фикрларини жарлик томон йўналтиришда давом қилдиради. Маълумки, Жалолиддин 1231 йилда моғол (матнда шундай ёзилган) истилочиларига қарши жанг олиб бораётганда Кавказ ҳудудида қурдлар томонидан ўлдирилган.

“Ўнинг (матнда шундай берилган) қабри қайси жойда эканлиги ҳозирча намаълум, (аслида номаълум деб ёзиши зарур эди) ҳар ҳолда Кавказда ҳам, Хоразмда ҳам топилмаган. Лекин Жалолиддиннинг жангдош дўсти ва тарихчиси Нисовийнинг “Жалолиддин тарихи” китобида ёзилишича Жалолиддин курдлар томонидан ўлдирилиб Туркияда дафн этилган, маълум муддат ўтгандан кейин суякларини юртдошлари юртига олиб кетди” деган фикри мавжуд. Бу ерда муаллифлар тарихни ва тарихчи Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг айтмаган сўзини унинг номидан келтириб тарихни сохталаштиришга киришадилар. Насавийнинг мазкур асарида “Жалолиддин суякларини маълум муддат ўтгандан кейин “юртдошлари юртига олиб кетди” қабилидаги фикр мутлақо йўқ.

Бу олимларнинг Насавийга қилган жиддий хурматсизлиги бўлса, иккинчи тарафдан тарих илмига зўрма-зўраки уйдирма олиб киришга қилинган салбий ҳаракатдан ўзга нарса эмас. Ҳолбуки, муқаддас китобларда олимлар яратганнинг ердаги ва омма орасидаги амин инсонлари, ҳақиқат, фақат ҳақиқатни тарғиб-ташвиқ қилувчлар, дея таъриф этилади. Тарихни сохталаштириш оғир гуноҳ ҳисобланади. Зеро, у ҳақиқат чироғи ва қуролидир.

Рисоланинг тўртинчи саҳифаси хато фикрлар хирмонидан иборат, тарих илмидан йироқ турувчи тўқима ва афсоналар, чалкашликлар занжири билан мустаҳкамланган. Ундан бир лавҳани китобхонлар диққатига ҳавола қиламиз: “Тарихдан маълумки, Жалолиддин Хоразмдан чиқиб кетгандан сўнг Кавказ ҳудуди мўғулларга қарши жанг олиб борди” (Бу фикр нотўғри, дастлаб Жалолиддин Нисо орқали Нишопур, ундан Ғазна тарафга қўшин йиғиш учун кетган эди, сўнгра Парвон ва Нилабда мўғуллар билан савашиб, сўнгра шимолий Ҳиндистонда жанг олиб борди. Кавказ тарафга эса орадан олти йил ўтиб кириб борди).

Уч нафар афғон сардорлари – Сайфиддин Ағроқ, Малик Аъзам ва Музаффар Маликлар Нилаб жангги арафасида 1221 йил ёзи охирларида Жалолиддин қўшинини тарк этиб ташлаб кетган эдилар, асло Кавказ ҳудудида эмас. Муаллифлар рисоласида воқеаларни мутлоқ оёғини осмон қилиб чалкаштиришда давом этгани этган.

Хўжанд хокими Темур Маликни Жалолиддин билан биргаликда мўғулларга қарши охирига қадар жанг қилди тарзида ёритадилар. Темур Малик Жалолиддин Мангуберди қўшини сафида охиригача жанг қилмади. У тушкунликка тушиб узоқ юртларга бош олиб кетади ва кексайган чоғида юртига қайтиб келади. Мўғуллар уни таниб қолиб чопиб ташлайдилар. У ўзининг Темур Малик эканлигини мардона тан олади. Жасади ўз юртида абадий қўним топишини истаб, ўлимига тайёр бўлиб Ватанига қайтади ва ўзи истаганидек ўлим топди.

Муаллифлар рисоласида уйдирма устига уйдирма, чўпчак устига чўпчак тўқиб Жалолиддин Мангуберди ҳокини Темур Малик юртига келтириб, Навандак қабристонига дафн қилди тарзида тўқима тўқиб ташлайдилар. Ҳолбуки Темур Малик Ироқ ва Сурия, Кичик Осиё шаҳар ва вилоятларида дарбадар умргузаронлик қилиб, энг кексайган чоғида Ватанига ҳолдан тойган ҳолатда зўр-базўр тарзда кириб келди. Ана шу уйдирмалардан сўнг Темур Маликнинг Жалолиддин Мангуберди жасадини қандай қилиб Навандак қишлоғидаги қабристонга олиб келинганлигини исботлашга зўрма-зўраки урунаверишда давом этиб тўқиб бичишга эрк бераверадилар. Натижада асоссиз таҳминлар булути рисолани қамраб, ўзгалар тугул ўзларини ҳам ишонтира олмайдиган мавҳумлик майдонида жавлон урганлар.

Хулоса шуки, бундай рисолани икковлон бўлиб ёзиб, сохта нарсани халққа тақдим қилгандан кўра олимлик хурматини сақлаб ночор илмини элга тортиқ қилишдан тийилиб жимлик майдонида турган ўн чандон афзал. Ҳар ким ўз ҳолини билиб шунга яраша ҳаракат қилса, белига оғирлик тушмайди. “Ҳолини билган киши донодир” матали ҳам шундан келиб чиққан ҳақиқатдир.

Жумабой Рахимов,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институти ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси доценти, жалолиддиншунос олим

Бекзод Абдиримов,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими раҳбари

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube