Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон ҳеч Хитой ё Россияга қарам бўлиши шарт эмас, чунки ёнида Америка туради

Ўзбекистон ҳеч Хитой ё Россияга қарам бўлиши шарт эмас, чунки ёнида Америка туради
13 Şubat 2020 - 1:10 'да юкланди ва 695 марта ўқилди.

Америка Қўшма штатлари Ўзбекистон ва Қозоғистонни ишонтирмоқда:

“Россия ва Хитойга қарам бўлишингиз шарт эмас, АҚШ ёнингизда турибди”.

АҚШ Давлат Котиби Майк Помпеонинг воизи Морган Ортагус Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда худди шу ҳақида айтди.

Вашингтон вакиллари бир неча кун олдин Ўзбекистонда бевосита Президент Мирзиёев билан ҳам кўришдилар.

АҚШ Давлат Котиби Марказий Осиёда С5+1 доирасидаги учрашувларда қатнашган, минтақага сафарининг аввалида йўл-йўлакай Украина ва Беларусга ҳам кириб ўтганди.

Майк Помпео Марказий Осиёга келгач, барча давлатларни Хитойдаги мусулмонларга қарши зулмни тўхтатиш учун АҚШ тарафга ўтишга чақирди.

Бу сафарни Россия ва Хитой тарафи – таъбир жоиз бўлса – ғазаб билан кутиб олишди.

Ўзбекистон ҳам, Қозоғистон ҳам муайян маънода Россия сиёсий таъсири доирасидаги давлатлардир.

Айни пайтда, Тошкент ва Нурсултон учун Хитой ҳам йирик сармоядор ҳамда қарз берувчи саналади.

Шундай ҳолатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ чақириқларига қандай жавоб берди?

Би-би-си Ўзбек хизмати Майк Помпео билан бирга Марказий Осиёга сафар қилган воизи Морган Ортагус билан видео суҳбатда бўлди:

Морган Ортагус: Марказий Осиёнинг қаерига бормайлик, Майк Помпео ўзи учун жуда ҳам муҳим мавзу – эътиқод эркинлиги масаласини кўтарди.

У Хитой коммунистик партияси ҳозир мусулмонларга қарши қилаётган ишлар борасида очиқ гапирди.

Биз Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам диний етакчилар билан учрашдик. Шунингдек, яқин қариндошлари Хитойда тутиб турилган инсонлар билан ҳам кўришдик.

Бутун дунё шуни билиши керак: Америка эътиқод эркинлигини ҳимоя қилади.

Ҳеч ким ўз диний эътиқоди учун лагерга ё тутқунликка ташланмаслиги керак. Шу сабабли айни масалада Хитой коммунист партияси жавобгардир.

Би-би-си: Узр, Майк Помпео Хитойдаги уйғурлар масалани кўтарганда, демак, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари нима жавоб қайтаришди?

Морган Ортагус: Биз ўзаро нима десак, уни жамоатчилик қаршисида ҳам очиқ айтамиз.

Биз Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамда минтақадаги бошқа давлат раҳбарлари билан учрашганда, уларни шу нарсага чақирдик: Диний эркинлик ва бағрикенглик жуда муҳим.

Бутун дунё билиши лозимки, Хитой Шинжонидаги мусулмонлар ва бошқа озчиликларнинг ҳозирги аҳволини асло қабул қилиб бўлмайди.

Хитой коммунистик партияси бир миллиондан кўп мусулмонни лагерларга ташлаган.

Энг ачинарлиси – мусулмонларга қарши даҳшатли, ҳа, даҳшатли жиноят борасида дунё етарлича бонг урмаяпти.

Биз бу ўринда жим турмаймиз ва янада баландроқ гапирамиз.

Бундай ҳолат кичик бир давлатда бўладими ёки дунёнинг иккинчи йирик иқтисодий кучли давлатида – фарқи йўқ.

Би-би-си: Ўзбекистон ҳукумати бу масалад Америкага қўшилиш ё қўшилмаслик борасида аниқ жавоб бердими?

Морган Ортагус: Айтиш жоизки, учрашувлар жуда ижобий ўтди.

Мен Давлат Котиби билан дунё бўйлаб кўп кезаман.

Марказий осиёдаги мулоқот эса энг самарали учрашувлардан бўлди.

Давлат Котиби Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Биз бу давлатларнинг суверенлиги ва ҳудудий яхлитлигига ишонамиз.

Қозоғистон ва Ўзбекистон мустақиллигини ҳурмат қиламиз.

Ишончимиз комилки, минтақа раҳбарлари ўз мамлакатлари ва халқлари учун манфаатли қарорларни қабул қилишади.

Биз нима дердик, Сиз Россия ёки Хитойга қарам бўлишингиз шарт эмас, АҚШ сизнинг ёнингизда.

Сиз ўз суверенлигингиз ва мустақиллигингизни ривожлантиринг, биз ёнингизда турамиз.

Би-би-си: Хитой Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодларига, умуман, минтақадаги барча давлатларга йирик сармоялар киритмоқда, уларга атта қарзлар бераяпти. АҚШ айни масалада Хитойга бас келадими?

Морган Ортагус: Хитой коммунистик олиб чиққан “Бир белбоғ, бир йўл” ташаббусини олиб кўрайлик.

Уларнинг даражаси ва қарз бериш усуллари Американикидан буткул фарқли.

Албатта, минтақа давлатлари жуда ақлли ва улар ўзлари учун энг фойдали қарор қабул қилишга қодирлар.

Марказий Осиё давлатлари билан эса 30 йиллик муносабатларга эгамиз.

Бизда гуркираб ривожланаётган ва кучли хусусий сектор бор.

АҚШ хусусий сектори Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўпроқ бизнес қилишни истайди.

Агар Америка ширкатлари кириб борса, одамлар АҚШ ширкатлари билан бизнес юритиш даражасидан жуда мамнун бўлишади.

Бу – дунёда тенги йўқ, ахлоқий ва қонуний жиҳатлари ўта юқори бизнес тажриба.

Бу бизнес тажриба барча ҳамкорларни ҳимоя қилишни кафолатлайди.

Коммунистик партия билан бизнес қилсангиз, бундай юқори даража ва тажрибага эга бўлмайсиз.

Би-би-си: АҚШ Ўзбекистон ё Қозоғистонга киритиш учун бирон аниқ ва йирик сармоя ҳақида гапирдими?

Морган Ортагус: Ҳозир бу икки мамлакатда ҳам АҚШ бизнеслари бор.

Ўн йиллардан бери йирик ширкатларимиз иш олиб боради.

Албатта, ҳамманинг эрки ўз қўлида.

Истаса, Хитой коммунист партияси билан, истаса, АҚШ билан бизнес қилиши мумкин.

Узоқни кўзлаганда, АҚШ билан тижорат қилиш – фойдали.

Би-би-си: Хитой бу мамлакатларга миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда. АҚШ уларга нима таклиф қила олади?

Морган Ортагус: Биласизми, текин ва арзон нарса ҳали яхши нарса дегани эмас.

Би-би-си: Майк Помпео Ўзбекистонга келаркан, Тошкентдаги Хитой дипломатлари АҚШ Давлат Котибига қарши ғазабнок баёнот билан чиқишди ва у Пекин ҳамда Марказий Осиё давлатлари орасига низо солмоқда, деб айблашди. Бунга нима дейсиз?

Морган Ортагус: Улар бунчалик хавотирга тушиши шарт эмас.

АҚШнинг Марказий Осиё билан муносабатлари ўн йиллардан бери давом этади.

Биз уларнинг ҳудудий дахлсизлиги ва мустақиллигини ҳурмат қиламиз.

Ишончимиз комилки, минтақа халқлари ўзлари учун энг фойдали йўлни танлашади.

Биз, яъни Америка эса фақат яхшилик истаймиз.

Би-би-си: Ҳозир Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсири ошиб бормоқда. АҚШ бундан қанчалик хавотирга тушади?

Морган Ортагус: Биз хавотирга тушганимиз йўқ.

Аммо АҚШ яхшироқ нарса таклиф қилади. Буни бемалол айтиш мумкин.

Биз демократия ва ўз бизнес тажрибамизга ишонамиз.

Америка халқи ва ҳукумати умид, дўстлик ҳамда ҳамкорлик таклиф этади.

Биз ҳеч қачон бу давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига хавф солмаймиз.

Давлат Котиби Помпео дўстлик қўлини узатмоқда.

Ишончимиз комилки, бутун Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларида танлов имкони бўлса, улар авторитар тузумни эмас, балки Американи танлашади.

Би-би-си: Ўзбек ё Қозоқ раҳбарлари демократия ва инсон ҳуқуқларини танлашаётгани аломатларини кўрдингизми?

Морган Ортагус: Айнан инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликлар борасида гаплашамиз, деб биз у ерга бордик.

Бу давлатларнинг раҳбарлари айни масалаларни жуда жиддий қабул қилишмоқда.

Биласизми, Россия ёки Хитой келса, инсон ҳуқуқлари ва ё диний эркинлик улар эслайдиган энг охирги мавзу бўлади.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube