Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Аҳмедов Баҳодир Мажидович ёҳуд Маданият вазирлиги тизимининг коррупцион схемалари ҳақида

Аҳмедов Баҳодир Мажидович ёҳуд Маданият вазирлиги тизимининг коррупцион схемалари ҳақида
02 Mart 2020 - 23:10 'да юкланди ва 1914 марта ўқилди.

АҲМЕДОВ БАҲОДИР МАЖИДОВИЧ ЁҲУД МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИНИНГ КОРРУПЦИОН СХЕМАЛАРИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон шароитида коррупция мавзуси энг кўп муҳокамаю мунозараларга сабаб бўлган, хатто аллақачон эшитса энса қотадиган мавзуга айланиб улгурди.

Қанчадан-қанча мақолалар, теле-радио дастурлар таркибида камида бир рукнда сўзга олинадиган жамиятдаги бу иллатга қарши қанчалик курашилмасин авж олса оляптики камаяётгани йўқ. Бунга бир неча объектив ва субъектив сабаблар бор бўлиш мумкинлигини инкор қилмаган ҳолда, бизнингча жамиятнинг қайсидир тармоғида коррупция борми, унинг боши бўлади. Янаям аниқроқ айтсак коррупцияни тегирмонига сув қуйгувчилар бўлади.

Халқ ана шу коррупция ва порахўрликни авж олдираётган “қаҳрамон”ларини таниши керак деган бир мақсадда ўзимиз гувоҳи бўлган бироқ бу “қаҳрамон”ларга қарши курашишга қудратимиз етмаганлиги сабабли ўз мақолаларимиз орқали кенг жамоатчиликни бохабар қилмоқчимиз ва шу орқали виждонимиз олдидаги бурчимизни адо этмоқ бош мақсадимиздир.

Усмон Ҳақназаров таъбири билан айтганда: Демак, шундай қилиб… Маданият вазирлиги энг қўнимсиз ва коррупция ботқоғи ботиб қолган десак муболаға бўлмайди. Функционал вазифасидан келиб чиққанда аслида жамиятдаги энг жирканч иллатларга қарши курашишда байроқдор бўлиши керак бўлган бу вазирлик сўнгги 10 йилликда ўз моҳиятаги мутлақо зид фаолият кўрсатди.

Шундай жараёнлар бўладики, уни кимдир жорий қилади бошқалар давом эттиради. Худдики ака-ука “Қобил ва Ҳобил” қиссасида қотиллик жиноятини ер юзида акасини ўлдирган Ҳобил бошлаб бергани ва мерос қолдиргани каби Аҳмедов Баҳодир Мажидович ҳам Маданият соҳасида коррупцион схемалар тузиб порахўрликни йўлга қўйиб, ҳалигача бу схемаларда асосий фигурант ролини бажараиб келмоқда.

1973 йилда таваллуд топган бу шахс Олмазор тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи лавозимидан бошлаб, Тошкент шаҳар, Тошкент вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқарма бошлиғи, кейинчалик Маданият ва спорт ишлари вазир ўринбосари, вазири, Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари ва бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, ОАВ, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб юрган кезлари ҳар ой туман—шаҳар бўлим бошлиқларидан, шунингдек, вилоятдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорларидан ойлик “ўлпон” олиб юриш амалиётини жорий қилади.

Эвазига бошқарма бошлиғи мавқеидан фойдаланиб қуйи тизим ташкилотларини ҳар қандай қонунсиз фаолиятларига панжа ортида қарашга мажбур бўлган. Бундай ҳолатла айрим ҳалол туман-шаҳар бўлим бошлиқлари ва мактаб директорлари ойлик “ўлпон”ни тўлаш учун турли ноқонуний ишлар қилишга мажбур бўлган, масалан ишламагн одамга иш ҳаққи ёзиб олиш, бюджет ажратилган пулларни мақсадсиз сарфлаб, баъзан нақдлаштириб Аҳмедовни жиғилдонига олиб бориб беришга мажбур бўлишган.

Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, вазири лавозимига кўтарилгач (албатта кимнидир оғзини мойлаш орқали) бу схема қамрови кенгайиб республика даражасида ёйилди.

Бу схемалар доирасида Аҳмедовга хос бўлган энг севимли икки услуб мавжуд: 1-кадрларни пора эвазига ишга олиш; 2-вазирлик тасарруфидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан 10 % ни олиш. Балки шунинг учун Маданият тизимида ишлаган ходимлар орасида “10%” деган лақаб билан машҳурлиги ҳам унинг айнан коррупция ва порахўрлик йўлидаги ўзига оладиган улушига нисбат берилган бўлса неажаб.

2010 йил вазир ўринбосари – Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси раҳбари бўлиб юрган кезларда “Наво қурулиш” деб номланган қурилиш ташкилотига асос солиб, унинг раҳбари этиб бугунги кунда Республика Маданият мерос объектлари рахбари лавозимида ишлаётган, Баҳодирни “чўнтаги” деган ном билан фахрланиб юрадиган Эргашев Анварни тайинлайди.

Кадрлар сохасида ҳам Ахмедов Баҳодир Мажидовични ўзига хос йондашуви мавжуд эди. Масалан, республика ташкилоти рахбарлигига ўтиш 2010 йилда 2000-3000 АҚШ долларни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ҳам Вазирлар Маҳкамасидаги мавқеидан фойдаланиб, пора олди-бердисида воситачилик қилишла лавом этади. 2020 йил январ ҳолатига кўра республика даражасидаги ташкилотга раҳбар бўлишингизда Аҳмедов Баҳодир Мажидович хизматларидан фойдаланишингиз баҳоси 9000-10000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Маданият сохаси узоқ йилги коррупция сабабли том маънода ҳолдан тойди, кадрлар қўнимсизлиги, маданий мерос объектларини аянчли аҳволи, соҳа ходимларини кўз ўнгида очиқчасига сурбетларча бўладиган порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш кабилар соҳани 10-15 йилга орқада қолиб кетишига сабабчи бўлган энг катта омил бўлган. Озодбек Назарбеков вазир бўлиб тайинланиши бу сўнгган умидларда учқун пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Озодбек Назарбеков соҳада урчиган коррупция ва порахўрлик илдизи қамрови ва кўламини яхши ҳис қилгани ва бу билан соҳани ривожлантириб бўлмаслигини англаган ҳолда вазир сифатида иш бошлаган биринчи кунданоқ айтган сўзи соҳадаги коррупция ва порахўрликка чек қўйишдан бошланишини таъкидлаб ўтди.

Аммо Аҳмедов Баҳодир Мажидовичга ўхшаган коррупция ва порахўрликни тегирмонига сув кўйгувчи манфаатдорлар янги атмосфера олиб кирмоқчи бўлган Озодбек Назарбековга пинхона саботаж қилишга уриняпти.

Бу йўлда Аҳмедов вазир ўринбосари Қўқонбоев Умид Абдураҳмонович билан тиғиз ҳамкорликни йўлга қўйган. Маданий мерос департаменти раҳбари Анвар Эргашев эса Аҳмедов ва Қўқонбоев тандемини ўғирланган пуллар эвазига молиялаштирадиган “чўнтак”дир. Бироқ Анвар Эргашевни бугунги ҳолатини ҳавас қиладиган эмас.

Сабаби, маданий мерос объектларида олиб борилган реконструкция ва қурулиш ишлари прокуратура томонидан комплекс текшириляпти. Эргашев эса вақтдан ютиб, вазиятни ўз фойдасига оғдириш мақсадида Аҳмедовни кўрсатмаси билан меҳнат таътилига чиқиб олди. Буёғини вақт кўрсатади бироқ Халқ мана шу “қаҳрамон”ларини таниши керак.

Ҳурматли ўқувчи, биз бу мақола билан кимнидир номини матбуотда қоралаб чиқиб қандайдир буюртма ёки қасос олиш деб билмаслигингизни истардик. Биз виждон амри билан воқеликни бир қисмини ҳолисона баён этишга уриндик. Биламизки, Ўзбекистонда ҳалиҳам ҳурфикрлилик учун тоқатсизлик мавжуд. Шунинг учун фақат шу йўл билан курашишни мақсад қилдик. Шундай қилиб, туркум мақолаларимиз орқали сизни бохабар қилишда давом этинг. Бизни кутинг!

Сарвар Пскентий

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube