Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АҚШ элчихонаси: Нафосат Оллошукурова Ўзбекистондан чиқиб кетиши олдидан у билан учрашганимиздан мамнунмиз!

АҚШ элчихонаси: Нафосат Оллошукурова Ўзбекистондан чиқиб кетиши олдидан у билан учрашганимиздан мамнунмиз!
22 Ocak 2020 - 20:52 'да юкланди ва 1448 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Twitterдаги расмий саҳифасида ўзбекистонлик таниқли блогер Нафосат Оллошукурованинг мамлакатни тарк этганига муносабат билдирган.

Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни ўз йўли билан тарк этди. АҚШ элчихонаси у билан чиқиб кетиши арафасида учрашганидан бағоят мамнун ва унинг тақдирини яқиндан кузатишда давом этади”¸ дейилади элчихона 21 январь куни эълон қилган твитда.

АҚШнинг Тошкентдаги шлчихонаси эълон қилган твит.
АҚШнинг Тошкентдаги шлчихонаси эълон қилган твит.

Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этиши арафасида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюм билан учрашган эди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига қадар АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари бўлиб ишлаган Розенблюм инсон ҳақлари ва демократия ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш билан танилган нуфузли дипломат саналади.

Хоразмлик журналист Маҳмуд Ражабнинг ўтган йил кузидаги норозилик юришини жонли тарзда ëритгани ортидан аввалига маъмурий ҳибсда¸ сўнгра руҳий хасталар касалхонасида сақланган Оллошукурова 18 январь куни Ўзбекистонни тарк этди.

Хорижга чиққанидан сўнг Озодликка берган илк интервьюсида Оллошукурова ўзига нисбатан тўхтамаган таҳдидлар ва қўлланилган қийноқлар ортидан Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube