Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Кўнгилчан доктор

Кўнгилчан доктор
22 Şubat 2020 - 16:18 'да юкланди ва 1072 марта ўқилди.

КЎНГИЛЧАН ДОКТОР

Кеча психологми, руҳшуносими, билмадим, ишқилиб… Бошим айланиб Халқаро психология марказига бориб қолгандим, мутахассис аёл мен билан 3 соатлар суҳбатлашибди….

Рости… 3 соат ўтирганимизни иккимиз ҳам сезган эмасмиз…

Дўхтирни кўнгли бўш экан…

Мен билан суҳбат жараёнида икки бор кўзига ёш қалқиди, йиғлаб олди….

“Кўришганимиздан бери жилмаясиз? Шунча савдоларни кўрибсиз, нега йиғламайсиз?” сўради у…

Онам раҳматлик, 94 ёшида оламдан ўтганлар… Бизни, 10 болани вояга етказиш учун ҳадсиз зардоб ютганлар… Бироқ, турмуш юки шунчалар залворли бўлган бўлса-да, мен умрим давомида онамнинг кўзида мунг кўрган бўлишим мумкин, бироқ, деярли ёш кўрмаганман. Энг оғир паллалардаям кўзидаги ёшни кўрсатмасликка тиришганлар. Биз, болалариниям “Кўзингни сийдигини оқизма?” деб койирдилар.. “Биласанми нега, чунки Худойимни “Ейман деган оғизга ош бераман, йиғлайман деган кўзга ёш бераман” деган ваъдаси бор…Бу дунёда сен ўзингни тутиб туролмасанг, ҳеч ким сенга четдан туриб тиргак бўлолмайди” дердилар…

Бу Карнегининг фалсафасига тўғри келади. Бироқ онам инглиз ёки рус тилини билмасди, Карнегини ҳам ўқимаган. Бор йўғи 3 синф маълумотига эга бўлган. Исломий ақидалар асосида тарбия кўрган. Бу воқеа Карнегининг фалсафаси бизда, Ўрта Осиёда “Яхши ният- ярим давлат”, ‘Яхши гапгаям ёмон гапгаям фаришталар омин дейди”, “Тиласанг бутун тила” каби мазмундаги мақоллар ортидан бир неча асрларки яшаб келаётганидан далолат. Менинг танамда онамнинг қони бор. Гоҳида кўз-ёш қилиб тураман, аммо кўз ёшимни атрофдагиларга кўрсатмайман. Ожизлигимни одамлар, рақибларим, айниқса, болаларим кўришини истамайман… Рақиблар севинса, фарзандларим кўз ёшимдан изтирб чекади, руҳи тушади, ўзларига ишончи ўлади… Кўз ёшимнинг фойдасидан зарари кўплигини била туриб қўлга қўлрўмолча оливолиш… Билмадим. Ким қандай тушунади… Бу нарса менга маъқул эмас” дедим… Эээ, бу соҳа мутахассисларининг бирам саволи кўпаканееей… Умримда илк бор бу соҳа мутахасиси қабулида бўлишим…. Умрингда ўйингга келмаган саволлари билан шошириб қўйишаркан…

Мен ўзи ҳазилкашман… Қўпол ҳазиллар қиламан… Хайрлаша туриб, эшиккача кузатиб келган мутахассисга “Ақлингиз бўлса, менга ” Ақлдан озган” деган диогноз қўйинг” деб кулдим. “Бизда, Ўзбекистонда бизни соғ дейишмайди. Қариндошларим, дўстларим, орган одамлари ҳам “Ақлингни еганмисан?! ” деб қарши олишади…

“Ҳеч кимсан! На заринг, на зўринг бор! Қўлингдан оламни ўзгартириш келмаслигини била туриб ўз жонингни, болаларинг жонини хатарга қўйиш!… Қалам билан қудратли ҳукуматга қарши бориш… Тентагам бу ишга қўл урмайди!” дея таъна қилишади… Бу дунёда соғ одам биз қилган ишга қўл урмайди” дедим.

Менга қўшилиб табассум қилиб қўйган кўнгли бўш дўхтирнинг қароқларида яна ёш айланди.

Малоҳат Эшонқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube