Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

СИЁСАТ ВА ДЕМОКРАТИЯ

СИЁСАТ ВА ДЕМОКРАТИЯ
17 Aralık 2019 - 20:36 'да юкланди ва 878 марта ўқилди.

Сиëсат ҳақида хурмату эътироф билан гапирмоқчиман. Сиëсат- бу бир имтиëз. Имтиëз бўлганида ҳам барчага бирдек оид имтиëз. Масалан инвалидлар учун ажратилган парк жойидан фақат инвалидлар фойдалана олади. Болали аëл ëки иккиқатлар учун имтиëздан фақат улар қўлланади. Сиëсат эса барча учун имтиëз. Бугун феодал ëки қулдорлик даврида яшамаганимиз ота боболаримиз амалга оширган сиëсат меваси. Бугун мустақил давлатда яшаëтганимиз Горбачев ва Елцин каби хурриятчи сиëсат арбоблари пешана тери меваси. Европа бўйлаб юрганда бир давлатдан иккинчи давлатга бошпурт контролисиз ўтиб кечиш сиëсий имтиëз меваси. Каримов даврида “Сиëсат ëмон. У билан шуғулланманг” деган мужда парваришланди. Олимларнинг айтишича сиëсат билан аҳволи ўта оғир рухий беморларгина шуғулланмас экан. Демак Каримов даврида одамлар ўзиини жинниликка солиб “сиëсат билан шуғулланмаймиз” дейишди.

Сиëсат ижтимоий онгнинг фаол тури. Ҳайвонлардан бизни фарқлайдиган омил бу.

Масалан 90га кирган бобой 9 май куни орден медалларини тақиб кўчага чиқар экан у мутлақо сиëсатни тамсил қилади.

Ҳатто кимсасиз оролга бориб қолган Робинзон ҳам сиëсат юритган. Оролда британия байроғини кўтарган ва Жумабойга инглиз тилини ўргатган.

Сиëсат боис барчанинг аҳволи бир кунда сезиларли енгиллашиши мумкин.

Масалан сиëсатчи талаби билан прописка ва ОВИР тизими бекор бўлди дейлик.

Паспортни Грузиядаги каби икки соат ичида автоматдан чиқариб олсак.

Техпаспорт ва техосмотр бекор бўлса. Грузиядаги каби.

“Ëшлар иттифоқи” “Нуроний” жамғармаси “Ўзбекконцерт” каби паразит идоралар йўқ бўлса.

Давлат берган машинада хотинини сартарошга олиб борган ҳоким қамалса.

Диктантдан икки олган домла институтда она тили ва адабиëтдан дарс бермаса…

ДЕМОКРАТИЯ

Демократия бу жамиятнинг ўз орасидаги ахдидир. Қонун чиқарувчига уни ижро қиладигани аралашмайди. Судлар эса мустақил қарор қабул қилади. Журналистлар эса кўзи тўрт бўлиб ҳар ерни кузатади. Сайлов эркин бўлади. Бой солиқ тўлайди. Қашшоқ пособия олади. Демократия дегани шу. Демократия бойга ҳам фуқарога ҳам керак. Буни Рашид Қодиров ëки Гулнора Каримова тушунганида эди хозир қамағда ўтирмасди. Шухрат Ғуломов каби легендарний герой ҳам экс ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев ҳам балки қамағда ўтирмасди. Отабек Муродов ҳам. Демократик жамиятда ҳеч ким Самарқанд экс ҳокими Туроп Жўраевга сен Рамзанга уч кило олтиндан бўлган қумғон совға қил дея буюра олмайди. Бугун ҳукумат ва пул мени қўлимда дея шахарликларнинг парк ва боғларини олиб ер участка қилиб сотаëтган куëв Отабек Умаров ҳам танасига ўйлаб кўрсин. Агар демократик давлат бўлганида бу ичкуëвнинг қайнотаси непотизмда айбланиб 30 йилга қамаларди. Демократик давлатда солиғини тўлаб қўйган одам бойиб битади. Қашшоқ фуқарога эса ўлиб нетиб қолмасин деб пособия берилади. Энг мухими кимдир президент бўлиб сайланса амма холаси ва куëвларини давлат охиридан ем едира олмайди. Импичмент қилиб онтариб ташлашади. Демократик жамият бўлганида Тошкент марказидаги кулбаси бузилган Ойша хола бу кулбани буздирган Отабек Умаровни судга берарди. ОАВ Ойша хола тарафини олиб мақола ëзарди. Отабек дегани туғилганига пушаймон деб қайдасан қўқонжоним деб тиррақи бузоқдай қочган бўларди.Демократия жамият ичидаги кучлар келишуви ва уларнинг мувозанатидир. Инсоният тарихида ҳеч бир жамият демократия каби мустаҳкам эмас. Ҳалиям кеч эмас. Бугун олтин охирдан ем еëтганлар эртага баланда ичиб турма жаллоди олдида тўнқайгиси келмаса мархамат жамият билан келишсин. Иштахасини бугун тийсин. Бугун товоқдан қўлини тортсин. Кўр эмасмиз. Кар ҳам эмасмиз.

Rassom Tuz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube