Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мулозимлар: “ЕОИИ – Ўзбекистон мустақиллиги остига қўйиладиган бомба“.

Мулозимлар: “ЕОИИ – Ўзбекистон мустақиллиги остига қўйиладиган бомба“.
16 Ocak 2020 - 19:02 'да юкланди ва 1232 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилиш олдидан Ўзбекистондаги барча вазирликлар тайëрлаган ҳисоботлар билан танишиб чиққан, деган Ўзбекистондаги йирик вазирликлардан бирининг мулозими 16 январда.

Ҳисоботни тайёрлашда бевосита иштирок этган мулозимнинг исмини айтмаслик шарти билан Озодликка билдиришича¸ президентга тақдим қилинган ҳужжатда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириш истиқболлари ва оқибатлари ҳақида ëзилган.

Бундан ташқари Озодликда ЕОИИга кириш борасида ўзаро ҳамкорлик қадамлари узил- кесил маъқуллангани акс этган Россия -Ўзбекистон ишчи гуруҳининг учинчи мажлиси протоколи нусхаси бор.

Хизмат доирасида фойдаланиш учун деган грифли бу ҳужжатлардан бири салбий оқибатлардан огоҳ қилса, яна бири ЕОИИга кириш масаласида сиëсий қарор қабул қилинганини англатади.

Озодлик билан суҳбатлашган юқори мартабали мулозимнинг айтишича¸ президентга тақдим қилинган ҳисоботлардан бирида мамлакат ЕОИИга кирган тақдирда миллиардлаб долларлик иқтисодий зарар кўриши факт¸ рақам ва диаграммалар билан кўрсатиб берилган:

“Биз ҳисоблаб чиқдик. Хомаки ва камайтирилган ҳисоб-китобимизга кўра, вазирлигимиз йилига юзлаб миллион доллар зарар кўради. Айни ҳолат бундай ҳисоботларни тайёрлаган бошқа вазирликларга ҳам хос. Аммо олий раҳбарият сиёсий қарор қабул қилиб бўлган. Ўзбекистон ЕОИИга аъзо булади. Бу Ўзбекистон мустақиллигини том маънода хавф остига қўядиган вақт бомбасига ўхшайди“.

Рақамларда акс этган оқибат

Мулозим ўзи тайëрлашда иштирок этган ҳисобот нусхасини нашр қилмаслик шарти билан Озодлик мухбирига кўрсатди.

Рус тилида ëзилган бу ҳужжатда Ўзбекистон ЕОИИга кирган тақдирда олти категория бўйича Россияга қарам бўлиши ҳисоб-китоб ва рақамлар билан келтирилган.

Ҳужжатга кўра¸ Ўзбекистон иттифоққа аъзо бўлса транспорт¸ транзит ¸ишлаб чиқариш¸ ëқилги¸ иқтисодий ва сиëсий эркинликлардан маҳрум бўлиб Россияга тўлиқ қарам холига келади.

Озодликка гапирган бошқа бир мулозим – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишловчи ва матбуотга гапириш вакилоти бўлмагани учун исми сир қолишини истаган мулозимнинг Озодликка айтишича¸ бундай ҳисоботлар еттита йўналишга алоқадор вазирликлар томонидан тайëрланган. Булар божхона-тариф, бюджет, солиқ¸ стандартлаш¸ қишлоқ хўжалиги¸ меҳнат миграцияси¸ энергетика ва транспорт сохаларини ўз ичига олади.

Бу хисоботлардан бирини тайëрлаган мулозимнинг айтишича, ҳисобот топшириш муддатлари аниқ белгилаб берилган:

– 2019 йилнинг 16 декабрида ЕАЭСга кириш истиқболлари ва оқибатлари ҳақида ҳар бир соҳа буйича ҳисобот тайёрлаш буюрилган.

Мулозимга кўра¸ аксар вазирликлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлгани ортидан юзага келадиган салбий оқибатлар ҳақида ëзган.

Озодлик нашр қилмаётган, аммо танишиб чиққан ҳужжатлардан бирида тиббиëт соҳаси кўрадиган зарар кўлами акс этган.

Ҳужжатдан англашилишича, иттифоққа аъзо давлат Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббий ускуналарни қиммат нархда сотиб олишга мажбур бўлади.

Чунки ЕОИИ Шартномасининг 30- ва 31- моддалари Иттифоқ ҳудудига учинчи мамлакатлардан (яъни Иттифоққа аъзо бўлмаган мамлакатлардан) дори-дармон импорт қилиш учун ЕОИИ Иқтисодий комиссиясидан лицензия ва сертификат олишини талаб қилади.

Озодлик суҳбатлашган мулозимга кўра¸ иттифоққа аъзо бўлинса Украина¸ Исроил ëки Германиядан дори олиб келиши тўхтатилади:

– Оддий бинтни Украинадан арзонга олиш имкони бўлса ҳам, бу бинт Россиядан қиммат нархга олинади.

Мулозимга кўра¸ бу ҳолатда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги миллионлаб доллар зарар кўради.

Озодлик танишган ҳужжатларда келтирилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра¸ Ўзбекистондаги ўрта ва катта бизнес ЕОИИ га аъзо бўлинган тақдирда катта зарар кўради.

«Мамлакатга Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қандолат ва маиший техника воситалари олиб кирилиши оқибатида республикада бу маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган ширкатлар синиш эҳтимоли жуда катта» дейилади ҳужжатда.

ЕОИИнинг ягона тариф сиëсати оқибатида Ўзбекистон темир йўл соҳасида йилига 130 миллион АҚШ доллар миқдорида зарар кўриши ҳужжатларда ëзилган.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йуллари» ўзига тегишли ҳар бир состав учун ЕОИИдан мувофиқлик сертификати олиш учун 70000-10000 АҚШ доллари тўлаши лозим бўлади.

“Ўзбекистон темир йўллари”да ЕОИИ талабига кўра ўрнатилиши шарт бўлган 467 комплект мувозанатловчи қурилма ўрнатиш энг камида 258 млрд. сўмга тушиши ҳужжатда акс этган.

Озодлик танишган ҳужжатларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни, қурилаётган йўлларни ва бошқа коммуникацияларни сертификациялаш ҳуқуқи фақат ЕОИИга оид бўлиши айтилади.

Озодлик суҳбатлашган ҳар иккала мулозим ЕОИИга аъзо бўлиш Ғарбнинг Россияга қарши қўллаётган иқтисодий жазо чораларини Ўзбекистон ҳам тенг тақсимда ўз зиммасига олиши борасида президент огоҳлантирилганини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш масалалари кўрилган сўзлашувдан хабардор учинчи мулозим Озодлик танишган ҳужжатлар мавжудлигини тасдиқлади.

Логистика ва транзит соҳалари бўйича иш олиб борадиган бу мулозим ЕОИИга аъзо бўлиш сиëсий жиҳатдан Ўзбекистонга умуман керак эмаслиги ва иқтисодий жиҳатдан нотенг шериклик эканини айтди::

– Умуман ерга кириб кетамиз. Биринчидан Ўзбекистон автосаноати ўлади. Ўзбекистоннинг машинаси бўлмайди. Темир йўлда юк ва йўловчи ташиш тарифлари тушиб кетиб, бу соҳанинг вайрон бўлишига сабаб бўлади. “Ўзбекистон темир йўллари” оëқ тираб қарши турибди. Улар эски тарифларда ишлаб жаҳон банкларидан олинган кредитларни ëпиш учун 8 йил муҳлат сўрашди. Россия тарафи бунга рози эмас. Транспорт логистика соҳасини билган ва умуман иқтисод паст-баландидан ҳабардор одам сифатида бу иттифоқ умуман Ўзбекистонга керак эмас деб айтаман.

Мулозимнинг айтишича¸ президентга тақдим қилинган ҳисоб-китоблар “ЕОИИга кириш билан боғлиқ ҳаражатларни ундириш” учун тайëрланган.

Масала ҳал бўлганми?

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов 2019 йилнинг декабрида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маълум қилгани ҳақида ўз Телеграм-каналида ёзган эди.

“Бугун Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Олий иқтисодиёт мактаби (НИУ ВШЭ) талабалари билан бўлган учрашувда Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига 2020 йили киришини тасдиқлади. Бошқа жуда ишончли манбаларга кўра, Ўзбекистон Евроосиё иттифоқига кириши 2020 йилнинг кузида, Тошкентдаги МДҲ давлатлари саммитида эълон қилинар экан», деб ёзган эди Беҳзод Ҳошимов ўз каналида.

Иқтисодчи берган бу хабар ҳозирча бирор расмий манба томонидан тасдиқлангани йўқ.

2019 йилнинг октябри бошида Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев расмий Тошкент ЕОИИга қўшилиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани, якуний қарорга ҳали келинмаганини айтганди.

2019 йилнинг октябри бошида Ўзбекистонда бўлган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши “мавзусига бир неча маротаба қайтганликлари”ни айтган эди.

Ўшанда Россиядаги айрим хабар агентликлари Матвиенконинг “Мирзиёев қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда”, деган сўзларини келтирганди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Узбек ;

    Мирзиеев аклини еганми ? Нима килаяпти Халкдан сурамасдан узи оиласи билан Россияга бориб яшасин жуда хохлаетган булса ..Аждодларимиз кутган 100 йиллик мустакилликдан воз кечиб Узбекни буйнига яна буйинтурук илмасдан Бу бутун миллатни Сотиш бу Соткинлик..

    18/01/2020 13:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube