Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳмуд Шабустарий: Зоҳир- атиргул кўланкаси

Маҳмуд Шабустарий: Зоҳир- атиргул кўланкаси
27 Şubat 2020 - 14:51 'да юкланди ва 1166 марта ўқилди.

МАҲМУД ШАБУСТАРИЙ: ЗОҲИР- АТИРГУЛ КЎЛАНКАСИ

Хорхе Луис Борхеснинг китобини рус тилида ўқиб чиққанлар кўп топилади. Раҳматли адабиётшунос Маҳмуд Саъдий домла ҳам Борхес матни, услубини- фикрлаш тарзини яъни: Борхеснинг китоб ўқиш услубини ёқтирар эди, англашимча: дунёда ёзилган шедевр китоблар кўп, аммо уни ўқийдиган ўқувчи кам. Борхес ўқиш санъатини асарлари орқали расмийлаштирди.

Борхес Туркистонда пайдо бўлган эртакларни ўқиб, “ Туркистон эртаклари” дея номланган ҳикоясифат эссе ёзади. Уни Туркистон руҳи қизиқтиради, ва унга томон калит излагани сезилади, калит эса сўзлар-иборалар. Борхеснинг ўқиш санъати: ибораларни ғоялар дунёси билан боғлаш, оддий айтганда, самимийликка эришиш.

Борхес Беруний, Ибн Сино, Форобий ва улардан кейин 2-3 аср ўтиб, Навоийнинг таъкидлашича 14 та рисола ёзган Муҳаммад Порсо асарларини ўқимаган – ўқиганда эди Туркистон билан боғлик яна бир туркум ҳикоялар ёзилишини гўёки билгандекмиз. У балки Беруний асарларини ўқиган бўлиши мумкин, негаки 1890 йилларда Беруний китоблари Англияда инглиз тилида чоп этилади.

Б.Нақшбанднинг онтология ва метафизика ҳақидаги қарашлари жамланган Муҳаммад Порсо ёзган 14 та рисоладан фақат бири 1999 йили Санкт-Петербург даги Шарқшунослик институти томонидан рус тилида чоп этилади, фақат кейинчалик Туркия туркчасидан Ўзбекистон туркчасига ўзбеклаштирилди. Рус тилидаги таржимаси аниқроқ-илмийроқдай, назаримизда.

Борхеснинг “ Зоҳир” ҳикояси Ислом Шарқининг сирини баён қилмоқчи бўлади, ва ҳикоя охирида Маҳмуд Шабистоний (Шабустарий) достонидан келтирилган жумла Борхес ҳисларига куч қўшади. Ва зийрак ўзбек ўқувчиси кўнглида, Борхес аслида ўзбек ёзувчиларидан ҳам кўпроқ ўзбек ёзувчиси деган ўй келади.

Ёки “Ўз лабиринтида ҳалок бўлган Ибн ҳоқон ал-Бухорий” ҳикояси. Ҳатто “…ал-Бухорий”қаерданлигига эътибор берилмаганда ҳам бу ҳикоя мотиви Туркистон трагизми ҳақида гапиради. “Бу трагизм Туркистон ҳаётида давом этяпти. Реалликдан (ҳикояда айтилган хазинадан) узоқлашиб кетишди. Энди туркистонликлар дунёнинг ҳар бурчагига сочилиб кетмоқда”- Борхес шу ҳақда гапиради. Борхеснинг фикрини давом эттирамиз: ҳикоядаги лабиринт бу конспирологик онг. Жамият ушбу атамадаги онг билан бурканганига неччи аср бўлди дейиш хато, олам яралганидан бери бу муаммо бор. Фақат бутун жамият ҳар ҳаракати фақат лабиринт қуриш билан банд бўлса- бу фожиа. Борхес Қуръонда “ўргимчак уяси” ҳақидаги оятни ҳикоя учун эпиграф келтириб, ҳикоя мазмунига ишончли туз беради.

Борхес Қуръон оятларидан эпиграф олиши ҳикояларини яшнатса. Оятдан эпиграфнинг ҳикояга уйғун тушиши эса Борхеснинг нақадар жиддий китобхон эканини англатади. Ҳамда ислом шарқидаги ўткан издошлари асарлари қай услубда ва қандай фикрлаш техникаси асосида ёзилганини Борхес асарлари орқали юзага чиқаради.

Бошқа ҳикояларида қадим юнон –европа тафаккурини шаклга солади. Борхес европа ва шарқ деб иккига ажратмайди, албатта. У ўткан вақт тарихи бўйича Одам силсиласи тарихини ҳикояларида (аммо улар ҳаммаси битта роман китобдан иборатдек) рассомдек чизмоқчи бўлади.

“Паскал доираси” ҳикоясида Борхес ҳам Одамнинг коинотни англаши борасидаги қадим “баҳс”ига қўшилади. Физика тили, математика тили ёки геометрия тилида ҳам тириклик ҳақида гапириш мумкин-ўзи шундай. Нафақат гапириш, математика тилида ҳам одам ўзининг коинотда эгаллаб турган мақомининг координатларини айтади, Борхес айтади.

“Ал-Муҳтасимга яқинлашув” ҳикояси Борхес фаноси-метафизикаси ҳақда чиройли сўзлайди яъни, тўқилган эмас, тасаввурлар ўйини эмас: конспирологик онгдан буткул халос бўлиб, ҳурриятга эришган одамнинг “кимнидир излаши” аслида ҳуррият маконининг қайсидир координатаси- эҳтимол, фақат одам буни “кимнидир излаш” деб ном қўяди.

“Ал-Муҳтасимга яқинлашув” одам феномени ҳақида ҳам. Дунё тўла одам лекин одам феномени йўқ. Ҳикоя конспирологик онг шаклланган жамиятда одам феномени йўқлигини бир бор эслатади: одамлар бир-бирини кўрмайди, эшитишмайди: бу икки механизм абадий ҳаракатлантирувчи қувватдан узоқлашган яъни “Паскал доираси”ни тўғридан- тўғри чизиқ деб билишади.

Мурод Човуш

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube