Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Навоий ва таълим

Навоий ва таълим
09 Şubat 2020 - 11:55 'да юкланди ва 522 марта ўқилди.

НАВОИЙ ВА ТАЪЛИМ

Навоий ҳақида баҳсу мунозаралар шу кунларда кучайди. Телекўрсатувлардан бирида яна Навоий илмий-тадқиқот институтини ташкил қилиш таклифи билдирилди. Балки шундай институт керакдир. Бироқ бу институтда нари борса 30-40, кўпи билан 100 одам Навоий асарларини ўрганади, асосий халқ оммаси эса Навоий асарларини ўрганиш масаласида ҳозиргидай саводсиз бўлиб қолаверади.

Жуда кўп соҳалардаги ишларимиз хўжакўрсинга қилинади. Совет даврига хос “урра”-“уррачилик”, дабдабабозлик, баландпарвозликдан ҳамон халос бўла олганимиз йўқ. Навоийни ўрганиш соҳасида ҳам шу аҳвол.

Ҳазратнинг жилд-жилд асарларини фақат хўжакўрсинга чиқараяпмиз. Чунки Навоий адабий тилини бугунги кунда тушуниш амримаҳол. Навоийнинг айрим иборалари, айрим байтлари, айрим ғазалларини тушунишда манаман деган навоийшунос олимлар ҳам тилини тишлаб қолади. Биз эса оммавий китобхонга мўлжаллаб унинг асарларини асил ҳолида оммавий чоп қилишни канда қилмаяпсиз. Бу асарларни ким ўқийди? Ҳатто йирик олимлар тўла тушуна олмаган Навоийнинг назмий ва насрий асарларини оддий китобхон қандай тушунади? Бу асарлар, башарти, сотиб олинган тақдирда ҳам хонадонлардаги оилавий кутубхоналарда чанг босиб ётаверади.

Бу билан Навоий асарларини аслиятда нашр қилмаслик керак, деб даъво қилмоқчи эмасман. Мазкур асарларнинг замонбоп табдил-таржима-шарҳ нашрларини ҳам параллел равишда нашр қилишни кучайтириш керак. Лекин бу ҳам иш бериши даргумон. Чунки одамлар китобдан бегоналашган давр келди.

Навоийни ўрганишнинг, ўқитишнинг ягона йўли мактаб дастури бўлиб қолди.

Юртимизда йилига ярим миллон йигит-қиз ўрта мактабни битиради. Агар биз бошланғич синфлардан Навоий асарларини пухта ўқитиш-ўргатишни йўлга қўйсак, яқин ўн йилликда миллионлаб навоийхон аҳолига эга бўламиз.

Мактабда замонавий фанлар билан бир қаторда нима учун Навоий чуқур ўргатилиши керак? Энг зарур замонавий фанлар қаторида Навоий асарлари аҳлоқан гўзал авлодни табриялаш учун керак.

Совет даврида коммунистик нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, ўшанда ҳам жуда юзаки равишда Навоий мактабда ўргатиларди. Навоийни мактабда ўқитиш борасида ҳамон мана шундай юзаки ва тор услубдан йироқ кета олганимиз йўқ.

Қадимда мадрасаларда Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” каби дидактик асарлари қунт билан ўргатилган. Булар шунчаки дидактик асарлар эмас, балки ҳар бир ўғил-қизни аҳлоқан тўкис қилиб тарбиялайдиган теран панд-насиҳатлардан иборат шоҳ асарлар ҳисобланади ва шунинг учун ҳам асрлар мобайнида мадрасаларда асосий дарслик бўлиб келган.

Ҳозирги мактаб ўқув дастурларида ҳамма нарса бору ҳаёт учун зарур мана шундай теран панду насиҳат асарларига етарлича ўрин йўқ.

Саъдийнинг мазкур асарлари каби Навоийнинг “Маҳбуб ул қулуб” асари ҳам ёшлар тўғри ҳаёт йўлини танлаб олишларида йўлчи юлдуз вазифасини ўтайдиган дастурий асарлар сирасига киради. Шахсан ўзим бу шоҳ асарни эллик ёшлардан кейин астойдил ўқидим. Албатта, мен билан бугунги ёшлар ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Бироқ:

1. Навоийнинг “Маҳбуб ул қулуб” асарини мактаб ўқувчиларига лоақал 4-5 синфдан қунт билан ўқитишни йўлга қўйиш керак.

2. Навоийнинг “Ҳайрат ул аброр” достони ҳам мактабда камида икки йил қунт билан ўқитилиши шарт.
Навоийдан ўнта ғазал, бешта рубоий ёдлаган билан ўқувчи ҳеч қачон унинг ижоди моҳиятини англай олмайди.

Қолаверса, ёшлар мактабда Навоийни пухта ўқиб-ўрганмас экан, кейинчалик бу ишга сидқидилдан киришмайди. Навоий ижоди билан шуғулланадиган мутахассислар истисно, албатта.

Келгуси авлод баркамол бўлиши, биздан бахтли яшаши керак, деб жар солишни яхши кўрамиз. Башарти, бу ниятимиз самимий экан, комилликни Навоий каби маънавиятимиз пирларидан ўрганайлик.

Абдиҳамид Пардаев

Facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube