Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Урал авиакомпанияси коронавирусдан қочаётган Марказий осиёликларни самолётга чиқармади

Урал авиакомпанияси коронавирусдан қочаётган Марказий осиёликларни самолётга чиқармади
07 Şubat 2020 - 19:44 'да юкланди ва 712 марта ўқилди.

Марказий осиёликлар Россия авиакомпаниясининг Кремль манфаатларини инсонлар саломатлигидан юқорироқ қўйиш қароридан норози бўлганлар.

Россиянинг Урал ҳаво йўллари авиакомпанияси можароли вазиятга тушиб қолди. Душанба (3 февраль) куни Хитойнинг Сиань Сяньян халқаро аэропорти ходимлари МДҲ мамлакатларининг қўлида чиптаси бор 70 нафар фуқаросини Россиянинг Екатеринбург шаҳрига учаётган самолётга чиқармаган.

Самолёт Хитой аэропортидан 800 км масофада жойлашган Ухандаги коронавирус хавфидан йўловчиларни эвакуация қилиши керак эди.

70 кишининг 20 нафари ўзбекистонлик, қолганлари Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Молдова ва Беларусь фуқаролари бўлган.

Рўйхатга олиш жойида МДҲ фуқароларига фақат россияликлар самолётга чиқиши мумкинлигини айтишган.

Карвонсарой рейсга чиқарилмаганларнинг бири билан боғланишга муваффақ бўлди. 34 яшар самарқандлик Сарвал Норқулов Екатеринбурда ишлайди ва вақти-вақти билан Хитойдан ўз бизнеси учун маҳсулот олиб келади.

У воқеаларнинг бундай ривожини тасаввур ҳам қилмаганини айтди.

Бу воқеа унга чўкаётган кемада ўлимга маҳкум йўловчилар қолиб кетиб, биринчи класс йўловчилар кемаларга чиқиб олган «Титаник» фильмини эслатган.

Авиакомпания ходимлари йўловчиларга ҳукумат фақат россияликларни олиб кетишни ва Марказий осиёликларни эса эпидемия авж олаётган Хитойда ташлаб кетишга буйруқ берганини айтишди, деди у.

Якунда «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» ўзбеклар учун самолёт юборди, деб таъкидлади Норқулов.

Бошқа МДҲ фуқароларининг тақдири номаълум, аммо афтидан бошқа авиакомпаниялар, жумладан ўз мамлакатлари авиакомпаниялари ҳиммат кўрсатиб, уларни эвакуация қилган.

Урал авиакомпанияси ходимлари ётоқ ва кутилмаган харажатлар олдида қийин аҳволда қолган МДҲ фуқароларига бефарқлик билан, қўпол ва димоғдор муомалада бўлганлар.

МДҲ фуқаролари ўша жойнинг ўзида норозилик билдиришган ва Урал авиакомпаниясидан уларни самолетга чиқаришни талаб қилишган, аммо уринишлар фойда бермаган.

Авиакомпания веб-сайтида чоп этган баёнотга кўра, Россия федерацияси Ҳаво транспорти агентлигининг фақат Россия фуқароларини олиб кетиш ҳақидаги буйруғига асосан чиптаси бор айрим фуқаролар самолетга чиқарилмаган.

Ташқи сиёсатга кўра ҳисоблашиш

Воқеадан бир кун ўтиб, Россия ҳукумати ташқи сиёсат муносабатларига асосланган ҳолда ўз сиёсатини ўзгартирган.

3 февраль куни бортга фақат Россия фуқаролари чиқарилган бўлса, бир кун ўтиб Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароларини ҳам рейсга чиқаришга рухсат берилган.

ЕОИИ Россия назорати остидаги иқтисодий блок бўлиб, унга Ўзбекистон ва Тожикистон аъзо бўлмаган. Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмайди, балки кузатувчи бўлади, деган эди Ўзбекистон президенти Шавкат январь ойида.

Бу қарор Кремлнинг блокни кенгайтириш режаларига путур етказган. Кўпчилик кузатувчиларга кўра, Россия иттифоқдан постсовет ҳудудни ўз таъсири ва назорати остига қайтаришга уриниш учун фойдаланади.

Мамлакатингиз ЕОИИга аъзо бўлмаса, Россия авиакомпаниялари сизни рейсга чиқармас экан, дейди ўзбекистонлик жамоатчилик фаоли ва тарихшунос Нигора Ҳидоятова ушбу ҳолатни изоҳлар экан.

Россиядан фарқли равишда Туркия Хитойга ҳарбий самолёт юборган. У ердан нафақат турклар, балки Озарбайжон, Грузия ва Албания фуқаролари эвакуация қилинди, деб айтган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли 1 январдаги хабарга кўра.

Урал авиакомпаниясининг хатти-ҳаракатларидан азият чекканлар Россия ҳукуматининг МДҲ фуқароларига нисбатан муносабатидан ҳафсаласи пир бўлди, деди Норқулов.

Урал авиакомпаниясининг бундай қилишини билганида ўзбеклар аввал ўз элчихоналарига борган бўлар эди, деди у.

Манба: central.asia-news.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube