Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Занжирбанд шер ёхуд маҳкум Акром Малик Навоий билан нега баҳсга киришди?

Занжирбанд шер ёхуд маҳкум Акром Малик Навоий билан нега баҳсга киришди?
08 Şubat 2020 - 19:29 'да юкланди ва 611 марта ўқилди.

Йигирма ёшида навоийшунос олим сифатида эътироф этилган Акром Малик Алишер Навоий таваллудининг навбатдаги санасини қамоқхонада қарши олмоқда.

Маслакдошлари ўтган ҳафта эълон қилинган Президент авфи 30 ёшни қаршилаётган ёш олим ва Ўзбекистон қамоқхонасига ташланган биринчи блогер – Акром Маликка нисбатан ҳам қўлланишига умид қилаётганликларини айтишган.

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирга қадар сиёсий айблар билан қамалган Акром Маликни озод қилиш ҳақидаги чақириқларни жавобсиз қолдирган.

Акром Малик Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳкум этилганди.

Унинг 2016 йилнинг 22 июлида ҳибсга олингани орадан қарийб бир йил ўтиб, ўртага чиққан.

Акром Малик мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати сайтида “Абдуллоҳ Нусрат” тахаллуси билан Каримов тузумини фош этувчи мақолалар чоп этиб келган.

2018 йил августида унинг Навоий вилоятидаги қамоқхонадан Оҳангарондаги 64/9 манзил колониясига ўтказилгани хабар қилинганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати Акром Маликнинг ишини батафсил ёритган.

Акром Малик Алишер Навоий ижодига оид қатор мақола, китоб ва монографиялар муаллифи.

Болалик чоғларидаёқ Навоий дунёсига ошно бўлган Акром Малик Тошкентдаги манзил колониясида ёзилган навбатдаги мақоласида нафақат ўзбек навоийшунослиги, балки Алишер Навоий ижодининг айрим қирраларини ҳам танқидий таҳлил қилишга уринади.

Ёш олимнинг навоийшунос доиралар ва ўқувчилар орасида баҳс қўзғаши мумкин бўлган мақоласи Би-би-си таҳририятининг нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Қуйида муаллиф “Мубоҳаса. Алишер Навоий: Зиддият ва мувофақат чегарасида” деб сарлавҳа қўйган мақолани жузъий қисқартириш билан эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Изоҳ

Инсон ўз нафсига нотаниш фикрлардан – агар бу фикрлар мутлақ ҳақиқатларни, олам низоми бўлган қонуниятларни инкор этмаса, – асло жазавага тушмаслиги керак.

Навоий, навоийшунослик ва навоийшунослар

Саккиз ёшда эдим. Иккинчи синф “Ўқиш” дарслигида Алишер Навоий ҳақида қисқа маълумот ва эртаклар бор эди. Ўшанда бу инсон билан танишдим. Ўн ёшимда “Хамса” ва “Лисонут тайр”нинг насрий баёнларини ўқидим. Ўн тўрт ёшимда “Хазойинул маоний”дан ғазал шарҳлашга қизиқиб қолдим. Ўн олти ёшимда Алишер Навоий ғазалларидан бирига ёзган “шарҳ”им туманимизнинг “Пискент ҳаёти” газетасида чиқди. “Ҳажрдин асру хазинмен, соқиё, тутқил қадаҳ” матлаъли ғазал шарҳи эди бу.

Йигирма бир ёшимда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети талабаси бўлдим. Тасаввуримда Алишер Навоий улуғ шахс эди. Факультетимизда Алишер Навоий мухлислари кўп эди. Ботирхон Акрамов домла Алишер Навоий ғазалларини ўқиб, лекцияларда йиғлайверар эканлар. “Фасоҳат мулкининг соҳибқирони” ва шу каби китобларида Алишер Навоийга нисбатан юксак ҳурмат бор. Бир катта профессор домламиз Навоий эмас, ҳазрат Навоий ёки Алишер Навоий деб айтинглар, акс ҳолда, бу ҳурматсизликдир деган эди.

Шу муҳитда беш йил таълим олдик, ўқидик. Фэйсбукда ҳам Алишер Навоий ҳақида канда қилмай ёзардим. Alishernavoiy.uz деган сайтни очиб, юритардим. Йирик навоийшунос олимлардан Олимжон Давлатов бир куни мени чақириб: “Алишер Навоий қомусий луғатини тайёрлаяпмиз. Сизга вазифа – навоийшунослик тадқиқотлари – диссертацияларни ўқиб, ҳар бирига қисқа шарҳ ёзасиз. Биз буни китобга киритамиз”, – деди. Кейин ишнинг шакли билан таништирди.

Даставвал Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фундаментал кутубхонасига бордим. Кейин Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига. Бу икки даргоҳдаги умумий 107 та диссертацияни ўқидим. Шарҳ ёздим. Йўл-йўлакай Алишер Навоий ҳақидаги рисолалар, китобларни ҳам мутолаа қилдим. Шу тариқа навоийшунослик деб номланган соҳанинг умумий сатҳи ҳақида тасаввурга эга бўлдим. Диссертацияларнинг аксари саёз ва одамлар ҳаёти учун фойдасиз бўлса-да, ёзилганлиги, “олим” номи остида масъулиятсизлик билан қалам қитирлатганларнинг анча кўплиги мени ҳайрон қолдирди.

2016 йил “Алишер Навоий. Қомусий луғат” икки жилдда нашр бўлди. Устозлар менга илтифот кўрсатиб, ҳаммуаллиф сифатида фамилиямни тиркаб юборишди.

Айтмоқчи бўлганим шуки, камина Алишер Навоий асарлари, уларнинг қўлёзма вариантлари, факсимил нусҳалари, табдиллари, замонавий нашрлари, шарҳлари, навоийшунослик методлари, хатто, айрим навоийшунослар билан ҳам бевосита ҳамда билвосита танишман. Бундан тўрт йиллар олдин бир мақоламда: “Мен тан бериб, ҳайратланиб турган нуқта – Алишер Навоий, аммо бу ҳозирча. Ундан ҳам кейинги манзилларга юриш ниятим бор”, – деб ёзганман.

Бугун ўттиз ёшим арафасида – чунки шу йил кузда ўттизга кираман, Аллоҳ насиб этса – Алишер Навоий ҳақидаги хулосаларимни қатъий ва умумлашган ҳолда тақдим этишга қарор қилдим. Қисқагина умримни бир шоирнинг ўттизта асари ичида ўтказиб юбора олмаслигимга иқрор бўлдим. Қолаверса, менга таниш навоийшунослик манбаларининг деярли ҳаммаси бир овоздан Алишер Навоий ижодини бенуқсон, деб сингдириб келади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса, бундан беш юз йил аввал: “Амир Алишернинг форсий шеърлари бехад суст ва фуруддир”, – деган танқиди нима учундир мунозара қилинмайди. Мунозара қилинса ҳам, “Бобур шоҳ эди, Навоий шоҳ оиласи учун бир мулозим. Албатта, бундай танқид шоҳлик даражасидан туриб айтилган” каби мулоҳазалар билан чекланилади. Бироқ Бобурнинг адабиётшунос нигоҳи, адабий диди нима учун Алишер Навоийнинг форсий ғазалларини инкор қилгани қизиқ масала.

Шундай қилиб, Алишер Навоий ижодини чуқур тадқиқ этган, бу хусусда ўнлаб китоблар ёзган Иззат Султон, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Абдуқодир Ҳайитметов, Порсо Шамсиев, Ҳамид Сулаймонов, Азиз Қаюмов, Ботир Валихўжаев, Нажмиддин Комилов, Ёқубжон Исҳоқов, Шарофиддин Шарипов, Ботир Бафоев, Иброҳим Ҳаққулов, Содирхон Эркинов, Афтондил Эркинов, Сайфиддин Рафиддинов, Суйима Ғаниева, Дилнавоз Юсупова, Каромат Муллахўжаев, Фарида Каримова ва бошқа яна ўнлаб заҳматкаш олимларга самимий ва чуқур ҳурматимни сақлаган ҳолда, шоир фалсафасига шахсий муносабатимни билдиришга қарор қилдим. Зотан, бизда Алишер Навоий ижоди ва шахсиятига билдириладиган барча расмий муносабатлар уни улуғлаш позициясида бўлади. Аммо айтилаётган сўзларнинг самимийлиги сўзловчининг виждони билан боғлиқ масаладир.

Дарвоқе, ушбу фикрлар бир йил аввал ёзганим – “Алишер Навоийнинг Илоҳ, олам ва одам ҳақидаги фалсафаси (“Хамса”даги ҳамд ва муножот боболари таҳлили) номли тадқиқот хулосасининг мухтасар шаклидир.

Баҳс

Менинг қуйида айтажакларим кўпчиликнинг, хусусан, адабиёт аҳлининг, каминани таниб-танимайдиганларнинг тасаввурларига зид бўлса, улар юқоридаги дастлабки жумлага назар солишларини сўрайман. Чунки фақирингиз ушбу мақолада туркий қавмларнинг ифтихори, низоми миллат ва дин унвони соҳиби, исми дахлсиз буюклар сафида саналадиган шахс, мутафаккир ва файласуф, Ислом шоири Алишер Навоий билан баҳсга киришмоқчиман. Сен ким бўлибсанки, Алишер Навоий билан баҳс қилурсан! – дейишга чоғланган ўқувчиларимиз, шубҳасиз, мазкур битикларни сўнгига қадар сабр ила ўқишларига тўғри келади. Бу уларни шошиб қарор чиқаришдек хатодан сақланишларига сабаб бўлиши мумкин.

Баҳсни бир неча мавзуларга бўлиб таснифот қилдим. Муҳофазакор (консерватив) қарашларни ёқтирмайдиган, сўзларни янгилаш маънонинг таъсир кучини таъминлайди! – деб биладиган либераллар таснифот сўзини классификация деб қабул қилсалар ҳам бўлаверади. Камина Алишер Навоий билан баҳсга, яъни мубоҳасага киришар эканман, ҳар бир ўқувчи унда дисскуссант ўлароқ қатнаша олади. Мубоҳасамиз оқибатида Алишер Навоий ва менинг муросага келадиган ва ўз позициямизда қоладиган нуқталаримиз аниқланади.

Алишер Навоий Илоҳ, олам ва одам ҳақида қуйидаги концептуал қарашларни илгари сурган.

Биринчи нуқта. Илоҳият баҳси

Алишер Навоий оламни – бутун коинотни Ҳақ таолонинг кўзгуси, деб эътиқод қилган. Шоир “баҳри зот” – зот баҳри деган сўзни қўллаган. Мутафаккир асарларида – у хоҳ шеърий, хоҳ насрий бўлсин, – оламларни яратган зотни Аллоҳ таоло деб атаган ўрин деярли учрамайди. Файласуф шоир Аллоҳни “Тангри” деб номлайди, ал-Бориъ, ал-Холиқ, ас-Сониъ, Акрамал акрамин, Худовандлар худованди, ал-Ҳақ, Робб каби сифат ва исмларни келтирган. Илоҳни номлашда Алишер Навоий қўллаган исм ва сифатлар ичида Аллоҳ калимаси йўқлиги мен учун қизиқ. “Аллоҳ-Аллоҳ, ўлтурур шармандалиқ, Ёдима келса бу янглиғ бандалиқ” каби сатрларларда келган “Аллоҳ-Аллоҳ” ажабланиш маъносида қўлланган. Аммо Аллоҳ исмини келтириб, Уни яратувчи ёки фоил ўлароқ тасбит этилган ўринларни мен кўрмадим.

Шундай бўлса-да, унинг сўзларига кўра, олам – Илоҳнинг лутфи ва инояти сабабли барпо бўлди. Оламнинг йўқ бўлиши Илоҳнинг қаҳрини намоён қилади.

Иккинчи нуқта. Илоҳ ва олам

Оламнинг бор ёки йўқлиги Илоҳнинг илоҳлик сифатига умуман таъсир қилмайди. Олам бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам, Илоҳ мутлақ Илоҳдир.

Учинчи нуқта. Баҳри зот нима?

Баҳри зот – зот баҳри мавжуд нарса. У мавжланганида коинот юзага келган. Алишер Навоий коинотнинг яралиши ҳақида гапирар экан, доим зот баҳрининг мавжи тўғрисида тўхталади. Бирор ўринда очиқдан-очиқ зот баҳри Аллоҳ демайди. Айнан “зот” деганда шоир нимани назарда тутган эди? Бу масалага аниқлик киритиш учун Алишер Навоийнинг барча асарларини синчиклаб қайта ўқидим. Ўзимни қизиқтирган нуқтага эътибор қаратдим. Хулосам шу бўлдики, Алишер Навоий Аллоҳни “зот баҳри” деб айтган. Чунки шоир Илоҳни йўқлик ҳам йўқ эканида У бор эди деб тушунтираркан, Илоҳ ўз гўзаллигини намойиш этишни истагани ҳақида сўзлайди. Сўнг у коинотни кўзгу сифатида яратди. Кўзгуда зот баҳрининг бутун сифатлари акс этиб туради.

Тўртинчи нуқта. Ваҳдати вужуд ва ишқ

Шоир ваҳдати вужуд қарашларини тушунтираркан, оламни бирликда, ягоналикда, деб эътиқод қилгани кўринади. Яъни оламда ҳамма нарса жуфт қилиб яратилган. Жуфт, аслида, бутуннинг икки қисми, холос. Булбул гулга, парвонанинг оташга, Фарҳоднинг Ширинга, Мажнуннинг Лайлига ошиқлиги, интилиши худди атом зарраларининг ёхуд мусбат ва манфий қутбларнинг ўзаро жипслашишга, яхлитлашишга бўлган талпинишидир. Қачонки бу икки қутб бирлашса, яккалик, яхлитлик ҳосил бўлади. Илоҳ ҳамма нарсани шундай қилиб яратиш билан Ўз яккалигини кўрсатган. Бутун олам – ҳамма нарса Илоҳга ҳамд ва тасбиҳ айтади. Ҳамд ва тасбиҳ Илоҳга бўлган интилиш ифодасидир. Илоҳ инсонни яратиб, унга кўнгилни ато қилди. Кўнгилга эса ишқни жойлади. Ишқ кўприкдир. Ишқ уйғонса, Холиқ ва махлуқ, ошиқ ва маъшуқ ўртасида кўприк пайдо бўлади. Ишқ бўлмаса, қуруқ тоат, ибодатлар бесамар. Ишқ оташ каби. У ошиқни висол умидида, айрилиқ оловида ёндиради. Инсон кўнглида ишқ уйғонса, у ўзини Илоҳдан тўсиб турган пардалардан халос этади. Илоҳ покдир, ишқ неъматидан насиба олган ошиқ кибр, кизб, риё, сумаъ, ужб каби иллатлардан покланади. Поклангач, у Илоҳ жамолини кўришга муносиб бўлиши мумкин. Алишер Навоий ишқни хослар, сиддиқлар ва авом ишқи деб таснифлаган. У хослар ва сиддиқлар ишқига даъват этган. “Лисонут тайр” достонида Алишер Навоий ўттиз қуш фақру фано водийсида ҳар томонга боқиб ўзларини кўрганларини ва узоқ, машаққатли сафар давомида излаганлари – симурғ ўзлари эканларини тушунганлари ҳақида ёзган. Бу билан шоир инсон покланиб, ўзидаги “юк”дан халос бўлиб, моҳиятидаги Илоҳни кашф этишига ишора қилган. Файласуф шоирнинг умри поёнида бу асарни ёзиши ва мазкур ақийдани тушунтириши бу эътиқодда у қатъий турганини билдиради.

Бешинчи нуқта. Ғазаллар масаласи

Шоирнинг “Хазойинул маоний”га жамлаган ғазаллари Мақсуд Шайхзода томонидан орифона, ошиқона, риндона деб таснифланган. Бу таснифни ҳам умумлаштириб турувчи нуқта ишқ концепциясидир. Алишер Навоий оламга қандай нигоҳ билан боқмасин, инсон ўзини Ҳақ йўлида фано қилиши шар,т деб уқтиради. Шариат ҳукмларини маҳкам ушлаб, шакл чегарасидан чиқишни истамаганларни жоҳил, шариат ҳукмларидан тақво ниқоби ўлароқ фойдаланганларни риёкор кимсалар, деб таърифларкан, унинг ифодалари кескинлик касб этади. Ишқдан бебаҳра бўлганларни қаттиқ маломат қилади. Бу ёндашувларнинг булоғи ҳам “Ваҳдати вужуд” фалсафасидир.

Олтинчи нуқта. Баъзи эътиқодий жиҳатлар

Алишер Навоий Илоҳни “баҳри зот”, оламни “Илоҳ кўзгуси” деб билса-да, унинг бу қарашларида Аллоҳни субстанцияга, коинотнинг асоси бўлган йўқолмас жавҳарга ёхуд мутлақ ақлга тенглаштиришни рад этадиган жиҳатлар ҳам устуворлик қилади. Хусусан, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиқишлари тасвирлари, жаҳаннам ва жаннат, тарози, сирот кўприги, лавҳул маҳфуз, Қуръонни махлуқ эмас, деб эътиқод қилиши, умуман, ғайб оламига алоқадор ақийдаси соф Ислом ақийдаси билан бир хилдир.

Еттинчи нуқта. Авлиёлар таърифи

Алишер Навоий кўплаб авлиёлар ҳақида ёзган. Уларни бехад улуғлаган. Авлиёлар эришган мартабаларни англатишда муболағага кенг ўрин берган. Авлиёларнинг зуҳд, ибодатларидан кўра оламни рад этиб, фано мақомига эришганларига урғу қаратган. Авлиёларни Илоҳ билан яқинлик ҳосил этганлари, нафсларини Илоҳ йўлида нафй қилганлари тўғрисида тўлқинланиб гапирган.

Саккизинчи нуқта. Йигитлар васфи

Алишер Навоий йигитларнинг гўзаллиги, зеболиги ҳақида ҳам тортинмасдан қалам тебратган. “Хазойинул маоний” девонидаги ўнга яқин шеър айни шу мавзуда ёзилган. Кўплаб мутахассислар бу масалада сўз очишдан тийиладилар. Бу шеърларни ўқир экансиз, уларда йигитларнинг гўзаллиги очиқ ва дадил тасвирланган. Шоир қариликдан шикоят этади, йигитликда ҳам, қариликда ҳам йигитларга шайдолигини яширмайди. Ваҳдати вужуд ақийдасига кўра, олам кўзгу ўлароқ яратилган экан, ҳар бир инсон бу кўзгуда Илоҳ жамолининг аксини кўриш имконига эга. Алишер Навоий чиройли ва кўркам йигитнинг юзида Илоҳнинг жамоли зуҳур этиб турганига ишонган. Ишқ – ақлдан холи ҳодисадир. Ишқ ақлга боғлиқ ҳолда ҳосил бўлмайди. Алишер Навоий эътиқодига кўра, ёниб, кучга тўлиб, жўшиб турган йигитларда ошиқларга зарур бўлган жўшқинлик сифати намоёндир. Ҳаққа ошиқлар ана шу сифатга ошуфта бўладилар. Шу сифат ўзларида бўлишини исташади. Хусусан, “Нечаки маст йигитларни аҳли ишқ тилар, Валек ишқдурур порсо йигитларга” байтида ана шу маъно бор. Йигитликда ақл бўлмайди. Улардаги куч-қувват ақлни рад этади. Ошиқлик ҳам ана шуни тақозо этади. Ҳаққа ошиқлик даъвосидагилар йигитларнинг олов каби ёнишларига ҳавас этадилар. Алишер Навоийнинг йигитлар мавзусидаги ғазалларини ана шундай тушундим. Чунки шоирнинг исломий эътиқоди, Илоҳга бўлган таслимияти замонамиздаги ҳирс тутқунларининг ва бузуқ хаёллиларнинг гумонларидан мутлақо йироқ ва юксакдир.

Тўққизинчи нуқта. Сиёсий қарашлар

Алишер Навоий жамиятда ҳамма нарса ўз ўрнида бўлишини хоҳлаган. Шоирнинг сиёсий позициясига кўра, шоҳ шоҳлигини ва қул қуллигини тушуниб етса, ўз вазифасини ёддан чиқармаса, жамиятда адолат барқарор бўлади. Улуғлар улуғлигини унутиб, жасорат ўрнига қўрқоқликка юз тутсалар, кичиклар кичик эканларига боқмай, одобсизлик билан машғул бўлсалар, жамият низоми бузилади. Жамият ичидаги бузуқлар, жиноятчилар иккиланишсиз муносиб жазоларини олишлари керак.

Султон Ҳусайн ибн Мансур Бойқаро ибн Умаршайх мирзо ибн Амир Темур соҳибқиронга Алишер Навоий юксак ихлос ва эҳтимом ила қараган. Гарчанд, Султон Ҳусайн сиёсати нафақат, Алишер Навоийга, балки ўз даврининг бошқа фозилларига мақбул бўлмаган шаклда олиб борилган бўлса-да, шоир уни мадҳ қилишдан бир умр тўхтамаган. Султон Ҳусайн Ҳисор қалъасининг заиф ҳокими Хисравшоҳни икки бор ҳужум қилиб енголмагани, фатҳ юришларини олиб бормагани, ичкиликка берилгани, жамоат намозларини тарк этгани, ўз набираси қатлига муҳр босгани, бошқарувнинг катта қисмини хотини Хадича бегим қўлига топшириб қўйгани, фарзанд тарбиясидаги муваффақиятсизлиги, темурийлар салтанатини жарга олиб борган йўлдан юраётгани Алишер Навоийга кундек равшан бўлса-да, шоир уни энг зўр жангчи, буюк саркарда, фиқҳ олими, адолатли подшоҳ, жаҳоннинг энг буюк султони, деб таърифлашни канда қилмаган. Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асаридан олинган. Бобур Ҳусайн Бойқарони соҳибтажриба ва каримут тарафайн подшоҳ бўлса-да, ялқовлиги, майхўрлиги ва ишратпарастлигини танқид қилган ва мазкур маълумотларни келтирган. Ҳусайн Бойқаронинг таназзулга бошловчи сиёсати даврида Алишер Навоий унинг олқишловчиси бўлиб яшагани ҳақида ўйлаб кўрсак, шоирнинг сиёсий қарашлари амалиётга жорий этилмай, назария ва шеър сифатида қўлёзмалар қатида қолиб кетгани ойдинлашади.

Алишер Навоий ва камина

Бу тўққиз нуқтада Алишер Навоий ижоди ҳақидаги хулосаларимни жуда сиқиқлик билан, энг мухтасар шаклда умумлаштиришга ҳаракат қилдим. Мен Алишер Навоий бутун умр яшаган “Ваҳдати вужуд” ақийдасини қабул қилишни имконсиз, деб билдим. Шоирнинг оламни Илоҳ жамолининг кўзгуси деб билишини, ишқ ҳақидаги концепциясини, “баҳри зот” масаласидаги эътиқодини ўзим учун баҳсли, деб топдим.

Аммо шоирнинг жамият ҳаёти билан боғлиқ қарашлари, нафс тарбияси, руҳий покланиш, адоб-ахлоқ, Ҳаққа буткул таслим бўлиш борасидаги таълимотлари ҳамма замонларда долзарблигича қолаверади.

Алишер Навоий ўз эътиқодининг қатъий ҳимоячиси эди. Айнан шу хислат уни ўз давридаги минглаб шоирлардан ажратиб, машҳурликка, буюкликка етаклаган. Агар у ўз сўзи ва эътиқодини бошқалар каби алмаштириб, турли либослар ва бўёқлар билан беркитганида, бугун Алишер Навоий деган номни алоҳида олиб, муҳокама қилиб ўтирмаган бўлардик. Бугун бизга ватандош ва замондош бўлган, бўлиб ўтган юзлаб “сўз заргарлари” ҳисобланган шоирлар, ёзувчилар борки, уларнинг баъзиларида Алишер Навоийдаги истеъдод топилса ҳам, ундаги қатъият, жасорат бўлмагани учун шовқинли замон ичида на овози эшитилади, на борлиги билинади, балки ожизлик ва шуҳратпарастлик қумлари уларни буткул ўз домига тортиб кетган.

Сўзим сўнгида мақола аввалида айтганларимни такрорлайман: “Инсон ўз нафсига нотаниш фикрлардан – агар бу фикрлар мутлақ ҳақиқатларни, олам низоми бўлган қонуниятларни инкор этмаса, – асло жазавага тушмаслиги керак”.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube