Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ билан бирга

Ойдин Солиҳ билан бирга
07 Şubat 2020 - 21:15 'да юкланди ва 1493 марта ўқилди.

(Суратда: Ойдин Солиҳ Вилнюс (Литва) шаҳрида байналминал конференцияда. 2011 йил)

ОЙДИН СОЛИҲ БИЛАН БИРГА
(Хотиралар)

Ойдин Солиҳ устозим билан “Ҳақиқий Тиббиёт” китобини нашрга тайёрлашимиз тахминан бир йил давом этди.

Ҳафтада 5 кун, сабоҳдан хуфтон намозигача – намоз учун танаффусдан ташқари – узлуксиз ишладик.

Кейинги нашларни тайёрлашда ҳам айни интизом ва диққат-эътибор билан ишладик ва бу жараён 3-4 ой давом этарди. Шу даражада диққат-эътибор қилар эдик-ки, масалан 8 та сўз билан ифода қилиш мумкин бўлган жумлани аввалги нашрда 11 сўз билан ёзган бўлсак уни тузатардик.

Албатта, янги ўзгаришларга кўра илова билгилар ҳам қўшар эдик.

Устоз кароҳат вақтларида (қуёш чиқиши, қиёмда туриши ва ботиши вақтларига берилган ном, динимизда бу вақтларда намоз ўқиш макруҳдир) компютерда ишлашни хуш кўрмагани учун, шом номозига азон айтилишига 45 дақиқа қолганда компютерларимизни ёпиб, юришга чиқар эдик.

Бу юришларда зикр қилардик ёки Пайғамбар афандимиз, саҳобалар, маънавияти юксак зотлар ҳақида суҳбат қилардик. Бир куни шундай суҳбат қилар эканмиз иккимиз ҳам туйғуларимизга берилиб кўзларимиз ёшланди. “Мандилинг (салфетка) борми?”, деб сўради Устоз. Ёнимизга сумка олмаганимиз учун чўнтакларимни ковладим, ғижимланган бир мандил чиқди. “Оз ишлатилган бир дона бор”, дедим. “Бер”, деди…

Сўнгра “оз ишлатилган” сўзи иккимизга ҳам жуда кулгули туюлди ва кула бошладик.

Ўша кундан кейин мандилнинг номи орамизда “оз ишлатилган” бўлиб қолди. Зотан иккимиз ҳам бир мандилни бир марта қўлланиб ташлаб юборолмасдик. Исрофдан жуда ҳам қўрқардик.

Бугун ҳам сумкамда “оз ишлатилган”, яна бир марта ишлатилишни кутаётган мандиллар бор.

Хадича Мисга (Hatiçe Misge) Вилнюс (Литва). 2011

Ойдин Солиҳ китоби билан ҳам, яшаш тарзи билан ҳам кўп нарсани ўргатди.

Бу икки бўлимда уч муҳим билги бор.

Кароҳат вақтларида компютер, мобил телефон ишлатиш янада нохуш, бу соатларда зикр билан машғул бўлмоқ керак.

Иккинчиси исрофни энг кичик нарсаларда ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмаслигидир.

Учунчиси, гаплашганда ҳам, ёзганда ҳам сўзни исроф қилмаслигимиз керак, чунки вақт жуда муҳимдир.

Ҳеч кимни ортиқча машғул қилишга ҳаккимиз йўқ.

“Ўзликка Қайтиш Лагер”ларида шахсий фотосуратлар ёрдамида Ойдин Солиҳ билан кечирган хотираларимизни сўзлаб бераяпмиз. Унинг нуқтаи назаридан ҳаётимизда муҳим бўлган нарса нима, устувор нарса нима, энг муҳим хавотиримиз нима бўлиши керак, бу мураккаб ҳаёт ичида қандай истиқоматда қоламиз, руҳий ҳолимизни қандай собит тутамиз ва мутмаин қалбга қандай соҳиб бўлишимизни етказишга урунаяпмиз.

Лагерга қўшилишни истаганлардан илтимосимиз Ойдин Солиҳ фалсафаси билан боғлиқ, уни қўллаш билан боғлиқ, ҳижома, зулук терапияси ва бошқа мавзулар билан боғлиқ ақлингизга келган, сизни сизни қизиқтирган барча саволларингизни ёзсангиз.

Истаймизки, лагердан айриларкан барча саволларингиз жавобини топсин.

Мақсадимиз, жисмонан ва зеҳнан соғлом бўлишнинг йўлини топиш; болаларимиз тўғри одатларга эга бўлишлари учун усуллар ишлаб чиқиш; алоқаларимизни Аллоҳнинг ризосига мос шаклда қуриш ва давом эттириш ва тезлик билан ўзгараётган дунёда ўрнимизни тўғри аниқлаш учун фикр алмашиш; қийматли қатнашчиларимиздан билмаганларимизни ўрганиб, биз билан айни қайғуларни ташиган гўзал инсонлар билан гўзал дўстликлар қуриш…

Хадича Мисга (Hatice Misge)

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube