Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Бегона” 6-қисм

“Бегона” 6-қисм
11 Aralık 2019 - 14:52 'да юкланди ва 746 марта ўқилди.

Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади.

Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бу фильм ўзбек ёзувчиси ва драматурги, мухлисларига “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Оқ бино оқшомлари” фильми ва “Бу кунлар” романи билан танилган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилла Отахонов) лойиҳаси асосида тайёрланди.

“Элтуз” нашри кўп қисмдан иборат суҳбатнинг 6-қисмини тақдим қилади:

БЕГОНА 6-қисм матни:

Н.М: Биринчи марта Туркияга 1997-йили раҳматли акамиз Тоҳир Малик билан келганман. Биринчи келишим эди шу. Истанбулга тушдик, Анқарага олиб кетишди. Анқарада бир меҳмонхонада турдик ва эрта билан турсак газеталар турган экан, газеталарни ўқий бошладим, шу газетада сиз ҳақингизда мақола бор экан. Қайси газеталиги эсимда йўқ. Яъни бу журналист Туркияни ўша пайтдаги ҳукмдорларига таънаомуз, гинаомуз мақола эди. Нега чиқариб юбординг, сен чиқариб юборган одамнинг кимлигини биласанми? Бу одамни сен Германияга чиқариб юбординг, Германияга бориб қўнди ва журналистлар унга аэропортда саволлар берди, микрофон тутди. “Сен туркчи эдинг, Туркияни севар эдинг, лекин сени Туркия ҳайдадику”, деган саволга биласанми қандай жавоб берган: “сизлар мени уруштириб қўяолмайсизлар. Мен барибир Туркия билан биргаман, Туркияни севаман” деди. Шу эсингизда борми?
М.С: Албатта, ҳақиқатда шундай интервью бўлган эди. Франкфуртдаги қайсидир газеталарга мен шундай интервью берганман. Туркия менинг ватаним деганман ҳатто. Қандай ватанинг? Чунки у ерда ҳам турклар яшайди, биз ҳам туркмиз, шунинг учун Туркияга қарши ҳеч бир нарса ололмайсизлар мендан, Туркияга қарши гапирмайман. Чиқариб юборган бўлса, мени ўз мамлакатим, ўзимни давлатим чиқариб юборди, бу ичимиздаги гап деганман.

Н.М: Германияни ўзи ҳам, менимча, демократик давлат ва сизни ватандан чиқмаган пайтингиздан билади сизни. Биздаги жараёнларни кузатиб турган эди, улар ҳам жой ва шароит яратиб берар эди, лекин сиз барибир бу ёқга талпиндингиз.
М.С: У ерда, табиий, яшаш яхшироқ. У ернинг стандартлари Оврўпа стандартлари. Ўтириб-туриш бошқа, лекин инсонлари, у ердаги халқнинг зеҳнияти, у ердаги муҳит, у ердаги иқлим бошқа. У менинг иқлимим эмас, у Оврўпа иқлими. Бу ерда эса бир халқ бор – шундай юзимизга қараб бир-биримизни тушунадиган бир халқ ва нима ўйласак, бир хил ўйлаймиз ва бир Аллоҳга дуо қиламиз, бир Аллоҳга ёлворамиз. Битта тилда гаплашамиз, зеҳниятимиз бир ва севги бор – ҳеч тушунтириб бўлмайдиган. Буни фақат мен эмас, Ойдин Хоним ҳам гапирар эди. Биз илк Истанбулга келганимизда Ойдин Хоним айтар эди, худди мен бу ерда доим яшагандайман, бу менга бегона давлат эмас, бегона бир ўлка эмас, дерди. Келган заҳотимиз Тошкентга тушгандай бир ҳаво эди, мен шундай ҳис қилганман ва бу ҳозир ҳам шундай. Яъни ҳеч қачон бегоналикни кўрганим йўқ. Инсонлари ҳам гўзал инсонлар, табиий сохтакорлар ҳар ерда бор, бу ерда ҳам бор. Аммо турк миллати дунёда энг марҳаматли, энг диёнатли деб биламан. Бу мақташ эмас, ҳақиқатдан шундай.

Н.М: Табиий, мен ҳам таъсирини ўзим ҳам ҳаётимда кўрдим. Икки йил бу ерда турдим, орада сайр қиламиз, кўчаларда юрамиз, бир аср намозини кутаётганда Умрания Чоршида кичик бир тарихий масжид бор, майдонда кутиб ўтирибмиз, бир кекса одам билан гаплашиб қолдик. Турк эди, юртимизни сўради, мен унинг ҳаётини сўрадим, нафақага чиққан экан, уларни сўрадик, шундай гаплашиб ўтирдик. Сен бу ерга нимага келдинг, деди. Мен ўғилларим ўқийди бу ерда, уларнинг олдига келдим, дедим. Ўқишни битирса-чи, деди. Кетамиз, дедим. Нима қиласан кетиб, деди. Ватаним-ку десам, “бу ер ҳам сенинг ватанинг!” деди. Шунақа экан-да.
М.С: Ва улар самимий айтади, мулозамат эмас.

Н.М: Яъни бир турк одами у ёзувчимас, шоирмас оддий бир инсон. Ўзим бу ерга келиб бегонасирамадим, лекин улар ҳам бегонасиратмас экан. Сени ҳам ватанинг бу, дейди, туравер, дейди.
М.С: Эрдоған ҳам: биз 7 та давлат битта миллатмиз, дейди. Бу баландпарвоз сўз эмас, бу ҳақиқатдир. Яъни бунинг шуурига биз етишимиз керак, бизнинг раҳбарларимиз билмаса халқимиз буни билиши керак. Бизлар барчамиз туркмиз ва жуда кучли бир миллатмиз. Биз тарих ёзган миллатмиз ва энг марҳаматли миллатмиз. Масалан, дунёни фатҳ қилди, 21 миллион квадрат метрлик минтақада ўтирди турк Усмонли Империяси. Бирорта миллатга ўзининг тилини суқуштириб Инглизларга ўхшаб турк тилида гапир демади, ҳамма ўзини тилида гапирди. Аммо императорликнинг бир фарди эди. Ва ҳеч қачон биз зулм ўтказмаганмиз – на тилимиз билан на динимиз билан. Динида қолди, тилида қолди. Мана Болқонлар ҳаммаси ўзини тили, ўзини дини, нега уларга қўшила бошлади. Чунки Усмонлилар дунёга ўзининг адолатини кўрсатди. Шунинг учун ҳам улар ўзининг Князларидан юз ўгириб Усмонлининг таркибига кирди.

Н.М: Бошқа мустамлакачи ўлкалардан энг катта фарқи адолат олиб келди деяпмиз. Одамларни ўз динида қолдирди, кейин жой номларига мен ҳайрон қоламан, агар ҳақиқий мустамлакачи бўлса, ёвуз бўлса, ҳаммасини ўзгартирган бўларди, турклаштириб оларди. Ҳозир кўплаб номлар, эски Бизансдан қолган номлар. Бу нарсалар қизиқтирмаган ҳам бошқаларни, номлари ҳам қолган. Ҳуш кўрувчи миллат экан.
М.С: Ҳуш кўрувчи миллат, бошқанинг динига ҳурмат кўрсатган миллат. Пайғамбаримиз нақадар бошқаларнинг дини, тилини ҳурмат қилган бўлса, турк миллати ҳам шундай. Бу Мусулмонликдир. Яъни Исломнинг байроғини кўтарган ҳам турк миллати бўлади. Араблардан юксакроқ кўтарди бу байроқни. Арабларнинг бугун 70 фоизи мусулмондир, аммо туркларнинг 100 фоизи мусулмон. Бир қисми бор, албатта, аммо жуда оз. Яъни бу дегани Исломнинг байроқдори турк миллатидир.

Н.М: Ҳаётингизни катта бир қисми деса бўлади, чорак асрдан ўтиб қолди – ҳижратда кечаяпти. Ўша ҳижратни катта қисми Туркияда кечаяпти. Туркиядаги ҳаётингиз барибир қизиқтиради, кўпчилик буни билмайди.
М.С: Фақат шукур қиламан – Аллоҳ мени Туркияга чиқарди. Айнан керак бўлган жойга, мен учун хайрли бўлган жойга чиқарди. Ва ҳам диним нуқтаи-назаридан, ҳам тилим, ҳам миллатим нуқтаи-назаридан Туркия мен учун идеал макон. Аллоҳга тинмасдан шукур қиламан Туркияга чиқаргани учун. Туркия ҳам ватан бўлди мен учун. Ва бутун оиламиз бу шукур ичида яшаяпти. Фақат мен эмас, масалан, Ойдин Хоним, Аллоҳ раҳмат қилсин, биз Норвегияда яшаганда, Туркия ҳасрати билан яшадик. Ўзбекистон ҳасрати билан эмас, очиқ айтаман, Туркия ҳасрати билан яшадик. Чунки Ўзбекистон бизга нореал бир нарсага айланди, бир зулм давлати ўлароқ ҳеч қачон қайтиб бўлмайди, дегандай ҳис бўлди бизда. Шунинг учун бизга фақат Туркия қолди. Туркия бизга янги бир ватан эди. Ўшани учун Ойдин Хоним айтар эдики, мен Норвегияда ўлишдан қўрқаман. Бей, Аллоҳ бизни Норвегияда ўлдирмасин. Мен Туркияда кўмилишни истайман, Ўзбекистонга кетишдан умидим йўқ, аммо Туркия менинг ватаним – шу ерда кўмилишни истайман, деб дуо қиламан дерди. Ва Аллоҳ шу дуони қабул қилди ва бизни Туркияга қайтарди. Яъни ҳозир ҳам Ойдин хоним ўша Қоража Аҳмад қабристонида ётибди ва у ерни ўлимидан бир йил аввал бориб у мозорни танладик, иккимизга танладик мозорни-ерни. Ҳозир унинг ёнидаги бўш ер – менинг мозорим. Агар Аллоҳ ватанга қайтишни насиб қилмаса, мен у ерда кўмиламан, ИншаАллоҳ.

Н.М: Насиб қилсин.
М.С: Насиб қилсин, албатта ва хоним у ерда. У ўзи бориб ерни танлаб тайёрлаб, кафанни ҳам ўша пайтда олдик. Бизни кафанимиз доим ёнимизда эди. Аммо яна бир ният қилиб, ўша ерда қандай истаган бўлса, шундай кўмилди бизнинг хоним – Аллоҳ раҳмат этсин.
Демак, биз келган мавзумиз – ўша 85-йилдаги Политбюрога мактуб воқеаси. Ҳақиқат ҳам, юқорида сиз ҳам айтиб кетдингиз, адабий жамоага, умуман зиёлилар жамоасига катта таъсир кўрсатган катта бир фактор эди. Бу воқеанинг долғалари тинмасдан туриб иккинчи бир воқеа, яъни адабий жамоада ва умуман зиёлилар ўртасида айтишга арзигулик, бугун узоқдан қараганда ҳам бир воқеа – туркларнинг келиши бўлди. Турк ойдинларининг Ўзбекистонга ташрифи бўлди. Эсингизда бўлса 86-йил октябр ойида Тошкентда дунё туркологларининг конференсияси ўтди. Ўша Академ Городокда катта бир залда бу конференсия ўтказилди ва бу конференсияга илк бор турк ҳайъати қўшилди. Илгари ҳам конференсиялар бўлган, лекин Туркиядан ҳеч ҳайъат кемаган ва Туркиядан 10 киши қўшилди, иштирок этди, яъни энг катта ҳайъат Туркиядан келди. Чунки турклар ўша Туркистон ҳасрати билан яшаган туркчи турклар ҳаммаси тўпланиб конференсияга келди ва биз буни эштиб жуда севинчларга тўлдик ва Туркия ҳайътининг бошида профессор Ойша Хоним, Аҳмад Бижон Эржиласун домла бор эди. У домла кейин жуда катта мансабга кўтарилди, тил қурумига президент бўлди ва Туркияда ҳозир ҳам жуда обрўси катта олим. Биз, туркчилик билан қизиққан инсонлар, яъни турк дунёсининг тақдири билан қизиққан ёзувчилар, шоирлар томонидан катта бир таажжуб билан қаршиланди бу ҳайъат. Эсимда бор, биз бу конференсиянинг ҳар бир семинарига қўшилишга ҳаракат қилдик ва бу узун давом этди ва биз хар кун Академ Городокда эдик. Кейин бу уйга чақириш ташаббуси билан илк мен чиқдим, бир банкетдан айтиш мумкинки, ўғирлаб кетдик туркларни. Бу туркларини ичида Аҳмад Бижон Эржиласун, Осман Сарт деган Измирли бир турколог бор эди, яна битта турк ва Брендамон деган бир норвег ва 4 ёки 5 кишини биз у ердан олиб таксига ўтказиб бизни уйга келдик. Уларни орқасида КГБ аъзолари юрибди, лекин қандай қилиб улар келишди. Бизнинг уйга олиб келдик ва ўша ерда улар сўрай бошлади шу ҳозирги замонавий шоирлардан кимларни биласиз, биз айтдикки, Нозим Ҳикматни жуда яхши биламиз, носирлардан Азиз Несин бизга жуда таниш, дедик. Йўқ, булар қизил, дейишди. Биз эса оқларини сиз айтинг, дедик. Зоҳир Аълам оқларини сиз айтинг, деди. Мен Зоҳир Аъламни чақирдим, Миразиз Аъзам биз билан эди, Рауф Парфи – бутун мана шу туркчилар бизни уйда тўпланди. Ва Нежип Фозил Қисакурак ҳақида биз илк марта эшитдик, уларни шеърларидан ўқиди, кейин мен Нозим Ҳикматнинг Москвада қандай таксида кетаётган пайтда милиция тўхтатиб уларни тергаб, кейин милиция қўйиб юборганидан кейин таксининг шафёри “А этот милиционер хужу только” деб сўкинган пайтда Нозим Ҳикмат ғазабланиб нима деяпти бу, нима деяпсан мен туркман деганини айтиб берганимда, улар жуда севинган. Чунки Нозим Ҳикматни келган турклар ҳаммаси миллиятчи, Сўлчи Коммунист, шунинг учун шундай деганми, деб севинди. Нозим Ҳикмат инсон экан, албатта, дедим мен. Нозим Ҳикмат буюк шоир барибир ҳам, коммунист бўлсаям буюк шоир. Шундай суҳбатлашиб ўтирганимизда мен булардан орзу қилиб юрган китобимни сўрашга ҳаракат қилдим-да, Аҳмад Бижонни чақирдим. Кутубхонамга киритиб, у ерда менга Туркчилик Асослари китоби керак дедим, у донг қотиб қолди. Сен қаердан биласан бу китобни деди, биламиз биз, дедим. Шуни мен “Йўлнома” китобида сиз ҳам ўқигансиз, шу ерда хотирасида ёзади. Аммо Аҳмад Бижон бу сафарни бир роман қилди, чунки саргузаштли воқеалар бўлди. 90-йиллар сайловдан кейин Каримов бизга жуда қаттиқ тайзиқ ўтказа бошлади ва орада жуда кўп нарсалар бўлди. Бу китоб, улар 86 да келиб кетди, мана бу Эржаласуннинг ёзган романи 92-йилгача ҳаммасини қамрайди. Чунки 92-йилда бу билан боғлиқ бўлган бир аёл, яъни КГБ тарафидан бизнинг уйга юборилган агент турк ҳайъатида 86-йилда келган биттасига ошиқ бўлиб қолиб саргузашт бошланади, бу бўлган воқеадир. Буни роман қилди.

Н.М: Мана, бошидан ҳам билса бўларди, Аҳмад Бижон Эржаласун кейин Туркия тил академияси президенти бўлди, ўшани хотираларидан, бу хотира ЭРК газетасида 1-сонида 2000 – йил эълон қилинган экан. Ўқимаганлар учун қизиқарли бўлади, деб ўйлайман.
М.С: Ўзини романида ҳам бор бу хотира.

Н.М: У кишини хотираларидан 1986-йилнинг сентабр ойини ҳеч унута олмайман, минг йил аввал айрилганимиз тупроқларга илк қадам босган кунларни, Туркиядан 10 илм одамининг Туркистон сафарини байнанминал туркшунослар конференсияси Тошкентда бўлган эди. Тошкент ва Самарқандда кечган 8 куннинг ҳар бири бошқа-бошқа гўзалликлар касб этарди. У кеча шундай бошланган эди, у кечанинг энг диққатга сазовор жумласи “бизга Туркчиликнинг Асослари” керак деган жумла эди. Боғчадан уйининг кутубхонасига чиққан эдик, Муҳаммад Солиҳ биздан Туркчиликнинг Асосларини сўраган эди. Тўғриси, биз қулоқларимизга ишонмадик, сотсиалист бир ўлканинг пойтахтида, ҳали темир парда дунёни иккига бўлиб турган бир замонда, биздан Зиё Кўкалпни сўрашлари мумкинмиди? Ҳа, мумкин экан, бир мард одам, бир туркчи одам биздан бу китобни сўради. Икки ой сўнгра унга бу китобни етказган эдим, азиз дўстим Турсун Йилдирим воситаси ила. Бу воқеалардан сўнг орадан йиллар ўтди. У юлдузли кеча, у нурли юзлар, ёлқинли суҳбатлар юрагимда улғая борди ва ниҳоят 1998-йили Гулнор исмли бир романга айланди. Ҳеч шубҳам йўқки, учинчи минг йилликда турк дунёси достонига мавзу бўлажак воқеалар 19- ва 20-асрларда рўй берди. Балки бир муддат рўй беришда давом этажакдир, худди ер куррасини пайдо қилган майма қатламидаги маъданлар бир оташ ичида қайнаб кўпириб учинчи минг йилнинг турк дунёсини яратажакдир. Янги минг йилликнинг майма қатлами Болқонлардан Хитойгача узанган Турк жўғрофиясидир. Қайнаган оловлар эса бу жўғрофияда тепган юраклардир, Исмоил Ғаспрарийлар, Ҳусайинзода Алилар, Зиё Кўкалплар, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпонлар, Аҳмад Бойтурсунлар, Ниҳол Отсизлар, Усмон Ботирлар, Наждод Қўчоқлар, Абулфайз Элчибейлар, Муҳаммад Солиҳлар.
М.С: Бутун умрини турк дунёсининг бирлиги учун ва турк дунёсининг бақоси учун курашган инсонлардан биттаси Аҳмад Бижон Эржаласун. Туркияда жуда катта эътиборга эга. Ҳали ҳам бу идеалдан воз кечмаган, балки ёшлари биздан 5,6 ёш катта, 80 га яқинлашиб қолган профессордир. Афсуски, жадидлардан кейин бизда бунга ўхшаган инсонлар пайдо бўлмади, жадидлар билан Фитрат, Чўлпонларни йўқ қилгандан кейин. Фитрат, Чўлпонлар ҳам мана шу инсонларга ўхшаган ва бу булар уларни устозлари деб билади. Биз ўртадаги ўша саҳро 70 – йилларгача келди деб ўйлайман ва бизнинг авлод буни сал жонлантиришга интилди. Лекин Каримовнинг репрессияси бу ҳаракатни ҳам тўхтатди ва ҳозирги бизнинг суҳбатимиз таъсирида бу ҳаракатни бугунги ёшлар давом эттириши керак. Ўша жадид оталарининг меросини олиб, уларнинг байроғини кўтариб, миллатни миллат қиладиган ўша ғоя билан яшашни, фақат пул топиш ёки бошқа тижорат эмас, халқнинг юрагини тамсил этадиган, халқнинг ўша орзу-умидини тамсил қиладиган бир ҳовуч зиёли бугун ҳалиям бор бўлса, булар бу ғоя билан бугун халқни таништириши керак ва бу ғоянинг байроғини кўтариши керак.

Н.М: Ҳавас билан, соғинч билан гапираётган бу сўзларингиз, реал воқеликка қарасак-да, айтайлик туркчилик. Буни русча айтганда, пантуркизм бизга 70 йил деганида жуда бир олабўжи ғоя сифатида сингдирилди, чунки бу бизни илдизларимиздан қўпориш учун….
М.С: Пансловислар бемалол гапиради, панарабислар биз Арабмиз деб ғурурланади. турклар биз фақат қирғиз эмасмиз, ўзбек ҳам бизнинг қардошимиз, бизнинг миллатимиз, Қозоқ ҳам бизнинг биттамиз, Турк ҳаммамиз биттамиз деса, сен Пантуркизмни нега айтаяпсан-нега тарғиб қилаяпсан, бу жуда зарарли ғоя, бу дунё учун жуда таҳлика, бу…

Н.М: Буни илдизи, айб бизни халқимизни ўзида эмас, сабаби биз мустамлака бўлдик, қул бўлдик ва бизни қул қилган давлат Чоризм Руся ва ундан кейин Совет тузуми даврида ҳам улар анъанавий душман бўлган миллат эди, бизни бошимизга келган миллат турклар билан анъанавий душман, умуман турклар билан, фақат Туркия эмас, умуман туркларга қарши, бизни ҳам Туркистонга бекорга босиб келмади-ку, дўст қилиб ёки бизни…
М.С: Чунки Турклар тарих бўйича доим буларга таҳлика бўлган. Битта қилич кўтариб қарши тура оладиган куч, муғулга қандай қарши турган бўлса ёки аслида моғолнинг ҳам авангардида турклар бор эди, яъни муғулларнинг ҳам бутун саркардалари турклар эди. Яъни дунёга доим таҳликали кўринган этник гуруҳ – бу Турклар эди. Хитойлар учун ҳам, Руслар учун ҳам, бошқаси учун ҳам турклар эди, ўшани учун ҳам биринчи ўша …

Н.М: Ўшангга бизни, Туркистонни эгаллаганидан кейин ҳам ўзларини мафкурасини, яъни ўзларини душманлик мавқеларини бизга ҳам сингдиришди-да. Шунинг учун ҳам халқимизнинг афсусланарли холи шуки, турк деса ёки туркчи деса, худди бегона нарсани айтаётгандек қўрқади. Ўшани учун бироз туркчиликни асли илдизимиз бирлигини, илдизимизга қайтишга бўлган ҳаракат бошқа эканлигини англатишимиз керак, шекилли, деб ўйлайман миллатимизга.
М.С: Йўқ.Турклар билан биз шунчаки дўст эмасмиз, турклар билан қон қардошмиз. Яъни наинки дўстмиз, балки биз биттамиз, бир миллатмиз. Тилимиз, қонимиз ҳам бир, динимиз ҳам бир – ҳаммаси бир. Буни бугун халқимизга тушунтиришимиз керак, чунки халқимизнинг жуда катта қисми ҳалиям ўз тарихини билмайди, афсуски. Билсаям хато билади, русларнинг талқини билан, русларнинг ёзган китоблари орқали ўзининг миллатини таниди, биз энди ўзимизнинг ёзган, аждодларимизнинг ёзган китобларидан ва ҳақиқий тарихни энди тақдим қилишимиз керак. Шу суҳбатимизни мен битта шеър билан битказай, бу шеър 83-йилда ёзилган. Яъни Совет тузумига қарши қўлимиздан келганича бутун мажозлар билан доим курашганмиз. Бу ерда қуролли кураш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, аммо шу мажозлар ёрдамида ўзимизнинг орзу умидларимизни шеър орқали ифода қилишга ҳаракат қилдик. Бу “Туш, РЎЁ” деб аталади. Яъни бу ерда ўт билан ўйнашаётган одамлар, ўша пайтда мен айтдимку ҳали Чўлпон Эргаш билан биз суҳбат қиларкан, Чўлпон Эргаш айтарди: Э, биласизми, дейди, мен баъзан хаёл қиламан – уйда ўтирсам эшик тақилласа очсам. Бизнинг ўзбек партизанлари русларга қарши еростида курашаётган одамлар: Чўлпон ака, бизни яширинг, руслар келаяпти, бизни ўлдирмоқчи, деса. Уларни яшириб ўтирсам, руслар келса тақиллатиб, “ҳей, қани улар!” деса, мен: йўқ бу ерда, деб тишимни қисиб ўтирсам. Шуни орзу қиламан мен, биз ҳам шуни орзу қилар эдик. Русларга қарши, ишғолчиларга қарши партизан ҳаётини орзу қилардик. Ўша орзулардан кейин туғилган нарсалар шу – “Туш, РЎЁ”.

ТУШ, РЎЁ

Бугун менинг уйқум бузилди бевақт,
Деворда соялар лопиллар улкан.
Кўзим қамаштириб юборар ногоҳ ,
Олис минтақадан ёнган бир гулхан.

Чарсиллаб кетади олов дамо-дам,
Зулматда чирилдоқ чирилдар нолан.
Гулхан тегарасида еттита одам,
Соқоллари ўсган етти қўзғолон.

Улар суҳбат қурар жимгина, аммо
Уларнинг дунёга тушгандир иши.
Гуханни қучоқлаб олгандир гўё,
Чордана қурган бу еттита киши.

Олов узра парвоз этар безавол,
Қанотин куйдирмай учади шу топ:
Менинг қўрқувимга ўхшаган савол,
Сенинг умидинга ўхшаган жавоб.

Мана тун ҳам дарров ярмидан оғди,
Суҳбат давом этар гулхан яшарар.
Ўйнар еттовининг юзида ёғду,
Ўт билан ўйнайди етти башара.

83-йилдаги романтик нималар.

Н.М: Бу етти нимага?
М.С: Яъни рақами етти, еттита исёнчи чиқиб кетди ва у ерда Советларга қарши еттита қўзғолон тайёрлаяпди, яъни гўзал бир рақам, исломда ҳам, бошқада ҳам. Яъни биз еттита, саккизта эдик ўзи. Шуни ифодаси, яъни ўша пайтда. Бунинг ичида ҳозир тирк қолганлардан Миразиз ака бор, масалан, аммо Миразиз ака бу шеърнинг қаҳрамони бўлганини билмайди. Лекин бизнинг суҳбатдошларимиздан, бизнинг ишғолчилар ҳақида. Чўлпон Эргаш бунинг ичида мутлақо бор, Рауф Парфи бор Омон Азиз бор – ҳозир Америкада. Шу вақтдан фойдаланиб Омон Азиз ҳақида ҳам гапириб кетайлик. Омон Азиз 90-йиллар бошида чиқиб кетган Америкага, ҳозир ватанига қайта олмай ўтирибди. Ню Жерсида менимча, у бир зиёли инсон ва рассом. Ҳозир исломни жуда теран тушунадиган, Қуръони каримни тафсир қиладиган, ҳам мусулмон тарафи ҳам интеллектуал тарафи билан – жуда ноёб инсон. Ўшани ватанга қайтариш керак. Мен ҳатто ўзимдан ҳам кўпроқ унинг қайтишини истайман, ҳеч кими йўқ, битта ўзи яшайди. Ҳозир ҳам уйламанган. Ҳозир қайта олмаяпти, мурожаат қилса ҳам паспорт бермаяпди унга. Паспорти йўқ. Яъни шу инсоннинг ҳолидан хабар оладиган дўстлари ҳам йўқ. Биз телефонлашиб турамиз, фақат дардлашамиз, қўлимдан бошқа ёрдам келмайди. Ва ҳозир вақтдан фойдаланиб, иншаОллоҳ бизнинг бу суҳбатимиз чиқади ва мен Ўзбекистон ҳукуматига шу баҳона билан мурожаат қиламан:
Бизни киритмасангиз ҳам мана бу ҳеч қанақа мухолифатга алоқаси йўқ одам, шу зиёли бир инсонни чақириб олинг. У шунча йилни ҳижратда кечирди, унинг уйини қайтаринг ҳеч бўлмаса, инсоф қилинг, мана шу инсон учун.

Баъзи одамлар менга ачинишади, яъни самимий ачинишади. Шунча йил нима учун бутун ҳаётингни сарф қилдинг деб. Шуни фойдаси тегадими, деган маънода. Аммо мен биламан тегади, теккани учун ҳам шундай. Чунки мен бошқача яшай олмас эдим, чунки менинг характерим шу. Мен жудаям бахтиёрман, Аллоҳ менга шу йўлни берди. Хусравсиз мусулмоннинг ҳеч қачон иймони бўлмайди, ўшанинг учун, аксинча, Аллоҳга минг бор шукур – менга шу тақдирни берди. Шу маънода битта шеър билан тугатайлик.

СИЗДАН ФАРҚЛИ ЎЛАРОҚ

Сиздан фарқли ўлароқ ҳар хил
Йўлларини биламан овунишнинг мен.
Сиздан фарқли ўлароқ, мени
Вояга етказар етишмовчилик
Узоқда милтиллаётган шамчироқ – нафрат
Кўпроқ ёритади менинг йўлимни
Меҳр қуёшига кўра дўстларнинг.
Агар мени ҳеч ким ерга урмаса,
Кўкка қандай сакрай олардим?
Оддий ўсимликман, хуллас:
Қанча кўп сув қуйсалар тагимга
Мен шунчалик гуллаб яшнайман.

(1983)

(давоми бор)

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube