Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Навоийни ҳайкал эмас, шоир сифатида ўрганмоқ

Навоийни ҳайкал эмас, шоир сифатида ўрганмоқ
08 Şubat 2020 - 22:54 'да юкланди ва 736 марта ўқилди.

(Акром Маликнинг жасоратли ва бир қадар баҳсли мақоласи ҳақида)

Бундан 5-6 йил аввал устоз Жамол Камол Навоийнинг ўзлари таржима қилган форсча девонини (“Фоний гулшани”) совға қилгандилар. Девонни ўқиб чиқиб, аксар ғазалларнинг бўшлигидан ажабландим. Навоийнинг мен ўқиган ғазалиётига ўхшамасди. Буни таржиманинг имкониятларига йўйдим ва кўп бош қотириб ўтирганим йўқ. Токи Бобурнинг девон ҳақида ёзганларини ўқигунча…

Бобур “Бобурнома”да Навоий ҳазратларининг форсча девонини “аксари суст ва бўштобдир” деб танқид қилади. “Баъзи байтлари ёмон эмасдир” дейди. Ва нафақат “Девони Фоний”ни, балки “Меъзонул авзон”ни ҳам аямайди: “Яна “Мезонул авзон” номли аруз китобини битган, анча мулоҳазаталаб: йигирма тўрт рубоий вазнининг тўрт вазнида хато қилган. Баъзи баҳрларнинг вазнларида ҳам янглишган. Бу аруздан хабардор одамга маълум бўлади”, дейди.

Мен буни ўқиб, анча вақт ўзимга келолмай юрганман. Чунки бу мулоҳазалар менинг Навоий даҳоси ҳақидаги тасаввуримга тўғри келмасди – қандай қилиб Навоий хато қилиши мумкин? Иккинчи томондан, Бобурнинг Навоийга ҳурмати ҳам ўртада. Навоийшунослик фани эса Бобурнинг “Туркийда… ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас” деган сўзларини бот-бот такрорлагани ҳолда, танқидий мулоҳазалари ҳақида сукут сақлайди. Мен ҳам Навоийни яхши билмаганим учун бу ҳақда ҳеч ким билан гаплашмадим. Энди бўлса, Навоий меросини обдон ўрганган, қамоқда ҳам ўрганишдан бир зум тўхтамаган Акром Малик юрак ютиб, (Навоийга ва навоийшунос устозларига ҳурматда қусур кўрсатмаган ҳолда) бу нуқталарга эътибор қаратяпти.

Шундан кейин ўйлаб қолдим – балки ҳақиқатан ҳам Навоийни бир ҳайкал эмас, инсон ва шоир сифатида, ниҳоят, ўрганишни бошлармиз.
Ўзи Навоийдан нима биламиз?..

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube