Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шайтон қиёфасидаги “ҳуқуқ ҳимоячилари”

Шайтон қиёфасидаги “ҳуқуқ ҳимоячилари”
28 Ocak 2020 - 11:03 'да юкланди ва 2503 марта ўқилди.

ШАЙТОН ҚИЁФАСИДАГИ “ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ”

Ушбу макон ва фазодан иборат икки кўламли, кеча, бугун, эртадан иборат уч ўлчамли вақтинчалик паноҳ топган қўналғамизда ҳамма нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси мавжуддир. Бошланган нарса албатта тугайди. Ҳаётга ўлим нуқта қўяди. Ҳар қандай жиноят ишига эса охир оқибат қози, замонавий тилда айтадиган бўлсак судья ўз ҳукми, ажрими билан нуқта қўяди. Буни қарангки 2016 йилнинг апрель ойида Тошкент вилояти Қибрай тумани прокуратураси томонидан М.Захидов, С.Довудхўжаевларга нисбатан стартга чиқарилган жиноий иш ҳам ойлар мобайнидаги узоқ сарсонгарчилик, саргардонликдан, паузалардан, чекинишлардан сўнг чарчаб, ҳориб, яримжон бўлиб йил деганда финишга етиб келди. Бунга албатта аллақачон нуқта қўйса бўлардию, аммо нимагадир бу ҳолат 2017 йилнинг апрель ойига келиб буткул бўлмаган ўз хотимасини топмоқда. Нима бўлганда ҳам ҳечдан кўра ҳеч бўлгани, тўлажон эмас яримжон ҳам балки мақулдир.

Ҳаёт биз ўйлагандан ҳам қизиқ назаримизда. Неча миллиард одам бу дунёдан иссиз кетганини ёки кетишини ким ҳам биларди. Билишни ҳам иложи бўлмаса керак.Йиғлаб келиб, йиғлатиб кетгизтирадиган бу фоний ва боқий дунёда, энг олий суд бўлмиш виждон суди олдида вақти соати келиб кўпчилик жавоби бера олмаслиги аниқ ва тиниқдир. Чунки биз бир-биримиз учун жавобгар бўлган муҳитда яшамоқдамиз. Кимнидир хатолари, айби, ёки жиноятларини кўриб туриб уни олдин олмаганимиз, чора кўрмаганимиз учун ўша қатори жавобгар бўламиз. Чунки ҳаммамиз бир-биримиз учун бир миллат, бир ҳалқ бўлганимиз, бир ватанда яшаганимиз учун маъсулдирмиз. Бўлмаса бир миллат, халқ бўлишни, ватанда яшашни бу ўлчамли дунёда кераги йўқ эди. Бу дунёда шу сабаб ҳамма ишлар эзгу-мақсадлар учун амалга ошрилади. Балки ўтган асрнинг 96-йилида Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси шундай эзгу ниятлар йўлида тузилган, миллатни, халқни маърифат йўлига етаклашни ўз олдига мақсад қилиб тузилгандир. Ахир орзуга айб йўқ дейишадику. Аммо минг афсуски буларнинг ҳаммаси бир одамнинг, яъни “академик жиноятчи” М.Захидовнинг касофати бирлан сароб бўлиб чиқди.

Маълумки ҳар қандай нодавлат ташкилоти ўз моҳиятига кўр демократия мактаби бўлиб, халқ ва ҳокимият ўртасидаги кўприк сифатида фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Афсуски демократия мактаби бўлмишЎзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жиноий унсурларнинг тўдабошиси М.Захидов бошчилигидаги жиноий уюшма аъзолари томонидан демократия мактабига эмас, балки бузуғунчилик мактабига айлантирилди. Албатта бунда “олимларнинг олими” М.Захидовнинг жиноий уюшма раҳабари сифтидаги хизматлари беқиёсдир. Унинг бузуқ қарашларига, жиноий ҳаракатларига қарши чиққанлар бадном қилинди, қўмитадан четлаштирилди. Натижада унинг атрофида ёт деса ётадиган, тур деса турадиган, чизган чизиғидан чиқмайдиган садоқатли кўппакларгина қолди холос. Қўмита турли фирибгарлар, товламачилар ва жиноий унсурларнинг минбарига айланди. Бу минбардан туриб улар инсон ҳуқуқларини ҳимоячиларимиз дея кўксига урган ва мандат тақдим қилган ҳолда санаб саноғига етиб бўлмайдиган ғайриқонуний ишларни содир этишди. Буни биринчилардан бўлиб “доноларнинг доноси” М.Захидов бошлаб берди.

Гарчанд Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Уставининг 3.1-бандига мувофиқ қўмитанинг умумий мажлиси йилига бир марта ўтказилиши, 3.3-бандига мувофиқ қўмита раиси умумий мажлис томонидан 1 йил муддатга сайланиши кўзда тутилган бўлсада, 2013 йилнинг февралига қадар 17 йил мобайнида бирон марта ҳам унга риоя қилинмаган. Бунга риоя этишни таалаб қилганлар эса ёмонотлиқ қилинган, ҳамда қўмитадан ғайриқонуний равишда четлаштирилган. Том маънода демократия мактаби бўлмиш ушбу нодавлат, нотижорат ташкилотда “Юлий Цезарь”бўлмиш М.Захидовнинг тоталитар тизими, унинг диктатураси яратилган. У доим кўксига урганича бу бизники бўлиши керак бўлган қўмитани, меники дейишдан чарчамасди. Йиллар мобайнида ҳеч ким унинг мушугини пишт дея олмаган. Наинки ушбу шахс атрофидаги жиноий ҳамтовоқлари билан қўмитани буткул ўзлаштириб олган ҳолда кўплаб жиноятларни содир этиш учун замин яратиб берган. Буларни баён қилиш учун битта китобни бети камлик қилади. Биз томонимиздан бунинг тасдиғи сифатидаги кўплаб материаллар исбот сифатида суд тергови даврида судга тақдим этилди. “Алломаи замон” М.Захидовнинг ушбу қилмишлари натижасида қўмита парчаланиб умумий раҳбарлик тизими ишдан чиққан, ҳеч ким ҳеч кимни танимас ва тан олмас, вилоят бўлимлари ҳам от ўрнинг той босади деганидек М.Захидовга ўхшаш шахслардан шаклланган эди. Албатта бу бизга қўмитага аъзо бўлиб кирган 2012 йил март ойидан бошлаб маълум бўлди. Нима қилиб бўлса ҳам вазиятни ўнглаш давр тақозоси эди. Буни жимитдекгина англаб етишга мажбур бўлган М.Захидов бу борада ўз худбинлигини йиғиштириб ислоҳотлар учун дарча очиб берганидан фойдаланиб қисқа муддат ичида банк ҳисоб рақамини очишга, қўмита учун офис олишга, бир қанча вилоятларда бўлимларнинг фаолиятини тиклашга эришилди.

Шулардан бири қўмитанинг Тошкент вилояти бўлими бўлиб, унда раис Ж.Холматовдан бошқа аъзоси йўқ эди. Унинг қонун доирасидаги ўн кишидан иборат аъзолари шакллантирилди. Ж.Холматовга бўлимнинг муҳри, штампи, гувоҳномаси, уставини жамоага топшириш вазифаси юклатилди. Лекин Ж.Холматов томонидан бўлимнинг муҳри, штампигина топширилди холос. Қолганларини эса йўқолган дея топширгани йўқ. Буни қарангки ўша пайтда мен 2008 йилдан бери ташкилот аъзоси бўлганман деб дастлабки тергов ва судда кариллаган жиноятчи С.Довудхўжаев на ерда, на кўкда бор эди. Лекин қисқа муддат ичида барча вилоятларга чиқиб аҳволни ўнглашни имкони бўлмади. Андижон вилоятида М.Отахоновнинг “оилавий синдикатига” чек қўйилди. Мен М.Отаховни 2005 йил Андижон воқеалари даврида ҳимоя қилган бўлиб, миннат эмасу ҳам унга яқинларига анча хизматим синган буни ўзи ҳам, яқинлари ҳам эътироф этишиб қиёматли дўстлик ваъда қилишган эди. Лекин минг афсуски буларни инобатга олгани йўқ. Навоий вилоятида унинг собиқ раиси томонидан сандиққа бисот қилиб ташлаб қўйилган қўмитага тегишли барча ашёлар олиниб, янги раҳбариятга топширилди. Қолганларига эса қўл узатишга улгура олмадик. Табиийки ушбу ижобий ишлар кимгадир ёқмаслиги тайин эди. Бу биринчилардан бўлиб жиноятчи М.Захидов, унинг гумашталарига ёқмаганини эса тушунитиришни ҳожати бўлмаса керак. Декабрь ойига келиб уставга мувофиқ йилда бир марта ўтказиладиган умумий йиғилишни ўтказиш лозимлиги айтилганда эса уларнинг афти доска латтадек бужмайиб қаршиликни бошлаб юборишди. Ташкилотнинг муҳри, штампи, гувоҳномаси офисдан олиб кетилиб, уни бекитиш ҳаракатига тушилди. Бунга биз йўл қўймадик. Февраль ойига келиб ижара ҳақи қиммат бўлгани туфайли Ҳ.Олимжон метроси ёнида жойлашган офисимиздан Буюк Ипак йўли метроси ёнида жойлашган янги офисга кўчиб ўтишга мажбур бўлдик. Шу жараёнда идорада мавжуд бўлган барча ашёлар, бизга берилган яроқсиз стол-стуллардан ташқари янги офисга олиб келинди. Бу жараёнда бўлимнинг Тошкент вилояти бўлими раиси Ж.Холматов ҳам иштирок этди. Шундай бўлишига қарамай тўридан гўри яқин ушбу қария, йиллар мобайнида бизни ўғрига чиқариб кўплаб туҳматона аризаларни ёзишдан чарчимади. У энди чарчадим деганда эса эстафетани бизни ташкилотга алоқаси бўлмаган С.Довудхўжаев олиб туҳмат машинаси янги қувват билан ишлай бошлади.

Устав талабларидан келиб чиқиб, ҳамда жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судининг 16.02.2011 йилдаги ҳукми ижросини таъминлаш мақсадида, кўпчилик қўмита аъзоларининг талабига кўра 2013 йилнинг 12 февралида умумий йиғилиш ўтказилиб, қонун ва қўмита уставига мутлоқ риоя этмаганлиги боис жиноятчи М.Захидов ва унинг гумашталари қўмитадан четлаштирилди. Ушбу суд ҳукмига кўра жиноятчи М.Захидов Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 189-Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш,190-Фаолият билан лицензиясиз шуғулланишмоддалари доирасида айбдор деб топилиб 9.043.000 сўмлик жаримага тортилган ҳамда 3 йил муддатга мансабдорлик вазифаларида ишлашдан маҳрум этилган эди.

Унинг ўзини тили билан айтганда диплом сотган эди. Дастлабки терговда терговчи нима учун илгари судлангансиз деган саволига бу шахс димлом сотганман дея жавоб берган эди. Убошчилигидаги жиноий гуруҳ Янгийўл шаҳрида Москва давлат сервис университетни бўлимини ғайриқонуний равишда очган ҳолда, қанчадан қанча ёшларга сохта дипломлар бериб уларнинг келажагини барбод қилишган эди. У эса на суд ҳукмига, на умумий йиғилиш қарорига бўйсунмай қўмитага тегишли ашёларни беришдан бош торта бошлади. Бизнинг турли ташкилотларга юборган аризаларимиз эса ижобий самарасини бергани йўқ. Улар эса тушиб бўлган қинғир йўлидан қайтишни ҳоҳлашмас эди. Бизнинг муоаммони тинч йўл билан этиш йўлидаги барча уринишларимиз эса бесамар бўлиб чиқаверди. Устига устак қўмитани раҳбари этиб сайланган Хоразм вилояти бўлими раиси Равшан Гаппаров М.Захидовнинг дўқ-пўписаларидан “сузма” қилиб қўйди шекили бир кетганича қайтиб келмади. Унинг қаторидан қўмитанинг Жиззах вилояти бўлими раиси З.Раззоқов, Навоий бўлими раиси Д.Ахадов кўп ўтмай мустаҳкам жой олди. Улар ўзларининг иккиюзмалачилигини яшириб ўтиришгани йўқ. Фақат қўмитанинг Андижон вилояти раҳбари А.Дадабоев фуқаролик жасоратини кўрсатган ҳолда охириги дақиқагача ёнма ён туриб берди. Тошкент вилояти бўлими раиси “генерал” А.Махмудов эса бошқарув кенгаши аъзоси С.Икромов билан фақат бутилка ичида учрашиб шакаргуфторлик билан машғул бўлишди. Оқибатда М.Захидов ва унинг сон-саноқсиз лайчалари олдида бир ўзим қолган эдим. Улар сиёҳи қуримасдан туриб кетма- кет аризалар ташлар, интренет саҳифаларида мени бадном қилувчи материаллар тарқатар, ифлосликнинг барча кўринишларидан фойдаланишар эди.

Уларнинг сафи кенгайса кенгаяр эдики аммо тораймас эди. Энг қизиғи уларнинг ҳеч бирининг қўмитага мутлоқо алоқаси бўлмасада уни номидан чиқиш қилишар эди. Шулардан бири ўзини қўмитанинг Андижон вилояти бўлими раиси деб эълон қилган С.Зайнобиддинов эди. Уни яхши танирдим. 2005 Андижон воқеаларида уни ўзини (Ўзбекистон Республикаси ЖК 139 — моддаси 3 — қисмининг «г» банди, 139 — моддаси 3 —қисмининг «а, г» бандлари, 159 —моддаси 3 —қисмининг «б» банди, 244’— моддаси 3 —қисмининг «а, в» бандлари, 2442 — моддасининг 1 —қисми билан айбланган) ва ўғлини ҳимоя қилишга тўғри келган эди.У билан Заниготадаги турмада 2006 йил адашмасам февралида учрашган эдим. Шунда у менга чексиз миннатдорчилик билдириб умрбод унитмаслигини айтган эди. Албатта у мени “унитмаган” ҳолда интернет оламида бир-биридан ажойиб “совғалар” ҳадя эта бошлади. Захар солмоқ эрур касби илоннинг деган ақидага риоя қилган ҳолда эътибор ҳам қилмадим. Республика муҳри бир сиқим жиноий гуруҳ аъзолари қўлида бўлганлиги туфайли улар дуч келган итни ҳам , эшакни ҳам дуч келган лавозимга тайинлаб қўйишар эди. Ваҳоланки қўмита нодавлат ташкилоти, ҳамда амалдаги қонунларга мувофиқ ҳеч ким буйруқ чиқарилиб раҳбар сифатида тайинланмайди, балким тегишли худуд аъзолари томонидан сайланади. Тўрт йил улар билан бир ўзим курашишимга тўғри келди. 2016 йилга келиб ёнимга қўмитанинг Тошкент вилояти раиси этиб сайланган Собиржон Эргашев қўшилиб юким енгиллашгандек бўлди. Наинки у профессионал юрист, садоқатли сафдош сифатида адолат йўлида ҳеч кимдан қўрқмай, юқоридаги “сузмачиларга” ўхшаб ортга қайтгани йўқ. Биргаликдаги ҳаракатларимиз натижасида эса М.Захидов ва унинг лайчаси С.Довудхўжаев ўзлари қазиган чуқурга қулашди.

Жиноятчи М.Захидов ўзининг жиноий ҳамтовоғи С.Довудхўжаевга амалда мавжуд бўлган Тошкент вилояти бўлими муҳрини, штампини йўқолган деб топтирган ҳолда, бўлимнинг янги муҳр, штампини ясаттириб берганидан, у эса бундан фойдаланиб турли ташкилотларга туҳматона шикоятларни ёзишни авж олдирганидан сўнг уларнинг бу “қаҳрамонликларига” чек қўйишга мажбур бўлдик. Ахир бир елкада икки бош, бир қўлда ўнта бармоқ қандай қилиб бўлиши мумкин! Тахт ва тобутнинг эгаси бўлмаганидек ҳеч бир нарсанинг ҳокими мутлақи бўлмайди. Бу ташкилот ҳеч кимнинг, шу жумладан М.Захидовнинг хусусий мулки эмас. У тор доирадаги каззобларнинг манфаати учун эмас балки миллат, халқ, ватан манфаатлари учун хизмат қилиш шартдир. Бизнинг ҳуқуқимиз билан биргаликда бурчимиз ҳам мавжуддир. Энг аосий бурчларимиздан бири амалдаги қонунларга сўзсиз бўйсунишдир. Ўзини “инсон ҳуқуқларини ҳимоячисиман” деб дунёга жар солган, аммо ўзи қонунларга мутлоқ бўйсунмаётган бу шахслардан нима кутиш, қандай ўрнак олиш мумкин? Кимнидир чекига уларнинг ушбу ноқонуний қилмиш қидирмишларига нуқта қўйиш тушиши табиий эди. Буни айнан бизни чекимизга тушганидан эса сира норози эмасмиз. Наинки озгина бўлсада жамиятимизга ин қуриб олган ушбу иллатларга бефарқ қараб турмай имконият доирасида чора кўришга эришдик. Уларнинг миллат, халқ, ватан, демократия манфаатларига етказган зарарларини ҳеч бир ўлчов бирлиги билан ўлчаб бўлмайди. Иборали айтганимизда улар минг бир марта “Сибирь” қилишга арзигулик иш қилишган. Лекин нима бўлганда улар шу миллат, халқ, ватан вакили. Шу ватан бизники. Кулсак ҳам ўзимиз куламиз, куйсак ҳам ўзимиз куйамиз. Ўзаро низолар келишув йўли билан аллақачон ҳал қилинса бўлардию, лекин улардаги худбинлик ҳамма нарсадан устун келди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан судланувчилар М.Захидов ва унинг жиноий ҳамтовоғи С.довудхўжаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 227—моддаси:Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш ўша ҳаракатлар:а) паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса; 228—моддаси:Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш.Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш; 2-қисми ўша ҳаракатлар:б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; 3-қисми:ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш;2441-моддаси 1-қисми:Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш-диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш доирасидаги жиноят иш материаллари ўз якунига етиб, 23 декабрь 2016 йилги ҳукмга кўра судланувчи С.Довудхужаев ЎзР ЖК.нинг 227;228; 244-1-моддалари доирасида айбдор деб топилиб, унга жарима жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 244-1-моддаси доирасидаги айблов фақат С.Довудхўжаевга тегишли бўлиб, бу ақидапараст бошига шляпа кийиб, қўлида тасбеҳ ушлаганича ўзини художўй қилиб кўрсатадиган, ҳатти-ҳаракатларига, лабзига жавоб бера олмайдиган, хамелонга ўхшаб турли қиёфага кира оладиган бир иркит шахс эди. Уни кўп марта инсофга чақириб тўғри йўлга солишни имкони бўлмади.

Дасталабки терговда минг марта пушаймон бўлиб, ноҳақ жабр етказибман деб узр сўради. Суд бошлангандан яна лабзидан қайтди. Суднинг охирида яна пушаймон бўлди, узр сўради. Апелляцияга келганида яна лабзидан қайтди. Сўнг яна туҳматларини бошлаб юборди. Қисқаси бу иркит шахснинг таърифини мен бермай, сиз эшитманг. Наҳотки Ўзбекистоннинг, миллатнинг, халқнинг куни ушбу иркит ақипдарастларга қолган бўлса. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси собиқ раиси судланувчи М.Захидов эса қочиб кетганлиги туфайли, шу кундаги суд ажримига кўра жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб қидирув эълон қилинди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг 23.12.2016 йилги ажримига кўра Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотига тегишли бўлган ва ҳозирги кунда М.Захидовда сақланаётган муҳр, штамп ва гувоҳномалар Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилоти(фуқаровий даъвогар) га, яъни менга қайтариб берилиши белгиланди. Қидирув натижасида ушланган судланувчи М.Захидовга жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг 04.01.2017 йилги ажримига асосан амнистия акти қўлланилиб жиноят иши тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси 04.04.2017 йилдаги суд мажлисида жиноят ишлар бўйича Юнусобод тумани судининг 23.12.2016 йилдаги ҳукми, ажримларини ўзгаришсиз қолдирди..

Шундай қилиб М.Захидов бошчилигидаги жиноий уюшма аъзоларининг яна бир қора қилмишларига нуқта қўйилди. Наинки у бошчилигидаги жиноий гуруҳ аъзолари узоқ йиллар мобайнида амалдаги қонунлар ва қўмита уставига мутлоқ риоя қилмай кўпдан кўп ғайриқонуний ишларни содир этишган. М.Захидов эса бу соҳада уларга намуна ва ибрат бўлган.

Минг афсуски суд ижрочилари Миробод тумани бўлими томонидан ижро учун йўналтирилган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судининг 23.12.2016 йилдаги Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг муҳри, штампи, гувоҳномасини менга, яъни фуқаровий даъвогарга олиб берилиши борасидаги ажрими бажарилгани йўқ. Уларнинг ушбу ғайриқонуний ҳаракатлари эса юқори турувчи органлар томонидан фақат қўллаб қувватланди холос. Менинг қонуний талабларим эса ҳеч ким томонидан инобатга олинмади. Бу орада жиноятчи М.Захидов ҳам бандаликни бажо келтирди. Ташкилотнинг барча юридик атрибутлари унинг жиноий шериклари бўлмиш “сафдошлари”да қолиб кетди.Ушбу қонунсизлик сериали қанча давом этар экан ўйлаб ўйига етиб билмайди киши!!!

Ривоят қилишларича кимдир машҳур саркарда Искандарнинг қабри устига бориб “Ким Искандар деб чақирганда, ер остидан мен Искандарман, мен Искандарман” деган минглаб ҳайқириқлар келган экан. Худди шунга ўхшаб жиноятчи М.Захидовнинг касофати туфайли “Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг раиси ва ўринбосари, аъзоси ким дейилса, минглаб мен раисман, раис ўринбосариман, экспертман, аъзосиман” деган ҳайиқириқлар ер остидан эмас, ер устидан келган ҳолда ҳаммани ақлини шошириб қўйиши ҳеч гап эмас экан. Бунга мен шоҳидлик беришим мумкин. Гоҳида уйланиб қоламан одамизотга нима етмайди ахир?

Ҳамма нарса етиши мумкин экану лекин адолат, виждон етишмас экан. Қайсидир қурбақа фақат вақирлаб ботқоқга бошласа, бир тўда каламушлар эса ҳаммаёқни текис кемириб ўз инларига сиғмай Марсга учиб кетишга ракета қидираётган бўлсалар, қайсидир эшак эса отга миниб олиб эшаклигини намоён қилса, қайсидир бит эса ўз атрофига бит ва каналардан иборат тўдасини йиғиб олиб қон сўриш билан машғул бўлишса, миллатнинг йўлчи юлдузлари ибрат кўрсатиб халқни хақ йўлига бошлаш ўрнига, ўзлари ноҳақлик пойдеворини мустаҳкамлаш билан банд бўлсалар, жафокаш миллат, халқ бу аро ва қаро йўлда қайга боради?

Кимдан нажот олади? Бой берилган вақтни, имкониятни қандай ортга қайтарамиз? Энди ортга қайтаришни иложи ҳам, имкони ҳам йўқ. Бизнинг бирдан бир қиладиган ишимиз бу маълунларнинг ҳаммасидан огоҳ бўлишдир. Шайтон қиёфасидаги миллатфурушлардан, халқфурушлардан, ватанфурушлардан, “сохта демократлардан”, “сохта инсон ҳуқуқи ҳимоячиларидан” огоҳ бўлишимиз, ҳар бир виждонли инсоннинг фарзи ва қарзи бўлиши лозимдир. Шундагина биз уларни кимларнидир тимсолида тарих саҳифасида такрорланишини олдини олган, ҳамда ватан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

2012-2020- Тошкент

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
Руҳиддин Комилов

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube