Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бўри билан қўзичоқнинг иттифоқи имконсиздир

Бўри билан қўзичоқнинг иттифоқи имконсиздир
27 Aralık 2019 - 18:15 'да юкланди ва 1477 марта ўқилди.

БЎРИ БИЛАН ҚЎЗИЧОҚНИНГ ИТТИФОҚИ ИМКОНСИЗДИР

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов “Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишдан фойда кўради ва шахсан мен бу иттифоққа қўшилиш тарафдориман”, дея баёнот берди. Аслида, бу мулозимнинг тили билан унинг шефи Шавкат Мирзиёев гапираяпти. Неъматов карнай холос. У буюрилган гапни айтади. Унинг мустақил фикри бўлиши мумкин эмас. Бу мулозимлар Каримов пайтида қандай бўлса, бугун ҳам шундай мутедирлар.

“Ҳозир бу масала ўрганилмоқда, синчковлик билан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари кейинчалик тарозига қўйилади ва қарор қабул қилинади”, – деб давом этади Илҳом Неъматов. Аслида, ҳеч нарса ўрганилаётгани йўқ.Қарор аллақачон олинган. Қарор Тошкентда эмас, Москвада олинди. Бу ҳақда шу йил 1 октябр куни Тошкентга келган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко эълон қилган эди.

Мирзиёев Ўзбекистон халқи учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган бир масалани хамирдан қил суғурган каби осон ҳал қилмоқчи. Хатто диктатор Ислом Каримов ҳам ЕАЭС га кириш мустақилликка таҳдид деганди 2014 йили.

Мирзиёев ўз устозидан ақллироқ сиёсат юритаяпман деб ўйлаяпти чоғи, халқни бўйинтуруққа суқиш қарорини халқнинг раъйини сўрамасдан яшин тезлигида берди.

Бизнинг олган истихбаротимизга кўра, Мирзиёев янги йилнинг феврал ойида Ўзбекистоннинг бу иттифоққа кирганини эълон қилишга шайланмоқда. Шунчалар тезми? Йўқ, у қадар ҳам тез олинган қарор эмас бу. Қарор 2016 йил сентябр ойининг бошларида олинди. Эсланг, Каримовнинг яп-янги қабри устида Путин билан Мирзиёев суҳбатлашиб турган бир сурат-лавҳа бор. Бу лавҳа ўша қарор олинган лаҳзанинг тасвиридир.

Бугун Мирзиёевнинг “бу мавзуда депутатлар билан маслаҳатлашамиз” деган гаплари ҳам жамоатчиликни авраш учун айтилган гап.

Вақтдан ютиш тактикаси. Қўғирчоқ партиялар билан маслаҳатлашадими? Қўғирчоқ Парламентнинг фикрига муҳтожми у? Асло!

Энди Мирзёевнинг мулозими Илҳом Неъматов тили билан ифодалаган Иттифоққа кириш учун кўрсатган важларини таҳлил қилайлик.

Бирнчи важ: “Ўзбекистон иқтисодиёти, саноати, қишлоқ хўжалиги ўсиб бормоқда. Экспорт кўпаймоқда. Бизга бозор, макон керак. Бу макон қаерда? Қозоғистонда, Россияда, Қирғизистонда, улар ҳам ЕОИИ аъзоси”.
Бу Иттифоққа кирмаган постсовет ўлкаларининг фақат 4 тасида саноати ва қишлоқ хўжалиги ўсиб кетибди ва шу боис макон излаб, Иттифоққа кирибди деган жўн хулоса чиқади бундан. Холбуки том тескариси, саноати ва қишлоқ хўжалиги ўсиб кетган ҳеч бир ўлка бу Иттифоққа киргани йўқ. Саноати ва қишлоқ хўжалиги ўсиб кетган бир ўлка учун макон кўп дунёда. Бунинг учун Иттифоққа кириш шарт эмас.

Боз устига Мирзиёев талпинаётган бу Иттифоқ аъзоси бўлган Қирғизистонда Иттифоққа қарши митинглар бўляпти, Қозоғистонда норозиликлар давом этаяпти. Белоруссия президенти Лукашенко эса очиқчасига Русиянинг босимидан нолияпти. Буни кўра-била туриб Иттифоққа киришга интилиш ёки сиёсий жоҳиллик ёки хоинликдир.

Иккинчи важ: Ўзбекистоннинг ЕОИИ га киришга ундаётган яна бир “муҳим омил” – демография эмиш. “Аҳоли сони ҳар йили 700 минг кишига кўпаймоқда, 700 минг одамни мутаносиб равишда иш билан таъминлай олмаймиз. Бу нимага олиб келади? дея ҳайқиради мулозим оғзи билан Мирзиёев. Миграцияга. Халқимиз қаерга кетмоқда? Россияга, Қозоғистонга. Бу омил ҳам Ўзбекистонни ЕОИИ билан яқин алоқаларга ундайди. У ерда аъзо давлатлар, мигрантлар учун бошқача шароитлар мавжуд. Шунинг учун, мен ўйлайманки, ушбу шартлардан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишимиз керак!”.

Яъни аҳоли сони кўпайса, унга иш топиб беришни ўйлаб бош қотирмаймиз деяпти мулозим. Аҳолини миграцияга тайёрлаймиз, унинг ҳуқуқлари ҳимоясини қўшни давлатнинг миграция департаментига топширамиз. Бу департамент менинг аҳолимга мигрант ҳақлари танияжак, унга очдан ўлмайдиган “шароитлар” яратажак”, дейди илҳом билан Илҳом Неъматов.

Мана сизга масала ечими – Мирзиёевнинг миллий сиёсати!

Бу -дунёда табиий ресурслар жиҳатидан бой давлатлар орасида саналган Ўзбекистон раҳбарларининг “визиони”!

Дунёда энг меҳнаткаш халқ – Ўзбекнинг пешволари булар!

Майли, Ўзбекистонни бир урушдан чиққан ўлка дейлик.

Каримов диктатураси ўлкани чиндан ҳам урушдан чиққан бир ўлка ҳолатига туширди. Аммо бу ҳолат ҳам Мирзиёевнинг бу капитулянтлик(таслимиятчилик) сиёсатини оқлаёлмайди.

Муқояса учун Иккинчи Дунё урушидан кейин хонавайрон бўлган Японияни эсланг. Унинг Ўзбекистонда бўлгани табиий ресури йўқ эди. Территорияси ҳам 372 минг км кв – Ўзбекистонникидан 70 минг км кв камроқ. Аҳолиси 130 млн киши. Бу хонавайрон ўлка лидерлари Хиросима ва Нагасакида атом бомбалари остида туриб ҳам ўз миллатини шармандали миграцияга тайёрлагани йўқ.

Иттифоқ тенглар орасида тузилади. Ҳуқуқан, сиёсатан ва манфаатан тенглар орасида. Фойдали иттифоқ – тенгларнинг тенглигидир. Бўри билан қўзичоқ орасида иттифоқ имконсиздир. Бундай иттифоқ қўзичоқ учун фожиали тугаши муқаррардир. Бу контекстда, Ўзбекистон Марказий Осиё Давлатлари Иттифоқига кириши мумкин. Агар шундай Иттифоқ бўлса. Бўлмаса, уни тузиш борасида ташаббус киритиши мумкин қўшни давлатларга.

Аммо Россия каби ўзининг экспансив сиёсатидан воз кечмаган бир давлат билан Иттифоққа кириш ўз келажагини рахина(гаров)га бериш билан тенгдир.

Бир пайтлар россияпарастларнинг отаси ҳисобланган Лукашенко ҳам бугун Путиннинг Белоруссияни ишғол қилишидан қўрқаётган бўлса, биз Марказий Осиё халқлари, қандай қилиб ўз келажагимизни Путинга ишониб топширамиз?

Ўзбекистон раҳбарлари, кўзингизни очинг, ҳали вақт бор.

Ҳали ҳам вақт бор.

МУҲАММАД СОЛИҲ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Fazliddin Yokub ;

    Hakikatdan oz Vatanini sevgan odam , orislardan uzokladhish va Turkistan ittifokini tuzish hakidagi fikrlarlar Ichida harakatlanadi .

    28/12/2019 08:33
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube