Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Акром МАЛИК: ХАЛҚ ИШОНЧИ – ДАВЛАТ ҚУДРАТИ МАНБАИ

Акром МАЛИК: ХАЛҚ ИШОНЧИ – ДАВЛАТ ҚУДРАТИ МАНБАИ
09 Aralık 2019 - 14:07 'да юкланди ва 814 марта ўқилди.

Муҳтарам Президент! Шундай ёниқ қалбли, имон-эътиқодли,
фикри теран ёшларимизнинг жойи қамоқхона бўлиши керакми?
Алишер Назар

Конституция байрамида Президент Шавкат Мирзиеёв халқнинг қалбидаги гапларни айтди. Унинг қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ҳақидаги қатъий таъкидлари олқишга сазовор. Муҳими, Президент ўтмишга қайтилмаслиги ҳақида гапирди. Бошланган ислоҳотлар охиригача олиб борилишини маълум қилди. Айниқса, раҳбарларда билим пастлиги, уларда халқ билан мулоқот қилиш саъвияси мавжуд эмаслиги ҳақидаги сўзлар айни ҳақиқатдир. Президентнинг блогерлар, журналистларнинг ошкоралик ва шаффофлик йўлидаги жасоратларига таҳсин ўқигани ва уларни қўллаб-қувватлаши жиддий сиёсий позиция ҳисобланади.

Президент ишонч ҳақида тўхталди. Халқнинг ишончи – давлатнинг қудрат манбаидир. Ўз халқидан қўллов ололмаган давлат кучли бўлолмайди. Давлат раҳбарининг халқ ишончига суяниши – энг тўғри йўналишдир.

Жамоатчилик назорати, прокуратура, судлар фаолияти жамиятимизда ҳамон ислоҳга муҳтож бўлиб қоляпти. Жамоат назорати, жамоат талаби асосида бир қанча ишлар амалга ошди. Президент жамоатчилик фикрига таяниб, Фармонлар имзолади. Буларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиёев нутқида акс этди ва мазкур ҳол Президент халқ ҳаёти, жамият муаммоларидан тўла хабардор эканлигини билдиради. Шавкат Мирзиёев халқнинг ичига кириб бориб, халқ дардини тинглаб сиёсат юритишни мақсад қилгани унинг нутқларидан англашилмоқда.

Мен сўз эркинлиги соҳасига дахлдор инсон сифатида Президентнинг бу борадаги ёндашувини сидқидилдан маъқуллайман. Телевидение орқали баъзи кўрсатувларда шу чоққача айтиш тугул эшитиш мумкин бўлмаган ҳақиқатлар ҳақида тинглаяпман – жонли эфирларда юз бераётган баҳслар самимий ва ишонарли.

Сиёсий партиялар иштирокидаги дебат ва ҳоказоларда ҳамон ибтидоийлик, сунъийлик, зўракилик ва позициясизлик яққол кўринса-да, бу очиқлик ва сиёсий концепцияга бўлган бир талпиниш ўлароқ одамларга, бир оз бўлса-да, сиёсий эркинликни, ҳурриятни ҳис этишларида ёрдам беради деб умид қилгим келяпти.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқи юртимизда рўй бераётган ислоҳотларнинг ҳужжатидир. Шу ҳужжатга таяниб, холис ҳар бир инсон давлат тараққиёти, жамият ривожи, халқ ҳаётига ижобий таъсир кўрсатишга интилиши лозим. Айниқса, Президент раҳбарлар ва халқ ўртасидаги мулоқотда икки томонга ҳам маданият зарур деб жуда муҳим нуқтага диққат қаратди. Ҳақиқатни баён қилаётган ҳар бир шахс чиндан маданият ва ахлоқ нормаларини сақлаши зарур. Мақсад поймол бўлган ҳуқуқни тиклаш, қонунга риоя қилиш экан, шахсиятга тегиш, қўпол сўзларни қўллаш ахлоқ нормасига мос эмас.

Бу йўналишда асосий масъулият зиёли қатлам зиммасидадир. Олимлар, жамоат арбоблари, ўқитувчилар, шоир, ёзувчилар, журналистлар ва интеллегенциянинг бошқа барча вакиллари жамиятимизда юз бераётган жараёнлар, воқеаларнинг ҳар бирига холис, қатъий, саъвияли муносабат билдиришлари, албатта, шарт. Бунда ҳадик ва қўрқувни, жиззакилик ва бетгачопарликни йиғиштириб қўйиб, босиқлик ва собитлик билан гапириш мақсадга мувофиқдир. Ортиқча мақтов, маддоҳлик қандай кулгили бўлса, ҳаддан ошган ва асоссиз танқид ҳам худди шундай фойдасиздир. Ҳар бир муносабат аниқ ахборотга, рад этиб бўлмас фактга ҳамда қатъий тутумга таяниши лозим. Акс ҳолда, кераксиз шовқин, жўшқин ва ёлғон эмоциялар кўпчиликнинг обрўсини туширади, ишончсизлик ва ҳурматсизлик муҳитини пайдо қилади.

Ўзим 2016 йил 22 июлдан буён Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, қамоқда ўтирган сиёсий маҳкум сифатида сўз эркинлигидан фойдаланаётганимни ва бунга ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаётганлигини айтишим ўринли. Адвокатларим менинг оқланишим ва реабилитация қилинишим масаласида Олий судга бир қатор мурожаатлар билан юзланмоқдалар. Уларнинг ҳақли важларига эътибор берилса, талаблари қондирилса – камина озодликка чиқарилсам, Конституция куни арафасида Президент Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқнинг амалий ифодасида ўз ҳаётимда яна бир карра кўрган бўлардим, иншаАллоҳ.

Акром Малик,
2019 йил, 8 декабр

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube