Одамлар шунақа нарсаларга ишонадими?!

Одамлар шунақа нарсаларга ишонадими?!
10 views
06 March 2020 - 11:37

Нима эмиш, бир аёл туш кўрибди. Тушига Росулуллоҳ САВ кирибдилар. Бақара сурасинининг ичига кипригимни қўйиб кетяпман. Мусулмонлар ўша бетни йиртиб, киприк билан қўшиб қайнатиб ичса короновирусга даво бўлади, деган эмишлар.

Туппа тузук, диндор, намозда, ибодатда бўлган аёллар қанақадир эртакка ишониб группаларга тўлдириб киприк тушган сура расмини ташлашаётгани жуда кулгили бўлиш билан бирга жуда аянчли.

Нима эмиш, ҳаммадан киприк чиқаётганмиш. Жуда кам одамлардан чиқмабди.

Бақара сураси энг узун сура. У бетида бўлмаса бу бетида ўзининг киприги чиқиб қолиши табиий ҳол-ку.

Киприк чиқмаганларга, «сиз кам ўқиган экансиз қуръонни, шунга чиқмаган. Кўп кўп ўқилган бўлиши керак» десангиз, ишонаманки шунга ҳам ишонадиганлар бор.

Дажжол чиққанида кўп аёлларни эрлари уйга боғлаб қўйишар экан.

Бўлмаса дажжолга ишониб унга томон югуриб кетадиган аёллар кўп бўлар экан. Буни эшитганимда нега боғлар экан деб хайрон қолгандим. Туппа тузук деб билинган аёлларки шунақа эртакка ҳозир ишоняптими, дажжол шошириб қўйиши тайин. Аллох кўзларимизни очсин. Боғланадиган аёллардан бўлиб қолмайлик, Аллоҳ асрасин.

Айтганча, бу хабарни эшитган 12 ёшли қизим. Одамлар шунақа нарсаларга ишонадими. Буни яҳудийлар ёки бошқа дин душманлари ўйлаб топган, мусулмонлар Қуръонни йиртганини кўрса улар роса севинади, деди.

Хон Буви