Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сўз эркинлиги мухолифатнинг ўрнини тўлдиролмади – ЕХҲТ

Сўз эркинлиги мухолифатнинг ўрнини тўлдиролмади – ЕХҲТ
24 Aralık 2019 - 16:47 'да юкланди ва 959 марта ўқилди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчилар ҳайъатига кўра, Ўзбекистонда якшанба кунги парламент сайловлари аввалгиларидан эркинроқ ўтган, аммо сайлов тизимидаги ўзгаришлар мухолифатнинг ўрнини тўлдира олмаган.

Душанба куни Тошкентда ўтган брифинг чоғида ЕХҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари Тана де Зулуета ташкилот томонидан тавсия этилган янги Сайлов Кодексининг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигини жаҳон андозаларига яқинлаштирганини айтган.

Айни пайтда у сайловларда рақобатнинг етишмаганини таъкидлаган.

“Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилиши ва сўз эркинлигининг кенгайиши мақтовга лойиқ, аммо улар мухолиф партияларнинг йўқлиги, тамал инсон ҳақларини менсимаслик ва сайлов кунидаги жиддий қонун бузилишларини компенсация қила олмайди”, дея Тана де Зулуетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Франс Пресс хабар агентлиги.

Айни пайтда ЕХХТ миссияси раҳбари аёл номзодлар сонининг кўпайганини олқишлаган.

“Янги муҳит, янги мамлакат. Биз сўз эркинлигини ҳис қилдик”, деган ХХТ кузатувчилар миссияси раҳбари.

Тошкентда брифингда қатнашган ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти Георгий Церетели “ҳукумат томонидан юмшаш ва тоқатлилик кузатилгани, аммо чекловлар сақланиб қолганини айтган.

Церетелига кўра, сайловдан сўнг овозларни ҳисоблаш жараёнида қоидаларга риоя қилинмаган.

“Овозларни ҳисоб-китоб қилиш жараёни учун белгиланган аниқ қоидалар мавжуд. Лекин бу қоидаларга ҳурмат билан муносабатда бўлинмади. Овозларни ҳисоблаш жараёнида бу ҳақида кузатувчилар томонидан кўрсатмалар берилган. Лекин шунга қарамай, хулоса салбий бўлиб қолмоқда”, дея Церетелининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz нашри.

ЕХҲТ миссиясига кўра, овозларни ҳисоблаш жараёни бўйича хулосанинг 42 фоизи салбий характерга эга.

Kun.uz нашрининг де Зулуетадан иқтибос келтиришича, ҳисоблаш жараёнлари охиригача силлиқ ўтмаган.

“Қонунда белгиланган процедураларга тўлиқ амал қилинмагани, натижалар ўзгаргани кўринди. Баъзи жойларда рақамлар камроқ эди”.

22 декабр куни сайловда жиззахликлар кимларга овоз берди? Жиззахликлар янги депутатлардан нималарни исташади?

Мухбиримиз Ибрат Сафо 22 декабр куни Жиззах шаҳрида сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

Жиззах ваъдаларга ишонадими? Би-би-си халққа сўз берди – Ўзбекистон

Якшанба куни Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов биринчи марта мухолифатдаги “Эрк” ва “Бирлик” ташкилотлари номини тилга олган ва уларнинг рўйхатга олиниши мумкинлигига ишора қилган.

Абдусаломовнинг айтишича, мухолифат партияларига тўсиқ “аввал бўлган бўлиши мумкин, ҳозир йўқ”.

Айни пайтда МСК раиси хориждаги ўзбек мухолифатининг парламент сайловларига қўйилмагани ҳақидаги баёнотларини рад этган.

“Мана ҳозир чет элдан бизнинг партия қатнашмади… у партия борми ўзи? Сиз (мухбирга-таҳр.) туғилмаган бўлсангиз керак “Эрк”, “Бирлик” деган ташкилотлар пайдо бўлганда?.. Балким келишиб (Ўзбекистонга келиш, маъносидами ёки қурултой ўтказиш ва ё қарорга келиш маъносидами, англашилмайди-таҳр.) рўйхатдан ўтиб, янгитдан агар ҳаракатга киришса, балким бошқа сиёсий оқимлар, сиёсий партиялар пайдо бўлиши мумкин, деган фикрдамиз”, деб айтган Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Абдусаломов агар Халқ демократик партияси – ХДП ўзини мухолифат сифатида кўрса, бунинг учун қулай ҳуқуқий ва сиёсий вазият мавжудлигини айтган.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг баёнотида мухолифатга қатъий мужда йўқ.

Агар МСК раиси “Эрк” партиясини тасодифан тилга олмаган бўлса, бу баёнот раҳбарларлар билан келишиб қилинган бўлса, буни кескин ва аниқ бир шаклда эълон қилиш керак. Ўзбекистонда сиёсий мухолифатга тақиқнинг бекор қилингани расман эълон қилиниши керак. Ана шунда буни Ўзбекистон учун “яхши хабар” дейиш мумкин”, деб айтди Муҳаммад Солиҳ Би-би-си билан суҳбатда.

Якшанба куни ўтган парламент сайловларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолган.

22 декабр кунги овоз бериш жараёнларининг дастлабки натижалари Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов томонидан душанба куни Тошкентда ўтган брифинг чоғида эълон қилинди.

Овозларни санаш натижаларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 43, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 35, “Адолат” социал-демократик партияси 21, Ўзбекистон Халқ демократик партияси 18, Экологик партия эса 11 ўринни эгаллаган.

22 та сайлов округида такрорий овоз бериш жараёнлари ўтказилиши айтилмоқда. Агар унинг натижалари партияларнинг ўринларига таъсир кўрсатмаса, жорий сайловларнинг олдингидан ягона фарқи “Адолат” социал-демократик партиясининг учинчи ўринга кўтарилиши бўлади.

Бу йилги сайловларда сайловчиларнинг иштироки ҳам 2014 йилдагидан анча паст бўлиб, 67,8% фоизни ташкил этган.

2014 йилда бу кўрсаткич 88,94 фоизни ташкил этган эди.

‘Шармандали ҳолат’

Ижтимоий тармоқларда овоз бериш жараёнларидаги қонунсизликлар, овозларни сохталаштиришга доир кўплаб хабар ва видеолар тарқатилган.

Энг кўп тарқалган қонун бузилиши бир кишининг бир неча, баъзи ҳолатларда йигирматалаб бюллетенни сайлов қутисига ташлаш ҳолатлари бўлган.

Марказий Сайлов Комиссияси ва Бош прокуратура қонун бузилишларига доир қатор ҳолатларни текшираётганини айтган.

“Адолат” партиясидан Тошкент шаҳар кенгашига номзод Обиджон Латипов сайлов участкаси ходимларининг бюллетенларни “пачкалаб” сайлов қутисига ташлаганига оид далиллар борлигини айтган.

Тошкентдаги брифинг чоғида Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Обиджон Латиповнинг овозларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақидаги саволига жавоб бера туриб, уларни “шармандали” деб атаган.

Блогер Нозим Сафари Тошкентнинг Сергели туманидаги сайлов жараёнида туман ҳокимининг овоз бериш жараёнларига қўпол равишда аралашганини иддао қилган.

У сайлов участкасида ходимларнинг кузатувчилар фаолиятига тўсқинлик қилгани акс этган видеони эълон қилган.

“Адолат” партиясидан Халқ депутатлари туман кенгашига номзод бўлган блогер Сергели туманидаги 426-сайлов участкасидаги ўқитувчи ходим унинг “қўлини тишлашгача боргани”ни айтган ва суратларни Телеграм каналига жойлаган.

Ўзининг сўзларига кўра, ҳодиса Сафари ходимлардан “протоколни қонун доирасида кузатувчилар кўз ўнгида тўлдириш”ни сўраши ортидан юз берган.

Бош прокуратура Сергели тумани сайлов участкасидаги ҳолат текширилаётганини маълум қилган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ижтимоий тармоқларда тарқалган 450га яқин қонун бузилиши ҳолатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олингани ва уларни текшириш учун махсус гуруҳ тузилилганини айтган.

Uzreport каналига интервьюсида Бош прокурор барча ҳолатлар чуқур ўрганилиши ва қонун устуворлиги таъминланишини айтган.

Бош прокурор шунингдек, Сергели туманидаги бир неча участкаларда қонунбузарликлар аниқлангани ва жиноий иш очилганини маълум қилган.

Учтепа ва Олмазор туманларидаги ҳолатлар бўйича жиноий ишлар очилгани айтилмоқда.

Биринчи сайлов

Якшанба кунги овоз бериш жараёнлари Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён парламентга илк сайловлар бўлган.

Унда қатнашган бешта партиянинг ҳаммаси Президент Мирзиёевга садоқатли партиялардир.

Халқаро кузатувчилар сайловларда ҳақиқий рақобатнинг йўқлигини танқид қилишган.

Human Rights Watch ташкилоти мухолифатнинг сайловларга қўйилмаганини камчилик деб атаган ва Мирзиёев ислоҳотлар руҳини сайловларга юқтира олмаганидан таассуф изҳор қилган.

Айни пайтда овоз бериш жараёнларини Ислом Каримовнинг ўтмишдаги авторитар бошқарувидан яна бир қадам олдинга кетиш сифатида кўраётганлар ҳам бор.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловларги биринчи марта ўзининг тўлақонли ҳайъатини юборган.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube