Ўзбекистонда саводсизликнинг миқёси

Ўзбекистонда саводсизликнинг миқёси
8 views
05 March 2020 - 16:22

ЎЗБЕКИСТОНДА САВОДСИЗЛИКНИНГ МИҚЁСИ

Саводсизлиги боис имтиҳондан йиқилган студентлар видеомурожат қиламан деган шантаж билан домлаларга қарши ҳужумга ўтди. Шулардан бири билан гаплашдим.

Амалий математика факултетида ўқир экан. Пифагор ким десам билмайди. Кара жадвалини биласанми десам. “Ока, калкуляторда шессекунд қарабероқоли”, дейди.

Ректорни ўрнида бўлсам бу студентни математика факултети ëнига 2 км яқинлаштирмаслик ҳақида суд қарори чиқартирардим.

Филология факултетида ўқийдиган шантажчи блогердан Навоий ҳақида сўрасам. Бухорога қўшни вилоят деди. У болани геграфия факултетига срочно перевод қилиш керак.

Саводсиз яна бир студент ҳатто ўз паспортини ичидаги ëзувни ҳижжалаб ўқиди. Ëзишни билмас экан. СМС ни аудио қилиб ташлашга ўрганиб қолибди…

Рассом Туз