Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Вафодор диктатор

Вафодор диктатор
01 Şubat 2020 - 22:55 'да юкланди ва 1943 марта ўқилди.

ВАФОДОР ДИКТАТОР

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Шу муносабат билан ўтган йил август ойида ёзганим қуйидаги қораламаларни ўқувчилар эътиборига сунишга қарор қилдим. Бу битиклар Президентнинг портретига чизгилар эмас, балки оддий бир ватандошнинг ўта шахсий, субъектив, беғараз фикр ва қарашларидир.

ПРЕЗИДЕНТ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАЪДАГА ВАФОСИ

Менинг назаримда Президент Ислом Каримов чорак асрлик ҳукмронлик даврида иккита энг муҳим ваъдасини бажаргани билан ҳам тарихда қолади.

(Президентликка сайлов кампанияси олдидан ўз сайловчиларига берган сайловолди ваъдалари, давлат раҳбарлигига қайта ва қайта сайланиб Қуръони карим ва мамлакат бош Қомусига қўл қўярак 33 милён халойиққа қилган қасамёдлари ҳақида индамадим…)

БИРИНЧИ ВАЪДА:
“ЎЗБЕКИСТОННИ ИСЛОМ ДАВЛАТИГА АЙЛАНТИРАМАН!”

1991 йил охирлаган пайтлар. Совет Иттифоқининг биринчи ва сўнгги Президенти Михаил Горбачёв истеъфога чиқиб, Қизил Империя инқирозга учраши оқибатида мустақиллик эълон қилишга мажбур бўлган Ўзбекистоннинг эски коммунист раҳбарияти олдида оғир вазифа турар эди: Қандай бўлмасин ҳокимиятни сақлаб қолиш керак! Бунинг учун қўл остидаги бутун куч, имконият ва воситаларни ишга солиш талаб қилинарди. Айниқса, маъмурий-буйруқ ричагларидан кенг фойдаланиб қолинмаса, оқибат яхшиликка олиб бормаслиги аниқ бўлиб қолганди. Ахир, бир томонда Эрк ва Бирлик деган ташкилотларда ин қуриб олган “ғаламислар” ва уларни қўллаб турган ташқи кучлар, бир томонда кундан кунга норозилиги ортиб бораётган қора халқ ва ичимиздаги “қоп-қора кучлар” яна алламбало уюшмалар. Албатта уларни енгиб, улоқни олиб кетиш осон кечмайди. Вақт жуда тиғиз, сайлов кампанияси бошлаб юборилган. Ўлганни устига тепгандай, мана, Наманганда Тоҳир Йўлдош деган жипириқ “Адолат” исмли ташкилот тузиб, вилоят халқини ўзига эргаштириб олган. Яна Наманган шаҳри ҳудудида шариатни жорий этиб, жиноятчиларни шаръий ҳукмлар билан жазолашни йўлга қўйибди, деган гаплар урчиган. У ёққа бориб, аввало норозиликни бостириш керак, кейин Намангандаги сайловчиларни ҳукумат томонига оғдириб, овозлар сонини кўпайтириш шарт. Бўлмаса, мухолифатга бой бериш ҳеч гап эмас.

Шундай қалтис вазиятда Ислом Каримов ёнига содиқ дўсти Исмоил Жўрабековни олиб, зудлик Наманганга учиб борди. Наманган вилояти ҳокимиятини эгаллаб олган “Адолат”чилар ва бу ерга йиғилган, тинмай Аллоҳу акбар, деб такбир келтираётган минглаб оломон ичига кириб борган Ислом Каримов ўз ҳаётини гаровга қўяётганини билиб турарди. У “гарткамига” таваккал қилган эди: ё ҳозир ёки ҳеч қачон!..

Хуллас, оломонни тинчлантириб, уларнинг раҳбарлари билан бир хонага кириб ўтириб, музокара ўтказиладиган бўлди. Тоҳир Йўлдош ўзларининг талаб ва шартларини билдирди, Ислом Каримов босиқлик билан тинглаб, кейин фикрларини айтди. Уларнинг энг асосий талабларидан бири – Ўзбекистонни Ислом Жумҳурияти деб эълон қилинишига эришиш эди. Президент бунга ҳам эътироз билдирмади.

– Мен бу масалани бир ўзим ҳал қила олмайман, бунга ваколатим ҳам йўқ. Қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлис бор, депутатлар бор. Яхшиси сизлар менга овоз беринглар, Парламентдаги демократ депутатларга қарши мени қўллаб-қувватланглар, ана шундан кейин сизлар айтган Ислом давлати масаласини ижобий ҳал қилса бўлади,- деган мазмундаги гапларни айтган Ислом Каримов чигал муаммо бунчалик осон ҳал бўлишини кутмаганди.

Хуллас, содда оломоннинг гўл, тажрибасиз вакили тажрибали раҳбарнинг ваъдаларини ташқарида ғала-ғовур қилиб турган халойиққа маълум қилгач оламни Аллоҳу акбар садолари тутиб кетди…

Бошида машаққатли кўринган иш хамирдан қил суғургандай осон битган эди. Президентлик сайловида бутун Наманган аҳли “Ислом давлати” деган ширин орзулар оғушида Ислом Каримовга овоз берди.

(Сайлов ўтиб, ҳамма нарса изига тушиб кетгач Президент биринчи ишни Намангандаги “Адолат”чилар билан”ҳисоб-китоб” қилишдан бошлаб, “Ислом Жумҳурияти” тарафдорларини бирма-бир тутиб, қамоқларга тиққани, қатағон этгани, ҳаракат раҳбарларининг қўшни мамлакатларга қочиб, жон сақлаб қолганлари ва кейинчалик оқибатлари қандай хотима топгани ҳақида индамадим…)

Хўш, Президент Наманган аҳлига берган ваъдасининг устидан чиқдими? Ҳа, албатта, Ислом Каримов ўз ваъдасини ортиғи билан бажарди.

Чорак асрлик ҳукмронлик даврида у Ўзбекистонни нафақат Ислом давлатига, балки уни Татяна, Акбар, Гулнора, Лола, яна Ислом, бунинг устига Имон ва Со. давлатига айлантирди…

Хулоса:
Президент ўз ваъдасига вафо қилди. Ёки нотўғрими? Эътирозингиз бўлса айтинг!..

ИККИНЧИ ВАЪДА:
АВГУСТДА “ВО” БЎЛДИ
ёхуд
Ислом Каримовнинг “Буюк Башорати”

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк муқобил президентлик сайлови натижасида ҳокимиятга келган (яна ҳам тўғрироғи ҳокимиятда қолган) Ислом Каримов учун 1992 йил хосиятсиз келди.

16 январ куни Талабалар шаҳарчасида содир бўлган норозилик ҳаракатлари ҳукумат кучлари (ОМОН) томонидан аёвсиз бостирилиб, қон тўкилди. Расмий маълумотларга кўра, 2 нафар талаба ОМОНчиларнинг ўқига учраб, фожеали ҳалок бўлди. Бу янги сайланган Президентнинг имижига қарши қаттиқ зарба эди. Талабаларни зудлик билан автобусларга босиб мажбурий таътилга чиқариб, вилоятларга жўнатган Ислом Каримов бироз тин олгандай бўлди. Энди халққа жавоб бериш керак эди. Шу мақсадда шошилинч ҳукумат йиғилиши чақирилиб, Президент халқ депутатлари олдида чиқиш қилди. Мажлис ТВ орқали тўлиқ намойиш этилди. Минбарда туриб, мавжуд оғир иқтисодий аҳвол ҳақида узундан узоқ гапирган давлат раҳбари охирида халқ вакиллари ва бутун Ўзбекистон халқига илтижо оҳангида мурожаат қилиб: “Августгача сабр қилинглар, илтимос, менга августгача муҳлат беринглар, августда “во” бўлади” деб бош бармоғини осмонга қаратиб ишора қилди.

Тўғриси, мен ўшанда бу гапга унчалик ишонмаган бўлсам ҳам аммо негадир кўнглимнинг бир четида август билан боғлиқ қандайдир умид учқуни пайдо бўлган эди…

Ҳамма августни кутиб яшайдиган бўлди. Бир август ўтди,икки август ўтди, уч август…

Кейинчалик нима бўлгани ҳаммага аён. Халқнинг августдан ҳам, Президентдан ҳам ҳафсаласи пир бўлгач, бор-бора у ваъдани эсламай ҳам қўйишди. Ҳатто одамлар орасида латифа ҳам тарқалди: “Эмишки, бир учрашувда Президентдан августда “во” бўлиши ҳақида сўрашганида у: “Мен ойини айтдим, лекин йилини айтмаганман” деган экан…

Хуллас, мен бу воқеани нима учун эсга олдим? Август ҳақидаги гап шунчаки Ислом Каримовнинг халқни тинчитиш, вақтдан ютиб ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олиш ёки халқни лақиллатиш учун айтган гапи эмас, балки бу биринчи Президентнинг келажак ҳақидаги “Буюк башорати” ҳам эди. Нега дейсизми? Эшитинг! Ислом Каримов токи ўзи тирик экан, Ўзбекистон халқига асло ва асло “Во” бўлмаслигини жуда яхши биларди. Шу боисдан “Август ваъдаси” аслида унинг ўз ўлими ҳақидаги нақд чорак аср олдиндан қилинган башорати эди. Президент 33 милён халқни доғда қолдириб, августнинг сўнгги кунларида бу бевафо дунёни тарк этди.

Хулоса: Ислом Каримов бу ваъдасини ҳам бажарди. Яъни, ҳаммамиз учун “Августда “Во” бўлди”! Ёки эътирозингиз борми?!

П.С. Бу ёзганларимни ўлган одамнинг орқасидан гапириш, ғийбат қилиш, деб ҳукм чиқаришга шошилманг. Мен шунчаки яқин ўтмиш тарихимизда содир бўлган баъзи аччиқ ҳақиқатларни қаламга олдим. Кимнидир қоралаш, бировга ноҳақ тош отиш ниятидан йироқман. Зеро ўтмишни эслаб, воқеа-ҳодисаларга тўғри баҳо бериш келажак учун хайрлидир.

Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ўз салафи мерос қилиб кетган ғайриинсоний тизим ва тузум ҳақида: “Худодан сўраймиз, у кунлар бошқа қайтиб келмасин…” деган сўзларни унутмайлик.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ.

Zarif Sultani
facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Президентдан августда “во” бўлиши ҳақида сўрашганида у: “Мен ойини айтдим, лекин йилини айтмаганман” деган экан…
    Юқоридагини ўқиб беихтиёр: “Каримов роса чапани одам” деган кишини ҳеч муболағасиз Авлиё десангиз ҳақингиз кетмайди, дейди одам.

    02/02/2020 04:28
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube