Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«ЕОИИга кириш жуда ҳам кучли таъсир қилади. Салбий тарафдан» — Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи билан суҳбат

«ЕОИИга кириш жуда ҳам кучли таъсир қилади. Салбий тарафдан» — Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи билан суҳбат
27 Ocak 2020 - 16:30 'да юкланди ва 1067 марта ўқилди.

Kun.uz сайти ходимлари Росияга сафар чоғида турли соҳа вакиллари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг иш фаолияти ва муаммоларини ўрганишга ҳаракат қилди. Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Валентина Чупик билан суҳбатда мигрантлар ҳаётига оид муҳим жиҳатлар ҳақида сўрадик. Суҳбат ўз-ўзидан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласи билан боғлиқ тарзда кечди.

— Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши борасида кўплаб муҳокамалар бўлмоқда. Айтинг-чи, Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилиши ўзбекистонлик мигрантларга қанчалик даражада таъсир қилади?

— Бу жуда ҳам кучли таъсир қилади. Кўпроқ салбий тарафдан. Бунга мисол қилиб қирғиз мигрантларини айтишим мумкин. Қирғиз мигрантларини ҳибсга олиш бўйича мурожаатлар ўзбек мигрантлариникига қараганда икки баравар кўп. Аслида Россияда ўзбекистонлик мигрантлар сони қирғиз мигрантларига қараганда 6 баравар кўп.

Қирғиз мигрантларини ҳибсга олиш қай даражада тўғри? Бу борада Сергиенконинг (Москва миграция масалалари бўйича бошқарма раҳбари, полиция полковниги Дмитрий Владимирович Сергиенко – таҳр.) патент тўловчи фуқароларни давлатдан чиқариб юбормаслик ҳақида махсус буйруғи мавжуд. Қирғизистон фуқаролари патент тўлашмайди, чунки улар Евросиё иқтисодий иттифоқи фуқаролари ҳисобланади.

Демак, шу билан бирга улар бошқалардан кўра ҳимоясиз ва уларнинг ҳар қандай ҳуқуқбузарликлари давлатдан четлаштирилиш билан тугаши мумкин. Бу ҳақида полициядагилар ҳам яхши билади. Шунинг учун, айнан қирғиз мигрантларини кўпроқ ушлашади. Чунки улардан пул ундириш осонроқ.

Ҳа, улар ҳар ой 5 минг рубль патент тўлашмайди. Лекин полиция ходимлари улардан ойига 1,5-2 баравар кўпроқ пул ундиришади. Чунки уларни ҳафтада ўртача икки марта ушлашади. Бизнинг мигрантларни эса икки ҳафтада ўртача бир марта ушлашлари мумкин.

Бундан ташқари, бизнинг мигрантлар билан солиштирганда қирғиз мигрантларининг расмий ишга жойлашиш имкониятлари пастроқ ҳисобланади. Иш берувчи ҳам аҳмоқ эмас, кўп солиқ тўлагандан кўра камроқ солиқ тўлаш фойдалилигини тушунишади.

Қирғизистонлик мигрантларни ишга олгандан кейин жисмоний шахслар учун даромад солиғини тўлиқ тўлаш керак бўлади. Патент билан ишловчи муҳожирларга эса бундай солиқ тўлаш шарт бўлмайди. Қолаверса, уларга ижтимоий тўловлар ва мажбурий тиббий суғурта тўловлари ҳам шарт эмас.

Бу шуни англатадики, патент тўлаб ишловчи мигрантларни ишлатиш иш берувчига тахминан 20 фоизга арзон тушади. Шу сабабли, Қирғизистон фуқаролари сохта меҳнат шартномаларини сотиб олишга мажбур бўлишмоқда ва бу шартнома бўйича ҳеч қандай тўловлар ушлаб қолинмайди. Буни текшириш жуда ҳам осон. Агар меҳнат шартномасининг сохталиги исботланса шартнома, миграция ҳисоби бекор қилинади ва мигрант давлатдан чиқариб юборилади. Бундай вазиятга бизнинг мигрантлар ҳам тушиши мумкин, агар улар Евроосиё иқтисодий иттифоқи фуқароларига айланишса.

Шуни биламанки, Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирганидан кейин нархлар кескин кўтарилди. Шунингдек, Қирғизистон иттифоқига кириши билан саноат соҳаси ҳам йўқ бўлиб кетди. Уларнинг тикувчилик корхоналари маҳсулотларини Россияда сотиш орзулари, афсуски амалга ошмади.

Ҳа, улар савдо-сотиқ билан шуғулланишмоқда, лекин Россиянинг тикув маҳсулотларини сотишмоқда. Кириб келаётган солиқ ва тушумлар Қирғизистон бюджетига эмас, балки Россия иқтисодига фойда олиб келмоқда. Ишчилар ўша-ўша Қирғизистон ишчилари.

 Россияда ўзбек мигрантлари учраётган асосий муаммолар нималардан иборат?

— Асосий муаммо — ишчиларни ноқонуний ҳибсга олиш ва улардан пул ундириш. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ўзбек мигрантларининг аҳволини яхшиламайди. Юқорида айтганимдек, фақат ёмонлашиши мумкин. Чунки ҳужжат тайёрлашда ҳозиргидек тартиб бўлмайди.

Иккинчи жиддий муаммо давлатдан чиқариб юбориш масаласи. Менга мурожаат қилганларнинг 40 фоизи қирғиз фуқаролари. Уларнинг 10 фоизи Россияда. Расмий статистика бўйича 10 фоиз, лекин амалда бундан тўрт баравар ортиқ миқдор. Бу ҳам ЕОИИга киришнинг оқибати ҳисобланади.

Мигрантлар учрайдиган учинчи муаммо — ойликни ололмаслик масаласидир. Қирғизларда эса бу муаммо ҳам ўта сезиларли даражада кўп, чунки улар билан шартнома тузишда ҳужжат тайёрланмайди, уларни мажбурлай олмайсан ҳам. Ўзбекларда бундай муаммо камроқ.

     Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек мигрантларига ёрдами сезиляптими?

— Ҳозирда ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ишлай бошлади. Уларга раҳмат айтамиз, аммо бу агентлик раҳбарининг шахсий ташаббуси бўлиб қолишидан қўрқаман. Бу вазият у ерда ишлаётган инсонларнинг шахсига боғлиқ бўлиб қолишидан жуда қўрқаман. Бу ҳали тизимли тарзда йўлга қўйилмаган. Лекин уларга миннатдорчилигимни билдираман. Кўп йиллардан буён биринчи марта қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Олдинлари ёлғиз курашишга мажбур эдим. Ҳозирда умид бор. Лекин мен истардимки, бу бир тизим тарзида йўлга қўйилсин. Яъни фуқароларни ҳимоя қилиш тизими.

Нафақат ташқи меҳнат агентлигига, балки Ўзбекистон элчихонасига ҳам фуқароларимизнинг ҳимоя қилиниши тўғридан-тўғри мажбурият тарзида юклатилиши керак. Вена конвенциясида давлат ўзининг ҳар бир фуқаросини ҳимоя қилиши мажбурийлиги қайд этилган. Элчихона турли тадбирларга эмас, айнан шу муаммога эътибор қаратишини хоҳлардим.

Ҳар бир мигрантда муаммо бир хил, патент бор ёки йўқлигидан қатъи назар полициячилар улардан пул ундиради. Кейин давлатдан четлатишади. Четлатишларнинг ярми исботли бўлсада, кўп қисми ноқонуний, асоссиз амалга оширилади.

Россиядаги иш берувчилар ойлик бергандан кўра ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига пора беришни афзал ҳисоблашгани сабабли ойлик тўламаслик ҳолатлари юз беради. Масалан, улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларига пора бериб уларни чақиришади, кейин улар ишчиларни ҳужжати жойида эмасликда айблаб, уларни депортация қилдиришлари ҳам мумкин. Бу ҳолат Россия қонунларига тўғри келмайди. Давлат хизматчилари эса қонунга бўйсунишни мажбурий деб билишмайди. Ҳатто уларни ҳукумат қўллаб-қувватлаши ҳам мумкин. Ҳаёт шунақа.

Ўзбекистонда мени кўзим кўк бўлгани сабабли тўхтатишларини умуман тасаввур қила олмайман. Лекин бу ерда кўзинг кўк бўлмагани учун сени тўхтатишади. Россия билан таққослаганда Ўзбекистон қонунга амал қиладиган давлат. Россия миллатчироқ давлат ҳисобланади.

«Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиши бўйича масалалар ўрганилмоқда.

Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг хоҳиш-иродасига таянамиз.

Шунинг учун халқ вакиллари бўлган депутат ва сенаторларимиз парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари керак.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу йўналишдаги таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишларини якунлаб, тегишли хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига тақдим этсин.

Шу билан бирга, биз Жаҳон савдо ташкилоти билан бошланган мулоқотимизни, ҳамда Европа Иттифоқи билан Ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги янги битимни тузиш бўйича ишларни изчил давом эттирамиз. Шунингдек, биз бошқа халқаро ва минтақавий иқтисодий ташкилотлардаги иштирокимизни, янада кучайтирамиз», деди президент.

Манба: kun.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube