Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Номусни асраш жиноятми?

Номусни асраш жиноятми?
11 Şubat 2020 - 18:27 'да юкланди ва 1801 марта ўқилди.

НОМУСНИ АСРАШ ЖИНОЯТМИ?

Тошкент вилояти Паркент туманида истиқомат қилувчи, 1991-йилда туғилган, ажрашган 2 нафар фарзандини ёлғиз катта қилаётган Шерметова Муяссар Илҳомбоевна шу йилнинг 4- феврал куни кечки пайт ишдан қайтаётганида Паркент тумани Мозорҳўжа маҳалласи Соғбон кўчасида номалум 4 та эркак йўлини тўсиб чиқиб, бир-бирига итариб ошира бошлашган Муяссарнинг “тегманглар” деб бақиргани ва қаршилик кўрсатишига қарамай улар қизни тахқирлашда давом этишган. Шунда М. Шерметова сумкасидан қаламтарошини олиб чиққан ва тегманглар деб огоҳлантирган, улардан бири ” Қўлингдан нима келади? “- деб, аёлнинг ёқасидан ушлаб ўзига тортган, бехосдан қизнинг қўлидаги қаламтарош эркакнинг кўкрагига кириб кетган, шунда эркак Муяссарни қўйиб юборган, вазиятдан фойдаланган аёл уйига қочиб кетган.

Кечаси тахминан 23:30, 24:00 лар атрофида Шерметова Муяссарнинг уйига Паркент туман ИИБ ходимлари келиб, уни олиб кетишган ва турли хил ёмон сўзлар билан ҳақорат ва дўқ пўписалар қилишган.

Шерметова Муяссар ИИБ ходимларига улардан ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлганлигини, йўлини тўсиб зўравонлик қилган эркакларнинг ўзига нисбатан чора кўриш кераклигини айтган.

Шерметованинг синглиси Жабборова Мақсуда Илҳомбоевнага кўра тергов жараёнлари бир тарафлама олиб борилмоқда ва терговчи очиқчасига М. Шерметовани таҳқирламоқчи бўлган эркакларга ён босмоқда.

Шунингдек Жабборова Мақсуда қарши тараф адвокати Холдор Қуттибоевнинг ўз ҳимояси остидаги эркакларга:” Биз 10 метр нарироқда тургандик. “-деб айтасизлар дея ўргатаётганига гувоҳ бўлган.

Шабнам Оллошукурова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Тоҳир ;

    Бу воқеада ажабланарли хеч нарса йўқ. Чунки ёлғон доим ҳақиқатни енгиб келган. ИИБ ходимларининг ҳам бола-чақаси бор боқиш керак. Икки гудакни ёлгиз ўзи оёққа тургузаётган аёлдан нима олиш мумкин? Ҳеч нима. Лекин онаси, опа-сингили, жуфти ҳалоли балки қизлари бор тўрт нафар виждонсиз АЁЛ деган номни булғаб, яна сувдан қуруқ чикишларига ҳеч қандай шуҳба йўқ.

    19/02/2020 09:38
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube