Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Таниқли ўзбек ëзувчиси Озодлик-Озод Европа радиосида раҳбар бўлди

Таниқли ўзбек ëзувчиси Озодлик-Озод Европа радиосида раҳбар бўлди
15 Ocak 2020 - 12:23 'да юкланди ва 1658 марта ўқилди.

Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 яшар Ҳамид Исмоил 14 январь куни Озодлик-Озод европа радиоси Марказий Осиë дастурлари директорлигига тайинланди.

Бундан олдин у Би-би-си жахон хизматида раҳбар лавозимда ишлаб келган эди. Ҳамид Исмоил 2019 йилги Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг обрўли адабий мукофоти ғолиби бўлган ”Жинлар базми” романи муаллифи.

2017 йилнинг март ойида Би-Би-Си Марказий осиë хизмати мухбирлари ва Британия дипломатларидан таркиб топган делегация таркибида Ўзбекистонга келган Ҳамид Исмоил Тошкент аэропортида тўхтатилиб, Лондонга қайтариб юборилгани ҳақида Элтуз ëзган эди. Делегация таркибини тасдиқлаб расман таклифнома берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўшанда нега Ҳамид Исмоил Ўзбекистонга киритилмагани борасида изоҳ бермаган.

Ҳамид Исмоил Ўзбекистон ахборот агентлиги саволларига жавоб беришни рад этиб расмийлардан узр талаб қилди. Ëзувчи агентлик мухбирига ëзган хатида, “Мени Ўзбекистондан чиқариб юборган мулозимлар расман узр сўрамагунича¸ улар ўзиники қилиб олган ерни елкамнинг чуқури кўрсин”, дея билдирган.

Бу мактуб тўлиғича ЎзА сайтида эълон қилинган эди: “Азизим Анорахон, куюнчаклигингиз учун раҳмат, лекин менинг кўнглимда катта гина бор. Бундан роса икки йил аввал, Тошкент қўналғасига учиб келиб биринчи қилган ишим – дўстлардан машина сўраб онамнинг мозор бошисига ўтмоқчи бўлганимда, Ўзбекистон расмийлари мени ўз Ватанимга киритмай Истанбулга қувишган. Бундай бедодликлар осонликча унутилмайди. Ўшанда ўзимга: то бу расмийлар расман узр сўрашмагунча, улар ўзиники қилиб олган ерни елкамни чуқури кўрсин, деб айтганман. Узр, лекин раҳматли онам мени ўз сўзида турувчи қилиб тарбиялаган. Афсуски, саволларингизга жавобим шу. Ишларингизда зафарлар тилаб, Абдулҳамид акангиз”.

Таниқли журналист ва ёзувчи Ҳамид Исмоил давлат комиссияси ўзи суратга олишда иштирок этган ҳужжатли фильмни «маънавият тенденцияларига мос келмайди» деб топганидан сўнг, 1992 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. 1992 йили Ҳамид Исмоил Би-Би-Си телевизион гуруҳи билан Ўзбекистон ҳақида фильм олиш устида ишлагани ортидан унга қарши жиноят иши қўзғатилган ва ëзувчининг ҳукуматни ағдариш уринишига алоқадорлиги ҳақида баёнот берилган эди.

Ҳамид Исмоилни қоралашга уриниш бу баëнотдан 27 йил ўтиб ҳам давом этмоқда Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасида ўтказилган наср кенгашининг ҳисобот йиғилишида уюшма расмийси Рисолат Ҳайдарова “халқаро адабий мукофотни қўлга киритган “Жинлар базми” романини “асар остида сиёсий манфаат ётибди” дея танқид қилган эди.

Ҳамид Исмоил ўз асарларини ўзбек ва рус тилларида ëзади. Унинг “Темир йўл” романи 2006 йилда таниқли инглиз ëзувчиси Роберт Чандлер тарафидан инглизчага ўгирилиб Лондонда чоп қилинган. Ҳамид Исмоилнинг шеърий асарлари Ингаборг Балдауф ва Зигрид Клайнмихел таржимасида немис тилида ҳам чоп қилинган.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube