Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Абу Ҳанифанинг васияти

Абу Ҳанифанинг васияти
11 Mart 2020 - 10:35 'да юкланди ва 1006 марта ўқилди.
АБУ ҲАНИФАНИНГ ВАСИЯТИ
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ энг улуғ икки шогирдларидан бири бўлган Имом Абу Юсуфга шундай васият қилдилар:
“Эй Ёқуб (Абу Юсуф)! Султоннинг мақом ва мавқеини ҳурмат эт. Бирон илмий масала юзасидан сени чақирмаган пайтида унинг ёнига боришдан сақлан. Чунки султон ҳузурига бориб келишни кўпайтирсанг, ҳурматинг йўқолади.
Султоннинг дўстлари ва тарафдорлари билан учрашма. Атрофидагилардан узоқлашсанг, шараф ва мартабанг жойида бўлади. Халқ олдида гапирма, фақат сўраганларига жавоб бер. Халқ ва тижоратчилар орасида ҳам диний ва зарурий илмга оид бўлмаган сўзларни айтишдан қоч. Зеро улар ёмон гумонда бўлиб қолишлари ва яқинлашмоғингни пора талаб қилиш деб тушуниб қолишлари мумкин.
Аёлингнинг ёнида бегона аёллардан гапирма. Сен бошқа аёллар ҳақида гапирганингда, у ҳам ўзига бегона эркаклар ҳақида гапириш ҳаққини жорий этади.
Ҳар бир ҳолда Аллоҳ таолодан қўрқ, ёмонликлардан сақлан. Омонатларга риоя эт. Катта-кичик, бою-фақир ҳар кимга яхшилик ва насиҳат қил. Ҳеч кимни кичик кўрма. Виқорли бўл ва ҳар кимни қадрла. Зиёратингга келганларни яхши кутиб ол. Сўраган масалаларига жавоб бер. Агар у масалага жавоб излаб келган бўлса, илм билан машғул бўлади, ундай бўлмаса сенга муҳаббат ва ҳурмати ортади.
Хожа ва устозларингни ҳурмат қил, уларга тил теккизма. Инсонлардан ҳамиша узоқ тур. Аллоҳ учун махфий ҳолингда қандай бўлсанг, очиқ ҳолда ҳам шундай бўл.
Кўп кулма. Зеро кўп кулмоқ қалбингни ўлдиради. Виқор билан юр. Тез-тез ва ёки ўта секин юрма, ишларинга шошувчи бўлма. Гапиришда баланд овозда гапирма, бақириб чақирма. Доимо ўзинг учун сукутни лозим тут.
Нафсингни ҳамиша кузат ва назорат қил. Ўлимни ёдингдан чиқарма. Сенга илм берган устозларинг учун Аллоҳ таолодан авф ва мағфират тила. Қуръони каримни ўқишда давомий бўл. Қабиристонларни, буюк зотларни ва муборак жойларни кўп зиёрат эт.
Ҳавойи-нафсларига ва нафсининг орзуларига қул бўлган кишилар билан бирга юриб-турма. Фақатгина динга даъват йўлидагина бундай кишилар билан бирга турмоқдан зиён йўқдир. Ўйингоҳ ва сайлгоҳ ерлари билан номи чиққан жойларга борма. Азон айтилиши билан масжидга кетишга таёрлан.
Сен билан бирон нарса хусусида маслаҳат қилмоқ, ўртоқлашишни истаган кишини тингла. Сени Аллоҳ таолога яқинлаштиришини билган нарсаларингни унга айт. Бу тавсиямни ҳам қабул қил. Чунки, бундан дунё ва охиратда фойда топасан.
Ўжарликдан сақлан. Зеро ҳеч ким ўжарларни суймайди. Очкўзлик ва ёлғончиликдан сақлан. Гўзал хулқли бўл. Инсонлар қалбини оғритмоқдан эҳтиёт бўл. Ҳар вақт ҳар ерда тоза либос кий. Дунёга рағбатинг ва ҳирсингни камайтириш ила нафсингни тозала. Дунё муҳаббатини ичингдан чиқариб ташла. Қалбинг тоза бўлсин .
Йўлда кетаётиб ўнг-у сўлга қарама. Доимо олдинга қараб юр. Мунозара одобини билмаган ва фикрларини далиллари билан исбот эта олмаган кишилар билан суҳбатга киришишдан сақлан. Бир жамоат ичида бўлганингда сени ҳурматлаб юқорига чиқармагунларича ўзингча олдинги қаторларга чиқиб олма. Шу шаклда муомала кўрмай туриб, меҳробга чиқиб имомлик қилма.
Золим султон ва амирларнинг ёнида турма. Чунки, улар сенинг ёнингда тўғри ва ҳалол бўлмаган бир иш қиладилар-да уларни тўхтата олмайсан. Сенинг жим турганингни кўрган инсонлар уларнинг сўз ва ҳаракатларидан у ишни ҳақ ва тўғри деб ўйлайдилар.
Илм мажлисларида ғазаб ва зўравонлик қилишдан сақлан. Мени ҳам дуои хайрларингда унутма. Бу насиҳатимни қабул эт. Уни фақат сенга, сен ва барча мусулмонларга хайрли бўлиши учун қиламан”.
Манба: “Мифтоҳус-саодат”
Ислом Абдулмажид таржимаси
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube