Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

230 миллиардлик “Сайлов шоу”

230 миллиардлик “Сайлов шоу”
02 Ocak 2020 - 14:17 'да юкланди ва 715 марта ўқилди.

230 МИЛЛИАРДЛИК “САЙЛОВ ШОУ”

Бугун Ўзбекистонда энг кўп муҳокама-ю мунозараларга сабаб бўлаётган мавзу бу шубҳасиз сайловлар мавзуси.

Сийқаси чиқиб улгурган бўлсада биз ҳам ана шу мавзудаги камина шахсан гувоҳи бўлган айрим воқеалардан сиз азизларни воқиф қилмоқчиман.

Асосий мавзуга ўтишдан аввал ортиқ маблағ эвазига саҳналаштирилган “сайлов шоу” учун аҳоли….. демак биз бошладик. Бюджет ташкилотида фаолият кўрсатганим учун доимо мани қандайдир ўзимга маълум-номалум ишларга, комиссия аъзолигига ва яна бир қанча ҳақ тўланмайдиган жамоатчилик ишларига қўшиб қўйишларига икки йил бўляптики кўникиб ҳам қолдим. Ўзбекистон шароитида бу оддий ҳол.

Сайловга ҳам ану шу тарзда, розилигимни олмасдан қўйиб қўйишди. Сайлов кунига 10 кун қолгунгача ҳаммаси биноийдек, ҳарҳашасиз ўтди, сайлов куни яқинлашган сари қора булут осмонни қоплагани каби тўс тўполонлар бошланиб кетди.

Қизиқувчанлигим менга берилган вақтинчалик ваколатдан фойдаланиб Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашга қўйилган номзодларни таржимаи ҳолини ўрганиб чиқишдан бошладим. Ўрганишлар давомида бир неча фактларга дуч келдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзодлар вилоят ҳокимияти, хусусан, вилоят ҳокимларини бевосита шафелиги ва бошчилиги остида танланади.

Савол туғилади сиёсий партияларгагина берилган бу ваколат қандай қилиб вилоят ҳокимини иштироки билан тугаяпти?

Жавоб шуки сиёсий партиялар сиёсий мустақил эмас. Вилоят ҳокими истаган вақтда 5 та партиянинг вилоят раҳбарларини ҳузурига чақириб, топшириқ ва кўрсатма бера олади. Ўзим бир неча бор шундай йиғилишларни гувоҳи бўлдим.

Партия раҳбарлари номзодларни 80 фоиз ҳолларда вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда илгари суради. Мос равишда халқ депутатлари туман шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлар туман-шаҳар ҳокимлари билан келишиб, уларнинг руҳсати билан қўйилади.

Кўриниб турибдики асосий дрижёр ҲОКИМЛАР!

Шахсий кузатувларим давомида сайловдаги найрангларни икки босқичга: сайловгача ва сайловдан кейинги найранглар. Биринчи босқич, 5 та партиянинг вилоятлардаги раҳбарлари билан Олий Мажлисга номзодлар танлаб олинади, сайлов компанияси бошланади сўнгра икки кун аввал аҳолига олам-олам ваъдаларни бериб, депутат бўлиш амбицясида ёнаётган номзод бирдан ўз “ихтиёри” билан ариза ёзиб номзодлиги бекор қилади. Кун.уз ва бошқа ОАВларда жами 6 нафари ўз ихтиёри билан Олий Мажлисга бўлган номзоди бекор қилинди, шуларнинг иккитаси Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 96-Чирчиқ сайлов округидан қўйилган ва Паркент тумани 93-Паркент сайлов окуригидан қўйилган номзодлар ўз аризасига кўра номзодлик мақоми бекор қилинди.

Сиртдан қараса бу оддий ҳолга ўхшаши мумкин, аслида эса парда ортидаги “ўйин”ни самараси эди. 93-Паркент сайлов окуригидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Нуров Зокир Тоймасовични ариза ёзишини ташкил қилган шахс Акмал Саидов эди.

Фактларни келтирсам. Худди шу сайлов округидан Миллий тикланиш партиясидан Тошкент вилояти ҳокимини ўринбосари Одил Таджиев илгари сурилган. Таджиевни яқиндан таниганлар, айниқса “Камолот”чилар биладики у Акмал Саидовни шогирди эканлигини.

Хос давраларда Таджиев Акмал Саидов унинг устози, “криша”си эканлиги билан бот-бот мақтанишни ҳуш кўради. 2018 йил июл ойида вилоят ҳокимига ўринбосар бўлганидан кейин Тошкент вилоятида мислсиз талон-тарож ишлари, ижтимоий соҳада коррупцияни болалатишга айни шу Таджиев “доялик” қилган. Фактлар келтирсам, у келган заҳоти вилоятда ижтимоий соҳани комплекс раҳбари мавқеидан фойдаланиб мауйян ставка эвазига кадрлар алмашинувини амалга ошириш фаолиятининг асосий йўналиши эди.

Масалан, 2018 йил ноябр ойида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига Каримов дониёрни 5000 АҚШ доллари эвазига, шу йил декабр ойида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига Раимқулов Шавкатни ҳам айни ставкага, қолаверса туман-шаҳар ҳокмини ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимларига ҳам пора эвазига ишга жойлашни касб қилиб олган.

Энг эътиборли жиҳати у “қўйган” кадрлар 6 ойдан кўп ишламас, берган порасини ортиғи билан оқлаб жуфтакни ростлар эди. Одил Таджиевни яна бир “ўғри”лик манбаси бу Ўзбекистонга хос бўлган дабдабали байрамлар ва фестиваллар каби тадбирларга ажратилган маблағларни систематик ўмаришни йўлга қўйиб олган эди.

Масалан, 2018 йил 6-10 августларда Шаҳрисабзда ўтказилган Мақом фестивалида Тошкент вилояти иштирокини таъминлаш учун ажратилган 3 млрд сўмни маълум қисмини декоратив рассом Азамат Сатторов билан тил бириктириб аслида қўрсатилмаган хизматга пул тўлаб, декоратив рассом орқали бу пулларга эгалик қилган. Тошкент вилоятидаги мустақиллик байрами учун 960 млн сўм пулни ажратиб таниқли режиссиёр Саъдулла Абдуллаевга ўтказиб, у орқали ундириб олган.

Бу каби ҳолат мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларни собиқ бошқарма бошлиғи Шукур Бурхонов орқали оларди. Бир сўз билан айтганда у “ўзбекона” пул ювиш тизимини жорий қилган. Энди мавзуга қайтсак, айни қаҳрамонимиз Одил Таджиевга сайловдаги потенсиал оппоненти Паркентдаги мактаб директори Нуров Зокир Тоймасович ҳисобланарди. Мактаб ҳам Одил Таджиевни комплекси, сайловга бир неча кун қолганда Нуровни Таджиев хонасига чақириб, агар ўз ихтиёри билан номзодликдан воз кечмаса мактаби обдон текширилиб шунча йилги обрўсига жиддий путур етказишни писанда қилиб таҳдид қилган ва натижада Нуров номзоликдан воз кечди. Не тонгки, Таджиев сайлов натижалирига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб “сайланди”, даҳлсизлик мақомини олди, бу ёғига уни ҳар қандай жиноят учун бериладиган жавобгарликдан сақлайдиган мақомни ўзига расмийлаштирди.

96-Чирчиқ сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократки партиясидан кўрсатилган номзод Миргазиева Зуҳра Тураевна, Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси эди. сайловолди компаниялари даврида етарлича фаоллик кўрсатаётган номзод сайловга атиги 1 кун қолганда номзодликдан ўз ихтиёри билан воз кечди. Кейинчалик маълум бўлишича, шаҳар ҳокими Қаҳрамон Рашитов ўз ўринбосарига “юқоридан” шундай топшириқ бўлганини айтиб ариза ёздиришга мажбур қилди.

Бу сайловгача бўлган найранглар. Сайловдан кейинги найранглар эса сиз азизлар ҳар куни ижтимоий тармоқларда ёйинланаётган сайлов блютенларини сохталаштириш ҳолатлари акс этган видеолар орқали кўриб, хабардор бўлиб турибсиз. Бу мен бевосита гувоҳ бўлган ҳодисаларни айримлари холос, биз билмаган яна қанча найранглар содир бўлди бу оллоҳга аён.

Айрим “ватанпарвар”, “фидоий”лар Ўзбекистонни кўролмасдан, ғаламислик қиляпсан деган маломат тошларини отмасларидан аввал айтиб қўймоқчиманки, мақола мутлақо виждон амрининг ҳосиласи, билганларимни кенг жамоатчиликни хабардор қилиш орқали солиқ тўлвочилар тўлаган 230 млрддан зиёдроқ маблағ эвазига қўйилган бу томошадан халқ учун ҳеч қандай манфаат йўқлигини англадим.

Яна ўша гап сиёсий партиялар ижро ҳокимиятидан мустақил бўлмас экан, сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан бу каби театрлаштирилган томошалар фақат халқни зарарига хизмат қилади.

P/S: Мақолада номлари тилга олинган шахслар ҳали ҳаёт, муҳлислар қизиқиб улардан асл воқеликни сўраб, ўзлари амин бўлишинлари мумкин.

Таҳририят почтасига келган мактуб

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube