Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон ҳамон яккаҳоким режим бўлиб қолмоқда, ДХХ ваколати кенг – Human Rights Watch

Ўзбекистон ҳамон яккаҳоким режим бўлиб қолмоқда, ДХХ ваколати кенг – Human Rights Watch
18 Ocak 2020 - 21:15 'да юкланди ва 1043 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нуфузли Human Rights Watch ташкилотининг 2019 йил бўйича чиқарган ҳисоботига кўра, Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш йўлида уч йил ичида қатор аниқ чораларни кўрди, аммо сиёсий маҳкумлар тақдири, судлардаги ноқонуний амаллар, матбуот эркинлиги, мулк дахлсизлиги ва қатор бошқа соҳаларда аҳвол салбийлигича қолмоқда.

«Айни дамда мамлакатда авторитар (яккаҳукмрон) режим сақланиб қолмоқда. Турмаларда минглаб одамлар, асосан тинч эътиқодлилар, адолатсиз равишда қолишяпти. Давлат хавфсизлиги идоралари ҳукумат танқидчиларини ушлаш бўйича кенг ваколатларни сақлаб қолишяпти, мамлакатда ҳали ҳам ҳақиқий сиёсий плюрализм йўқ», дейилади ҳисоботда.

Human Rights Watch ёзишича, 2016 йил сентябридан бери сиёсий айблар билан қамалган 50 киши, хусусан инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар ва мухолифат фаоллари озод қилинган, ҳамда ҳукумат 2017 йил охиридан бери 20 мингдан ошиқ фуқаро диндорларнинг “қора рўйхат”идан чиқарилганини айтган.

«Маҳкумларнинг озод этилиши ислоҳотларга умид қилишга замин яратганди, аммо ҳукумат ҳали ҳам бу одамларнинг юридик жиҳатдан оқланиши, хусусан адолатсиз ҳукмларнинг бекор этилиши ва зарур тиббий муолажа олишига имконият яратмаган. Бу ўта муҳим, чунки кўплаб собиқ маҳкумларнинг соғлиғи жиддий шикаст кўрган”, дейди ташкилот.

Ундан ташқари, ҳисоботга кўра, экстремистик ва бошқа сиёсий айбловларда айбланган яна минг одам панжара ортида қоляпти. Улар орасида Акром Маликов ва Рустам Абдуманнопов каби олимлар, кинорежиссер Мирсобир Ҳамидқориев, фермер Арамаис Авакян, журналист Владимир Калошин, диний фаол Руҳиддин Фахриддинов, ҳарбийлар Равшан Қосимов, Виктор Шин, Алишер Очилдиевлар бор.

Human Rights Watch’га кўра, Адлия вазирлиги 2018-2019 йилларда ноҳукумат ташкилотларни рўйхатга олишни осонлаштириш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни сусайтиришни эълон қилган, аммо бу сезилмаган.

“Адлия вазирлиги ҳали биронта янги инсон ҳуқуқлари ташкилотини рўйхатдан ўтказмади ва Аъзам Фармонов, Аъзам Турғунов ва Дилмурод Саидовларнинг “Адолатни қарор топтириш” ноҳукумат ташкилоти аризаси уч марта рад қилинган. Бу ташкилот жиноий суд процессларини ислоҳ қилиш ва адолатсиз ҳукм қилинганларни оқлаш ишлари билан шуғулланиши мақсад қилиши кўзланган”, дейилади ҳисоботда.

Айни дамда, Human Rights Watch ўзининг ҳам ҳамон Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаганини эслатади. Ташкилот 2017 йил августидан бери Ўзбекистонга сафар қилиш ва мустақил равишда суриштирувлар ўтказиш имкониятини қўлга киритган, аммо Олий суднинг 2011 йилда чиқарган қарори ҳали ҳам кучда қолмоқда ва Human Rights Watch рўйхатдан ўта олмаяпти.

Ташкилот ёзишича, 2019 йилда Ўзбекистонда шаҳар ва туманларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш доирасида уйларнинг ёппасига шошилинч тарзда бузилиши ортидан жамоатчилик норозилиги ошгани кузатилган.

«Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунлар талаб қиладики, жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкининг олиб қўйилиши ёки сотиб олиниши маълум жараёнлар ва муносиб бадал пулининг тўланиши билан амалга оширилиши керак. Кўчмас мулк зинҳор-базинҳор ўзбошимчалик билан олиб қўйилмаслиги ва унинг эгаларига асоссиз босим қилинмаслиги керак”, дейди ҳисобот.

Human Rights Watch ҳукуматнинг баъзи амаллари мулк эгаларининг кескин чораларга қўл уришларига сабаб бўлганини айтади ва ўтган июль ойида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мулк эгаси томонидан ҳоким муовинининг ёқиб юборилиши, ҳамда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида йўлни тўсиб олган мулк эгаларини милиция ва Миллий Гвардия томонидан тарқатишга уринишлар бефойда бўлганини санаб ўтади.

Ҳисоботда, шунингдек, мажбурий меҳнат ва жинсий озчиликлар ҳуқуқлари соҳасидаги аҳвол қораланган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube