Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон ҳукумати вакили Андижонда ҳукумат кучлари тинч аҳолини отганини тан олди

Ўзбекистон ҳукумати вакили Андижонда ҳукумат кучлари тинч аҳолини отганини тан олди
14 Şubat 2020 - 17:00 'да юкланди ва 1092 марта ўқилди.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова 2005 йил 13 майда ҳукумат қуролли кучлари тинч аҳолига ўқ узганини тан олди. Ортиқованинг айтишича, аҳолига ўқ узишга масъул бўлган давлат мансабдорлари жазога ҳам тортилган. Шу вақтгача тинч намойишчилар қуролли жангарилар томонидан ўлдирилгани айтиб келинарди.

Қалампир.уз сайтига берган интервьюсида ўша вақти Бош прокуратуранинг матбуот котиби бўлган Светлана Ортиқова илк маротаба Бобур майдонига чиққан ва сўнгра Қирғизистонга қараб қочган тинч аҳоли ҳукумат томонидан ўққа тутилганини тан олди.

Журналист Қамариддин Шайховнинг Андижон воқеаларида давлат қуролли кучлари тинч аҳолига ўқ узганми, деган саволига Бош прокурор ўринбосари Ортиқова шундай жавоб берди.

“Баъзи бир жиҳатлар орқали шу қуролни ишлатиши номутаносиб бўлган. Алоқа воситалари шир-шир бўлган, вақтида айтилган жой очилган Қирғизистонга кетишсин улар, деб. Шир-шир радио, алоқа воситалари яхши ишламаган. Вақтида командир у ёки бу топшириқни вақтида англамаган, етмаган, тайёргарлик бўлмаган, сабаблар кўп”, деган Светлана Ортиқова.

Ҳукумат шу вақтгача Андижондаги тинч намойишчилар жангарилар қўлидан ўлганини таъкидлаб келардиҲукумат шу вақтгача Андижондаги тинч намойишчилар жангарилар қўлидан ўлганини таъкидлаб келарди

Бош прокурор ўринбосарининг айтишича, ўша вақтида тинч аҳолини отишга масъул бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

“Учинчидан, ўша одамлар жиноий жавобгарликка тортилган. Буниям овоза қилганман. Ҳаттоки улар ҳозир жазосини ўтаб қайтиб келиб, тинч ҳаётни кўришяпти. Лавозимдагилар, албатта. Қанча лавозимдан жудо бўлганлар, бизнинг ҳам хатомиз бор эди”, дейди Светлана Ортиқова.

Андижон қирғинига масъул расмийларнинг жавобгарликка тортилгани ҳақида жамоатчиликка илк маротаба маълум бўлмоқда.

Светлана Ортиқова Андижон қирғини бўйича жавобгарликка тортилган расмийларнинг лавозими ва исм шарифини очиқламаган.

Андижон хунрезлигидан сўнг БМТ, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон раҳбариятини номутаносиб куч ишлатишда айблаган.

Ўзбекистон ҳукумати Андижонда ҳукумат қўшинлари тинч аҳолини ўққа тутганини рад этиб келган. Халқаро ташкилотларнинг баёнотларига берилган расмий хабарларда қурол мутаносиб равишда ишлатилгани айтилган.

БТРлардан ўқ узишди

Ҳукуматга кўра, Андижон воқеасида 187 киши ҳалок бўлган.

Бош прокуратура бугунга қадар отишмаларда ҳалок бўлган 60 нафар тинч аҳолини жангарилар отганини таъкидлаб келган.

Андижон хунрезлигига гувоҳлар ҳукумат кучлари тинч намойишчиларни ўққа тутиши натижасида камида беш юз кишининг ҳалок бўлганини айтишади.

Қирғиннинг ўнлаб гувоҳлари, мустақил журналистлар ва фаоллар ҳукумат аскарлари намойишчиларни ёппасига ўққа тутгани, қурбонлар орасида аёллар, болалар ва қариялар бўлганини айтишади.

Президент Ислом Каримов Андижон қирғинидан сўнг ўтказган икки матбуот анжуманида ҳеч ким халқни отишга буйруқ бермаганини айтганди.

“Халқ эзилиб кетди, халқнинг аҳволи чатоқ, қаерга боришини билмайди ва шу одамлар кўчага чиқса агар ҳукумат кучлари уларга қурол узатиб, оддий ўзини ҳуқуқини талаб қилган одамларни ўлдираркан. Қайси ақлга сиғади бу, эй барака топгурлар, айтинглар, қайси ақлга сиғади”, деганди Ислом Каримов.

Шундан буён Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан мустақил халқаро текширув олиб бориш ҳақидаги чақириқларни рад этиб келмоқда.

Андижон қирғини 2005 йилнинг 13 май куни ҳукумат кучларининг кўп сонли намойишчилар тўпланган Бобур майдонига қарата ўт очиши билан бошланган эди.

Гувоҳлар ҳукумат аскарлари майдонга йиғилган тинч аҳолини автомат ва БТРлардан ўққа тутганини айтган.

Бобур

Қирғизистонга қочиб ўтаётган болалар, аёллар ва эркаклар Тешиктошда яна ҳукумат кучлари томонидан яна бир бор ўққа тутилган.

Андижондаги қонли ҳодисаларнинг 10 йиллиги муносабати билан 2015 йилнинг май ойида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Human Rights Watch ҳисобот чиқариб, АҚШ, Оврўпо Иттифоқи ва бошқа ҳукуматларни қирғин учун масъулларни жавобгарликка тортиш борасида даъватларини қайта бошлашга чақирди.

Human Rights Watch ҳисоботида айтилишича, Андижон қирғини учун ҳеч ким жазоланмади

“Қирғиндан сўнг Ўзбекистон ҳукумати мустақил текширув ўтказиш учун ҳамма даъватларни рад этиб, ўша кун тарихини қайта ёзиб чиқишга киришди. Расмийлар намойишларда қатнашишда гумон қилинган ва қон тўкилишига гувоҳ бўлган ҳар кимни тазйиқ, ҳибслар ва қийноқларга тута бошлади. Ҳатто мамлакатни тарк этганларни – уларнинг яқинларига босим ўтказиш орқали – чет эллардан қайтариш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади унда.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube