Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мавъиза

Мавъиза
26 Şubat 2020 - 17:26 'да юкланди ва 1120 марта ўқилди.

МАВЪИЗА

Турк шайхларидан бири шайх Неъматуллоҳ Берлиндаги масжидлардан бирида турклар билан икки-уч соат суҳбат қуриб ўтириб бирдан сўраб қолди:

– Бошқалар қани? Нега озчиликсиз?

– Бошқалар ароқхонада.

– Мени бирортангиз ўша ароқхонага бошланг.

Кишилар шайхни ароқхонага бошлаб боришди. Шайх ароқхонага кириб:

– Ассалому алайкум эй мужоҳидлар!-деб салом берди.

У ердаги турклар:

– Бу ерда мужоҳидлар йўқ. Қанақа мужоҳидлар?!-дея ажабланишди.

Шайх:

– Сизлар Туркияда юриш-туришингиз, маишатингизни ташлаб исломий исмларингиз бўлмиш Аҳмад, Муҳаммад, Халил, Иброҳим каби исмларингиз билан Германияга сафар қилдингиз. Ана шу исмларингизнинг ўзи инсонларга исломни эслатади. Бу бир жиҳоддир.

Иккинчидан Туркияда ота-оналарингиз ва фарзандларингизни ташлаб ҳалол ризқ топиш илинжида бу ерларга келдингиз. Бу ҳам жиҳоддир.

Учинчидан, агар аждодларингиз Усмонийларнинг мужоҳид бўлишганини инобатга олсак сиз уларнинг давомчиларисиз. Демак мужоҳидларсиз. Мен Мадинаи Мунавварадан сизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан мужда олиб келаяпман. У зот: “Ким Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” деса жаннатга киради”, деганлар. Аллоҳ таоло сиз сабабли менга ажр беради.

Шунда у ердаги барча йигитлар иймон калимасини баралла айтишди.

Шайх яна деди:

– Мен узоқ йиллардан бери масжидларда кишиларга ваъз қилиб келаман. Биз сизни зиёрат қилишга бурчли эдик. Инсонларнинг ҳузурига келиб уларни ҳақ динга даъват қиладиган набийларнинг чақириғини сизга етказишимиз лозим эди.

Кишилар йиғлай бошлашди. Улар: “Эй шайх! Ўтиринг, гапиринг! “, дейишди.

Шайх Неъматуллоҳ деди:

“Бирга ўтиришнинг маъноси ҳаромда шерикликдир. Нима бўлганда ҳам ҳозир сиз жаннат аҳлидансиз. Мен бошқа жойларга бориб суҳбат қилишим лозим”.

Улар шайхдан яна гапиришини талаб қилишди. Шайх:

“Қачонгача гапираман. Сиз ҳозир охиратдаги жаннатни қўлга киритдингиз. Мен сизни дунёдаги жаннатга яъни, масжидга чақирмоқчиман”, деди.

Улар:

“Биз қандай масжидга борамиз. Баъзиларимиз жунуб бўлсак?”, дейишди.

Шайх:

“Жунублар масжид ҳаммомида ғусл қилади. Сув совуқ. Аммо сиз мужоҳидларсиз дедим-ку! Мужоҳидлар совуқ сувдан қўрқмайди”.

Улардан қаттиқ маст бўлганларни ҳушёрроқлари етаклаб олишди. Улар бир-бирларини шижоатлантириб масжид томон юришди. Шайх масжидга қирқ кишини олиб борди. Уларнинг баъзилари масжидга кирди, баъзилари ташқарида кутиб турди. Шайх уларни қуйидаги маънодаги оят билан ичкарига чақирди:

“Эй ўз жонларига исроф қилган бандалирим! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Албатта Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. Албатта Унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир”. Зумар сураси- 53.

Бир неча йиллар ўтди. Тахминан уч йиллардан сўнг шайх Неъматуллоҳ масжиди Набавийда ўтирганларида олдиларига бир салла, чопонли ва соқолли бир турк киши келди. Шайхга қараб:

– Эй шайх Неъматуллоҳ! Мени танидингизми?-деди.

Шайх:

– Нега танимаслигим керак? Мен бутун Туркияни айланиб суҳбат қилганман. Бирор-бир мен борган масжиднинг имоми бўлсангиз керакда, деди.

У киши деди:

– Мен сизни яхши танийман. Аммо сиз мени минг йилда ҳам танимайсиз. Мен Берлиндаги ароқхонадан энг кейин чиққан кишиман. Мени икки киши судраб олиб чиққан эди. Ўшанда сиз менинг бошимни силаб “сенинг Аллоҳнинг олдида қийматинг бор. У сени ўз уйида қабул қилаяпди” деган эдингиз. Ўшанда маст эдим. Аммо сизнинг гапингизни англаганман. Масжид ташқарисида кайфим тарқашини кутиб турганман. Сўнг ғусл қилдим, намоз ўқидим, Аллоҳга тавба қилдим. Ўшандан бери намоз ва бошқа ибодатларни канда қилмайман. Хотиним ҳам ҳижобга кирди. Бирга умрага келдик. Тақдир экан, сиз билан кўришдик, алҳамдулиллаҳ!

Бундан ҳам қизиғи, шайх Неъматуллоҳ бир қиморхонага кириб у ердагиларга: ” Сизларда пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ва саҳобаларнинг сифатлари бор. Чунки сизлар тун алламаҳал бўлган бўлсада ухламасдан улар каби бедорсиз” деганида ҳамма қиморни ташлаб йиғлаб шайх билан масжидга борган эди.

Аллоҳ таоло айтади:

“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза билан даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта Роббинг ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи, ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир”. Наҳл сураси-125.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube