Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонлик блогер Шабнам Оллошукурова: Ўзбекистондан кетмасам, ўлдиришарди

Ўзбекистонлик блогер Шабнам Оллошукурова: Ўзбекистондан кетмасам, ўлдиришарди
22 Ocak 2020 - 1:44 'да юкланди ва 1413 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонлик блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова ўлим таҳдидлари остида ватанни тарк этганини айтган.

Бу борада блогер Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилган.

Унинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда таъкидлашича, агар жим юрмаса, амалдорлар уни ўлдириш билан таҳдид қилишган.

Танқидий чиқишлари ортидан олдин маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва руҳий касалхонага мажбуран ётқизилган икки гўдакнинг онаси ҳатто ўз болаларини ҳам олиб кетолмаганини айтади.

Шабнам Оллошукурова ҳозир қаерда ва унга қарши айнан қандай таҳдидлар қилинган деган саволлар билан қизиқдик:

Хоразмлик блогерга нисбатан қўлланилган жазо чоралари айнан Ўзбекистон ўзгараётганини айтаётган паллага тўғри келмоқда.

Шавкат Мирзиёев президент бўлиши билан мамлакатни бутунлай ислоҳ қилишини айтган ва сўз эркинлиги ҳам бўғилмаслигини таъкидлаганди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистондаги қатор вебсаҳифалар ва блогерлар мамлакатдаги муаммолар ҳақида гапира бошлашган.

Хусусан, ишсизлик, четда ишлааётган мигрантлар, мардикор аёллар, таълим ва тиббиётдаги абгор аҳвол, ўрта бўғиндаги коррупция, мамлакат ва халққа зарар етказаётган қонунлар ҳақида ёзилмоқда.

Аммо Шабнам Оллошукурова билан кечган сўнгги воқеалар эса айтилаётган ислоҳотларни барча амалдорлар ҳам бирдек қувватлаётганини савол остига ташлаши мумкин.

Мирзиёев Ўзбекистонидан кетаётганлар

Президент Мирзиёев 2016 йилдан бери диний ва сиёсий эркинликлар таъминланишини ва кенг кўламда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилишини айтиб келади.

Айн пайтда, диний мавзуларда ёзадиган қатор блогер ва фаоллар ҳуқуқ тартибот идораларига чақирилган ва баъзилари маъмурий қамоқ жазоларига ҳам ҳукм этилганди.

2018 йил охирида эса ҳижобни ҳимоя қилган имом Фазлиддин Парпиев Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини айтганди.

Шуниси ҳам борки, Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши билан узоқ йиллар давомида Ўзбекистонга қайтолмаган, қидирувда бўлган ва ёки шунчаки келишдан қўрқиб юрган ўзбекистонликларнинг ҳам ватанга йўллари қайта очилди.

Бироқ айрим мухолифат вакиллари ва ҳукумат танқидчилари ҳанўз Ўзбекистонга кела олишмайди.

Президент Мирзиёев мухолифатга йўл берилишини, аммо четдан келадиган мухолифатга йўл йўқлигини урғулаган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни дунёга очиш ва қўшнилар билан алоқаларни мустҳамкамлашга катта эътибор беради.

Ҳақиқатан ҳам Овир ёки четга чиқиш визаси бекор қилинди, қўшнилар ва ўнлаб давлатлар билан визасиз тизим жорий этилди, валюта конвертацияси бошланди ва мажбурий меҳнатга чек қўйиш йўлида кескин қадамлар қўйилиши айтилди.

Британиядаги The Economist нашри эса Ўзбекистонни ҳатто “2019 йил мамлакати” деб эътироф этди.

Бироқ танқидчиларга кўра, мамлакатда Совет Иттифоқидан ҳамда Ислом Каримов давридан мерос қолган шафқатсиз бошқарув усуллари, қийноқлар ва фуқароларнинг конституицон ҳуқуқлари бузилишига ҳамон тўлиқ чек қўйилгани йўқ.

Кўпчилик кузатувчилар иқтисодий ислоҳотлар монополистларга хизмат қилаётгани, мулк дахлсзилиги бузилаётгани, коррупцияга қарши кураш самарали бўлмаётгани, суд мустақиллиги савол остида қолаётгани ва ижроия ҳокимият (ҳокимликлар) иш усулида феодалча унсурлар сақланиб қолгани ҳақида ҳам айтадилар.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube